Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Yanvar 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
31 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
25.03.2014

БУГУННИНГ АЁЛИ

она, оила бекаси бўлиш билан бирга, жамият ҳаётида ҳам фаол иштирок этиши керак

Мамлакатимизда аёлни асраш, эъзозлаш, ҳаётда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш бўйича бе­қиёс ишлар амалга оширилмоқда.

Партиямизнинг «Фаол аёллар» қаноти шунга мувофиқ тарзда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги, ташаббускорлигини оширишга қаратилган ишларни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.

Бизнинг туманимизда 964 нафар ЎзХДП аъзоcи бўлса, шундан 321 нафарини хотин-қизлар ташкил этади. Улар орасида маҳаллий Кенгаш депутатлари, меҳнат жамоалари раҳбарлари, бошланғич ташкилотлар етакчилари анчагина.

Хотин-қизлар учун янги иш ўринлари ташкил этиш, касаначиликни қўллаб-қувватлаш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, оналар ва болалар саломатлигини асраш борасида улар қатор ташаббусларни илгари суришмоқда. Ўтган йили фаол аёлларимиз маҳаллаларда янги иш ўринлари ташкил этиш имкониятлари, хусусан, касаначилик билан шуғулланиш, уй меҳ­натини расмийлаштириш, оилавий тадбиркорликни йўлга қў­йиш каби йўналишларда тарғибот ишларини олиб боришди. Натижада уйда ҳунармандчилик билан шуғулланаётган ўнлаб хотин-қизлар ўз ишини йўлга қў­йишди, касаначилик билан шуғуллана бошлашди.

Лекин шуни ҳам айтиш керакки, қанотимиз томонидан, айниқса, қишлоқ жойларда ўтказилаётган тадбирларнинг самарадорлигини янада оширишга зарурат сезилаяпти. Бугуннинг аёлини қандай масалалар кўп­роқ ўйлантираяпти? Уларнинг оила ва жамиятдаги ўрнини мус­таҳкамлаш, рўзғор юмушларини енгиллатиш учун нималар қи­лишимиз керак?

Ҳар бир тадбиримиз бевосита шу саволларга жавоб топишга қаратилса, қанотимиз аъзолари янада фаол бўлади, хотин-қизларимиз давра суҳбатларида ўз фикр-мулоҳазаларини эркин билдиради, деб ўйлайман.

Бугуннинг аёли. У депутат, у раҳбар, у сиёсатчи, у жамиятда катта куч. Ана шу кучларни бир ғоя, бир мақсад йўлида бирлаштириб, эзгу ишларга йўналтириш бизнинг асосий вазифамиздир. Бу вазифани қанчалик масъулият билан уддаласак, бизга ишонадиган, ортимиздан эргашадиган, қўллаб-қувватлайдиган хотин-қизлар шунчалик кўпаяверади.

Саодат ИНАТОВА,

ЎзХДП «Фаол аёллар» қаноти Зафаробод туман бўлими етакчиси.



DB query error.
Please try later.