29.03.2014

МАМЛАКАТНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ ЖАРАЁНИДА СИЁСИЙ ПАРТИЯЛАРНИНГ РОЛИНИ ЯНАДА ОШИРИШ ЗАРУРИЯТИ

Мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилган босқичма-босқич ва изчил демократик-ҳуқуқий ислоҳотлар натижасида икки палатали парламент шакллантирилди, унинг мустаҳкам ҳуқуқий асослари яратилди.

Икки палатали парламент фаолиятининг йўлга қўйилиши парламент функцияларини янада кенгроқ амалга ошириш, унинг ҳокимият тармоқлари билан ўзаро амалий муносабатлар ўрнатиши, сиёсий партиялар томонидан парламент орқали жамиятнинг турли қатламлари манфаатларини янада самаралироқ ва тўлиқроқ ифодалаши учун имкон яратди.

Бугунги кунда сиёсий партия­ларнинг фракциялари парламентнинг қонунчилик ва назорат фао­лиятида тобора муҳим роль ўйнамоқда. Мамлакатимиз Президенти Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Конс­титуцияси қабул қилинганининг 21 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида таъкидлаганидек, «Ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий тараққиётнинг аниқ устувор йў­налишларини белгилаб олишда сиёсий партияларнинг ролини кескин кучайтириш, мамлакатимизни ислоҳ этиш ва модернизация қилиш бўйича стратегик вазифаларни ҳал этишда уларнинг иштирокини кенгайтириш демократик ислоҳотларни изчил амалга оширишнинг энг муҳим омилига ай­ланмоғи зарур.

Бошқача қилиб айтганда, кўп­партияли тизимни мустаҳкамлаш ва партиялараро рақобатни кучайтириш — биз кўзлаган демократик давлат барпо этишнинг энг муҳим шартларидан би­рига айланиши даркор».

Юқоридаги устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда, юр­тимизда ҳозирги кунда сиёсий партиялар фракциялари фаолиятини тартибга солувчи мус­таҳкам норматив-ҳуқуқий асослар шакллантирилган. Хусусан, бу масалалар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (60-мод­да), «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қо­нунчилик палатаси тўғрисида», «Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳам­да мамлакатни модерни­зация қилишда сиёсий партия­ларнинг ролини кучайтириш тўғрисида»ги Конституциявий қонунлар, «Жамоат бирлашмалари тўғрисида», «Сиёсий пар­тиялар тўғрисида», «Сиёсий пар­тияларни молиялаштириш тўғ­рисида» ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, юқоридаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниши давлат ва жамият ҳаётида сиёсий партияларнинг роли ва аҳамияти янада ошишида му­ҳим омил бўлиб хизмат қилди.

2013 йилнинг 18 апрелида қа­бул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қо­нунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўз­гартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонун ҳам ай­нан юқоридаги устувор мақсадларни амалга оширишда алоҳида аҳамият касб этди.

Ушбу қонун Қонунчилик палатасида қонун ижодкорлиги жараёнини янада такомиллаштиришга, парламент қуйи пала­тасида қонун лойиҳаларини кў­риб чиқишда сиёсий партиялар фракциялари ва депутатлик гуруҳлари иштирокининг процессуал тартиб-таомилларини янада кучайтиришга қаратилган. Бу­нинг натижасида ҳозирги кунга келиб Қонунчилик палатасида барча қонун ҳужжат­лари сиёсий партиялар фракциялари (депутатлик гуруҳлари)нинг фикрлари ва таклифларини эътиборга олган ҳолда қабул қилинмоқда.

Шунингдек, мазкур Қонун асо­сида келиб тушган қонун лойиҳаларини ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳала­рини рўйхатдан ўтказиш, Қо­нунчи­лик палатаси Кенгаши аъзолари­ни улар ҳақида хабардор қилиш ва ушбу лойиҳаларни бундан кейин кузатиб бориш мақсадида Қонунчилик палатаси Кенгаши ҳузурида Мувофиқлаштирувчи гуруҳ ташкил этилганлиги эътиборга сазовор.

Қонун, шубҳасиз, депутатларнинг фаоллигини ҳамда сиёсий партия фракцияларининг қонун лойиҳалари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш, муҳокама қилиш ва такомиллаштиришдаги ролини янада оширди. Бу эса ўз нав­батида қабул қилинаётган қо­нунлар сифатига, шунингдек, қонун ижодкорлиги жараёнини янада демократлаштиришга ижобий таъсир кўрсатмоқда.

