27.03.2014

ИЖРОИЯ ҚЎМИТА ЙИҒИЛИШИ

Ўзбекистон Халқ ­демократик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитасининг вилоят партия кенгашлари раислари ҳамда Марказий Кенгаш масъул ходимлари иштирокида кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Ижроия қўмита партия­нинг дастурий мақсадларини рўёбга чиқариш, Устав фаолиятини янада кучайтириш билан боғлиқ қатор масалаларни муҳокама этди. Хусусан, партияга давлат бюджетидан ажратилган ва ­бошқа манбалардан келиб тушган маблағлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, молиявий-хўжалик ишларни юритишни такомиллаштириш, партия ташкилотлари фаолиятидаги айрим камчиликларни бартараф этиш, қабул қилинаётган қарорларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш каби масалалар батафсил кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан Ўз­ХДП Бухоро, Қашқадарё, ­Навоий, Сурхондарё, Самарқанд вилоят ҳамда Тошкент шаҳар кенгашлари раҳбарларининг ҳисоботлари, Қора­қалпоғистон республика ва бош­қа вилоятлар партия кенгашлари етакчилари, Марказий Кенгаш бўлим мудирларининг фикр-мулоҳазалари тингланди.

Ижроия қўмита партия­нинг дастурий мақсадлари ҳамда Устав фаолия­тини амалга ошириш ишларини кучайтириш, партия ташкилотлари томонидан йўл қўйилаётган сусткашликларни бартараф этиш бўйича зарур кўрсатмалар берди ва кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилди.

ЎзХДП Марказий Кенгаши Матбуот хизмати.



DB query error.
Please try later.