Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Mart 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
25 26 27 28 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
20.03.2014

КОНСТИТУЦИЯГА КИРИТИЛАЁТГАН ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

фуқаролик жамиятини ривожлантириш ҳамда давлат бошқарувини янада ислоҳ этишга қаратилган

Аввал хабар қилинганидек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Президент Ислом Каримов ташаббуси билан киритилган «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддаларига)»ги қонун лойиҳаси муҳокамадан ўтмоқда.

Қонунчилик палатасининг куни кеча ўтказилган ялпи мажлисида мазкур қонун ло­йиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзолари томонидан қонун лойиҳаси муҳокамасида Конс­титуциямизга киритилиши таклиф этилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти, мамлакатимизда кучли фуқаролик жамия­ти қуриш асосларини янада мус­таҳкамлаш ҳамда давлат бош­қарувини босқичма-бос­қич ислоҳ этишдаги аҳамиятига эътибор қаратилди.

Таъкидландики, қонун ло­йиҳаси парламентнинг ҳуқуқ ва ваколатларини янада кенгайтириш, ижро ҳокимияти, давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик ва парламент назоратини кучайтириш юзасидан мамлакатимизда амалга ошири­лаёт­ган демократик ислоҳотларни чуқурлаштиришга қа­ратилгани билан аҳамиятлидир.

Саттор РАҲМАТОВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП  фракцияси аъзоси:

— Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси Конституцияга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларини самарали ҳал қилиш бўйича ҳукуматнинг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг масъулиятини ошириш, кучли фуқаролик жамия­тини шакллантиришда муҳим ҳаётий аҳамиятга эга эканини таъкидлайди. Қонун лойиҳасида Бош вазир лавозимига номзодни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш жараёнида парламент назорати сезиларли даражада мустаҳкамланмоқда. Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари тегишли халқ депутатлари Кенгашларига вилоят, туман, шаҳар ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисоботлар тақдим этиши, улар юзасидан халқ депутатлари Кенгашлари тегишли қарорлар қабул қилиши белгиланаётгани депутатлик корпусининг назоратини янада кучайтириш механизмини яратади.

ЎзХДП фракцияси фикрига кўра, қонун лойиҳасида назарда тутилаётган мазкур меъёрлар ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ривожланишнинг аниқ устувор йўналишларини белгилаб олишда сиёсий партияларнинг роли, мамлакатни ислоҳ этиш ва модернизация қилишга доир энг муҳим вазифаларни ҳал қилишда уларнинг иштироки тубдан кучайишига ҳуқуқий шароит яратади. Бу эса ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини самарали амалга оширишда, эҳтиёжманд аҳоли вакиллари манфаатлари ҳимояси кафолатини мустаҳкамлашда, жойларда ижтимоий муаммоларни оқилона ҳал этишда, ниҳоят, парламент ва депутатлар назоратининг таъсирини кучайтиришда муҳим ҳаётий ўрин тутади.

Бундай меъёрларнинг киритилиши сиёсий партиялардан ўз фаолиятини яратилаётган имкониятларга мос равишда қайта кўриб чиқишни ва депутатлик корпуси фаолияти самарадорлигини янада оширишни тақозо этади.

Ялпи мажлисда билдирилган фикр-мулоҳазалар асосида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддаларига)»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Энди масъул қўмиталар сиёсий партиялар фракциялари ва Экоҳаракат депутатлик гуруҳи томонидан билдирилган фикр­ларга таянган ҳолда, қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда муҳокама этишга тайёрлайди.



DB query error.
Please try later.