01.04.2014

ПАРТИЯГА АЪЗО БЎЛИШ МАСЪУЛИЯТИ

Бошланғич ташкилотнинг фаолияти партиянинг жамиятдаги нуфузини белгилайдиган бош омилдир. Қуйи бўғин фаол, ташаббускор бўлса, партиянинг таъсир кучи, нуфузи ошади. Шу боис партиямиз тизимида бу масалага алоҳида эътибор қаратилмоқда.

— Қарши шаҳар 1-болалар поликлиникасида фаолият кўрсатаётган бошланғич ташкилот аъзоларининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини янада оши­ришга алоҳида эътибор қаратаяпмиз, — дейди бошланғич ташкилот етакчиси Муаззам Хидирова. — Муассасамизда пар­тиямизнинг 20 нафарга яқин аъзоси бор. Уларнинг куч ва имкониятларидан фойдаланган ҳол­да маҳаллаларда тиббий маданиятни юксалтириш, бола­лар гигиенаси, эрта турмуш қу­риш, қариндошлар ўртасида­ги никоҳларнинг салбий оқи­батлари масалаларига ба­ғишланган давра суҳбати ва учрашувлар ўтказаяпмиз.

«Соғлом бола йили» Давлат дастурида оилавий поликлиникаларнинг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, ходимларнинг малакасини ошириш, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қи­лиш йўналишидаги мутахассисларни қайта тайёрлаш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланган. Хусусан, Дастурга кўра, Қарши шаҳар 1-болалар поликлиникаси оилавий поликлиникага айлантирили­ши режалаштирилган.

— Бунинг натижасида ҳудудимиздаги аҳолининг соғлигини мунтазам назорат қилиб бориш имконияти ошади, — дейди поликлиника бош шифокори ўринбосари, ЎзХДП аъзоси Дилором Турсунова. — Яъни, эндигина туғилган чақалоқдан тортиб, кекса кишиларгача шу ернинг ўзида тиббий кўрикдан ўтишлари мумкин бўлади. Бу эса касалликларни тезкор аниқ­лаш, ташхис қўйиш имкониятла­рини кенгайтиради. Ҳозирда мазкур болалар поликлиникаси шаҳардаги 12 маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 14 ёшгача бўлган 20 минг нафардан ортиқ болага тиббий хизмат кўрсатмоқда.

— Аҳоли саломатлигини муҳо­фаза қилиш жуда масъулиятли вазифа, — дейди поликлиника шифокори, ЎзХДП аъзоси Гўзал Қодирова. — Шу билан бирга партия аъзоси сифатида ҳам жамият ҳаётида иштирок этиш, кишига икки карра масъулият юклайди. Беш йилдан буён ушбу партия аъзосиман. Менга партиянинг аҳоли саломатлигини таъминлаш, ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган ғоялари маъқул бўлди. Ўзим ана шу ишларда қатнашаётганимдан мамнунман. Мен қаерда бўлмай, ким билан суҳбатлашмай, зиммамдаги масъу­лиятни ҳис қилишга, партиямиз ғояларини тарғибот қилишга ин­тиламан.

Ўз соҳасида фидойилик билан меҳнат қилаётган, шу билан бирга партия аъзоси сифатида мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида ҳам фаол иштирок этаётган фуқаролар пар­тиямиз сафларида кўпчилик­ни ташкил этади. Бу, албатта, партиямизнинг жамиятдаги обрўси ошишига, дастурий мақсадларимиз муваффақиятли амалга ошишига хизмат қи­лади.

Абдураззоқ МУРОДОВ,

ЎзХДП Қашқадарё вилоят кенгаши Жамоатчилик ва ОАВ билан ишлаш сектори мудири.



DB query error.
Please try later.