Ушбу қонун нормалари сиёсий партия фракциялари (депутатлик гуруҳлари)нинг қонун лойиҳаларини кўриб чиқишнинг барча босқичларида Қо­нунчилик палатаси томонидан қабул қилинаётган қарорларга таъсир этиш, қонун лойиҳаси бўйича сиёсий партияларнинг дастурий ҳужжатларидан ва сайловчилари манфаатларидан келиб чиқадиган ёндашувларини ҳар томонлама шакллантириш ва ҳимоя қилиш имкониятини сезиларли даражада оширишга шароит яратди.

Шу билан бир қаторда ҳo­зирги пaйтдa мaмлaкaтимиз aҳo­лисининг сиёсий-ҳуқуқий мa­дaнияти вa ижтимoий oнг дa­рaжaсининг ўсиб бoриши, жa­миятни дeмoкрaтлaштириш вa либeрaллaштириш жaрaён­лaрининг жaдaл ривoжлaниши, юртимиздa кўппaртиявийлик тизимининг тoбoрa мустaҳкaм­лaниши сиёсий партияларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги иштирокини янада кучайтириш учун зaрур шaрт-шaрoитлaрни юзaгa кeлтирмoқдa.

Шу боис ҳам 2014 йил 20 январда ижтимоий-иқтисодий, социал-сиёсий ва суд-ҳуқуқ соҳаларидаги амалдаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш мақсадида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди.

Мазкур Қонун асосида «Сиё­сий партиялар тўғрисида»ги Қонунга ҳам ўзгартиш ва қў­шимчалар киритилиши кўзда тутилган бўлиб, унга кўра пар­тия гуруҳини ташкил қилиш тар­тиби ва шартлари жорий этилди. Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кен­геси, халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар Кенгашларидаги ҳамда шаҳарлардаги (вилоятлар марказларидаги) партия гуруҳларини ташкил этиш учун депутатларнинг энг кам миқдори беш нафар этиб белгиланди.

Шунингдек, амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлар билан бир қаторда партия гуруҳларига янги ҳуқуқлар берилди. Унга кўра, партия гуруҳлари давлат ҳокимиятининг тегишли вакиллик органи комиссияси кун тартибини тузишда иштирок этади, давлат ҳокимиятининг тегишли вакиллик органи қўмиталари ёки комиссиялари раислигига, раис ўринбосарлиги ва аъзолигига номзодлар юзасидан таклифлар киритади.

Юқоридагилар билан бир қаторда партия гуруҳи тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг раисига ва Вазирлар Кенгашига, вазирларга ҳамда бошқа давлат органлари раҳбарларига, ҳокимларга, ҳоким ўринбосарларига, ҳокимликлар бўлим ва бошқармаларининг раҳбарларига, тегишли халқ депутатлари Кенгаши ҳудудида жойлашган корхона, муассаса ва ташкилотларнинг раҳбарларига сўров билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлди.

Қонунчиликдаги яна бир янгилик, партия гуруҳлари тегишли ҳудудда жойлашган давлат органи раҳбарининг ўз фао­лияти юзасидан ҳисоботи ёки ахборотини Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари Кенгашининг сессияларида эшитиш ҳақида таклифлар киритишини кўзда тутади. Бунда қарор депутатларнинг ярмидан кўпи қўллаб-қувватлаган тақдирда қабул қилинади. Шу билан бирга, партия гуруҳларининг тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари Кенгашига киритиладиган масалалар бўйича таклифи, албатта, кўриб чиқилиши белгилаб қўйилди.

Мухтасар қилиб айтганда, ке­й­инги йилларда тобора чуқур­ла­шиб бораётган сиёсий ва конс­титуциявий ислоҳотлар сиё­сий партияларнинг давлат ҳамда жа­мият ҳаётидаги ролини янада мус­таҳкамлашга, энг муҳими, жойлардаги вакиллик органларида партия гуруҳлари фао­лияти самарадорлигини тубдан оши­ришга хизмат қилмоқда.

Улуғбек ХУСАИНОВ,

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти бош илмий ходими, юридик фанлар номзоди.



DB query error.
Please try later.