Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
18.03.2014

ЛОЙИҲА САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЛОЗИМ

Ўзбекистон Халқ демократик партияси маҳаллалар билан ҳамкорлик орқали ўз дастурий мақсад ва вазифаларини аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш, маҳалла аҳолиси, айниқса, партия электорати вакилларини ўйлантираётган масалаларни ўрганиш, аҳолини манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш, электорат учун фойдали бўлган масалаларни халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар сессияларида, доимий комиссиялар муҳокамасига олиб чиқиш ва ҳал этиш билан бирга, жамиятда манфаатлар мувозанатини таъминлашда муҳим ҳаётий восита вазифасини бажармоқда.

ЎзХДП Марказий Кенгаши ва Тошкент шаҳар кенгаши ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида Учтепа тумани «Қўрғонтепа» маҳалласида «Маҳалла — аҳо­лини манзилли ижтимоий қўл­лаб-қувватлаш маркази» ло­йиҳаси доирасида ташкил этилган давра суҳбатида ҳам бу масалалар ҳақида батафсил сўз юритилди.

Унда ЎзХДП Марказий Кенгаши масъул ходимлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кен­гашидаги партия гуруҳи аъзолари, Тошкент шаҳар Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қи­лиш бошқармаси, Пенсия жамғармаси, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, партия фаоллари, бошланғич партия ташкилотлари етакчилари, электорат вакиллари ва ёшлар иштирок эт­ди.

— Бугунги кунда маҳаллаларнинг жамият ҳаётида тутган ўрни тобора юксалиб бор­моқда, — деди ЎзХДП Тошкент шаҳар кенгаши раиси ўринбосари Маргаритта Ахмедбекова. — Бу эса инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, аҳолининг ижтимоий-иқтисодий фаоллиги ва ҳуқуқий маданиятини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Ижтимоий кўмакка муҳтож, боқувчисини йўқотган, жисмоний имконияти чекланган инсонлар дуч келаётган муаммолар­ни чуқур ўрганиш би­лан бирга, ижтимоий ҳи­моя ишларини янада кучайтиришга ҳа­ракат қилаяпмиз. Янги иш ўринлари яратиш, ёшлар бандлигини таъминлаш масалалари бў­йича таклифлар ишлаб чиқаяпмиз. Пенсия, нафақалар тайинлаш ва тўлаш қонун-қоидаларини пар­тия электорати вакилларига тушунтириш ишларига мута­хассис­ларни жалб этаяпмиз.

Давра суҳбатида қoнунлар­нинг қандай ижрo этилаётгани, манзилли ижтимoий ҳимoя маса­ласида фуқарoлар қандай муам­мo ва тўсиқларга дуч кeлаётга­ни, уларнинг сабаблари, барта­раф этиш йўллари xусусида фикр юритилди.

— Маҳалланинг халқимиз ҳаё­тидаги ўрни янада мустаҳкамланади, — дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депута­ти, ЎзХДП фракцияси аъзоси Саттор РАҲМАТОВ. — Боиси, «Фуқароларнинг ўзини ўзи бош­қариш органлари тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрирда қабул қилиниши маҳалланинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтирди. Давлатимиз мустақиллигининг дастлабки йилларида ма­ҳалла 10 га яқин ҳуқуқий ваколатга эга бўлган бўлса, ҳозирда бу кўр­саткич 30 дан ортади. Президентимиз ғояси асосида маҳалла фаолиятига жорий қи­линган янги меъёрлар аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашда, ҳу­дудларда оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантиришда, давлат бош­қаруви органлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати олиб боришда маҳалла институ­тининг ваколатини кенгайтиради. Бундан, аввало, партиямиз электорати манфаат кўради.

— ЎзХДП билан ҳамкорликда ўтаётган тадбирлар ҳар томонлама фойдали бўлмоқда, — деди Тошкент шаҳар Учтепа туман Бандликка кўмаклашувчи марказ масъул ходими Отабек Жуманиёзов. — Биринчидан, кишиларни ўйлантираётган саволларга малакали жавоб қайтарилмоқда, иккинчидан, қонунчилигимизга киритилаётган ўз­гартишлардан аҳолининг хабардорлиги ошмоқда.

Шунингдек, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Учтепа туман бўлими масъул ходими Маржона Юнусова сўзга чиқиб, пенсия таъминоти тизимида амалга оширилаётган ўз­гаришлар, пенсия таъминоти бо­расида юзага келаётган айрим масалалар ва уларнинг ечимлари ҳақида фикр юритди.

Давра суҳбати доирасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳам­да халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари иш­тирокида кўчма Жамоатчилик қабулхонаси ташкил этилди. Ма­ҳалла аҳолиси — хотин-қизлар ва ёшларнинг турли масалалардаги мурожаатлари тингланди, уларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди, айрим муаммоларни эса депутатлар ўрганиб чиқадиган бўлишди.

Басандабону ЖАЛИЛОВА,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.