Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Yanvar 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
31 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
27.03.2014

ХАЛҚ МАСЛАҲАТЧИЛАРИ ИНСТИТУТИ РИВОЖЛАНМОҚДА

Мамлакатимиз суд тизимида жамоатчилик вакилларининг кенг иштирокини таъминлашга қаратилаётган эътибор одил судловни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Халқ маслаҳатчилари институти шакллангани ва уларнинг жиноят иши муҳокамасида иштирок этаётгани бунинг амалдаги тасдиғидир.

Ўзбекистон Республикаси Олий судида «Жиноят ишла­рини кў­ришда халқ маслаҳатчиларининг иштироки ва суд амалиё­тидаги долзарб масалалар» мавзусида бўлиб ўтган давра суҳбатида шу ҳақда сўз юритилди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси ва Олий суд ҳузуридаги тадқиқот маркази ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда депутатлар, судья­лар, прокурорлар, адвокатлар, халқ маслаҳатчилари, олим ва мутахассислар иштирок этди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси А.Раҳимов, Олий суд раисининг биринчи ўринбосари Ш.Ғозиев, Олий суд ҳузуридаги тадқиқот маркази директори вазифасини бажарувчи Р.Давлатов ва бош­қалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мам­лакатимиз суд тизими фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга хизмат қилувчи мустақил институтга айланганини алоҳида таъкидлади.

Жамоатчиликнинг, хусусан, халқ маслаҳатчиларининг суд ишларида фаол иштироки жараённинг очиқ-ошкоралигини таъминлаш, адолатли қарор қабул қилинишига хизмат қилмоқда.

Халқ маслаҳатчилари институтига оид қоидалар Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси, «Судлар тўғрисида»ги қонун ва «Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисида»ги низомда белгилаб қўйилган. Ўз хусусияти ва ижтимоий хавф­лилик даражасига кўра, оғир ва ўта оғир тоифали жиноят ишлари биринчи инстанция суди томонидан судьялар ва судьянинг барча ҳуқуқларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлган икки нафар халқ маслаҳатчисидан иборат суд таркиби томонидан кўриб чиқилади.

Халқ маслаҳатчиларининг жиноят ишларини кўришдаги иштирокини янада фаоллаштириш, бунинг учун фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини янада юксалтириш бугунги кундаги долзарб вазифалардандир. Олий суд ҳузуридаги тадқиқот маркази томонидан мазкур институт фаолиятига оид мониторинг ўтказилди.

Мониторинг жараёнида халқ маслаҳатчилари институтини тартибга солувчи меъёрий-ҳу­қуқий ҳужжатлар, халқ маслаҳатчиларининг суд ишларини кў­ришдаги иштироки, мазкур масала билан боғлиқ хорижий тажриба чуқур ўрганилган.

Давра суҳбатида халқ маслаҳатчиларининг сайловини ўтказиш, ўқитишни ташкил этиш ҳам­да уларнинг судлардаги фаолияти билан боғлиқ бошқа долзарб масалалар муҳокама қи­линди. Халқ маслаҳатчилари инс­титутига оид қонунчиликни янада такомиллаштириш, уларнинг жиноят ишларини кўришдаги иштирокини фаоллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Н.АБДУРАИМОВА,

ЎзА мухбири.



DB query error.
Please try later.