Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Noyabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
29 30 31 1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 1 2
11.03.2014

ИЖТИМОИЙ КЎМАККА ЭҲТИЁЖМАНД

кишилар ҳаёти фаровонлиги учун курашишни янги босқичга олиб чиқиш бугуннинг энг муҳим талабларидан биридир

«Партия ўз электорати манфаатини ҳимоя қилишга ёндашувни чуқурлаштириши керак!»

ЎзХДП Марказий ­Кенгаши ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ҳамкорликда Бухоро вилоятида ўтказган семинарда фаоллар шу фикрни қатъият билан таъкидлашди.

Тадбирда партия олдида турган бугунги устувор вазифалар ва уларни амалга оширишда депутатлик гуруҳлари ҳам­да партия ташкилотларининг фаолиятини кучайтириш масалалари муҳокама қилинди. Бунда давлатимиз раҳбарининг Бош қомусимиз қабул қилинганлигининг 21 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаларида билдирилган фикрлар, юртимизнинг бугунги куни ҳамда эртанги тараққиёти билан боғлиқ таҳлиллар, илгари сурилган ғоя­ларга алоҳида эътибор қаратилди.

— Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий тамойилларидан бири айнан кучли ижтимоий сиёсат юритиш ҳисобланади, — деди ЎзХДП Марказий Кенгаши раиси ўринбосари ­Шарбат Абдуллаева. — Кейинги йилларда давлатимиз бюджетининг 60 фоизга яқини айнан ижтимоий соҳага йўналтирилаётгани бу тамойил ҳаётда ўз ифодасини топаётганидан далолатдир.

Бизнинг партиямиз бош ғояси ҳам аҳолининг давлат ҳамда жамият томонидан моддий ва маънавий қўллаб-қувватланишига муҳтож қатла­мининг ижтимоий ёр­дамга ­эҳтиёж сезмай яшаши учун зарур шарт-шароит яратилишига эришишдир. Тадқиқотлар мамлакатимизда одамларнинг яшаш тарзи, фаровонлиги юксалиб бораётганини кўрсатяпти. Лекин бу ижтимоий ҳимоя масалалари ўз аҳа­миятини йўқотяпти, дегани эмас. Бугунги кун биздан бу масалага ­янгича ёндашувни талаб этяпти. Мисол учун, кўпгина халқаро экспертлар жаҳон тажрибасида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, янги иш ўринлари яратиш ғояларини илгари сураётган сиёсий партияларнинг нуфузи кундан-кунга ошиб бораётганини таъкидлашмоқда. Демак, ижтимоий ислоҳотлар янги бос­қичга кўтарилгани сари биз ҳам ўз ёндашувимиз, муносабатимизни янгилаб, бу соҳани янада ривожлантиришга қаратилган янги-янги ғояларни илгари суришимиз керак.

Масалан, янги, юқори ҳақ тўланадиган ва барқарор иш ўринлари ташкил этиш, ҳудудларга инвестициялар олиб кириш, оилавий тадбиркорликни оммавий тарзда ривожлантириш борасида тизимли иш олиб бориш лозим. Афсуски, айрим ҳудудларда имконият бўлса-да, ундан самарали фойдаланилмаяпти. Депутатлик гуруҳларимиз ана шундай масалаларни сессияларда чуқур муҳокама қилишга эришса, ўйлайманки, бундан аввало партиямиз электорати ман­фаат кўради.

— Сиёсий партиялар олдига замоннинг ўзи қўяётган юксак талаблар, биринчи навбатда, депутатлар зиммасига катта масъулият юклайди, — деди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси Комил Очилов. Чунки, партия ўз дастурларини айнан депутатлар воситасида амалга оширади. Шундай экан турли даражадаги депутатларимиз ваколатларидан электоратимиз манфаати йўлида фойдаланишни янги босқичга кўтаришимиз керак.

Очиғини тан олиш керак, бугун биз қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқларимиздан етарли фойдаланмаяпмиз. Бизга овоз берган, қўллаб-қувватлаган кишилар эса улар манфаатларини ҳимоялаш учун керак бўлса ҳар куни курашишимизни истайди.

Биз бугун зиммасига турли даражадаги вазифалар юклатилган ижро ҳокимияти идоралари раҳбарларининг ўз ишига масъулиятини ошириш йўлида жиддий чораларни кўришимиз керак. Чунки, ислоҳотларнинг муваффақияти, аввало, уларнинг масъулиятига боғлиқ. Шундай ташаббусларни кўтариб чиқайликки, бунинг натижасида вакиллик ҳокимияти ислоҳотларни ҳаракатга келтириш, ижтимоий самарадорлигини таъминлаш бўйича таъсирчан кучга айлансин. Айниқса, ижтимоий соҳа раҳбарлари вакиллик ҳокимия­ти олдида ҳисоб беришини чуқур ҳис қилсин ва шунга яраша ҳаракатга тушсин.

— Айни кунда халқ депутатлари Бухоро вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларида Ўз­ХДП­нинг 123 нафар депутати фао­лият олиб бормоқда, — деди ЎзХДП Бухоро вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия гуруҳи раҳбари ­Саида Жўраева. — Улар партия Ҳаракат дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратяпти. Ўтган йили 15 та масала партия гуруҳлари йиғилишларида кўриб чиқилган бўлса, 3 та масала доимий комиссиялар, 12 та масала сессияларда муҳокама этилди. Уларнинг аксарияти оилавий тадбиркорлик, касаначилик, уй меҳнати ва ҳунармандчиликни ривожлантириш орқали янги иш ўринлари барпо этиш билан боғлиқ. Биз тегишли масала юзасидан дахлдор ташкилот, корхона раҳбарлари, ижро ҳокимияти вакилларининг ҳам фикрларини тинг­лаяпмиз. Шунингдек, сессияларда мансабдор шахсларнинг ахборот ва ҳисоботларини эшитиш ама­лиё­ти йўлга қўйилди.

Аммо ҳуқуқ ҳамда ваколатларимиз етарли бўлса-да, ундан самарали фойдалана олмаяпмиз. Масалан айрим туманларда иқтисодиётга тўғридан-тўғри хорижий инвес­тицияларни жалб этиш борасида амалий иш қилинмади, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳалари ҳам суст ривожланмоқда. Депутатлик гуруҳларимиз эса бу борада етарли даражада таъсир чораларини кўрмаяпти. Биз қанча сусткашликка йўл қўй­сак, ҳудудларнинг тарақ­қиёти шунча орқада қолади.

— Одамнинг ҳаёти, оиласи фаровонлиги қай даражада бўлиши у қандай иш билан банд­лигига чамбарчас боғлиқ, —деди Когон саноат ва транспорт касб-ҳунар коллежи директори, халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи аъзоси Асрор Ҳайитов.
Вилоятимизда бир пайтлар мактабларнинг 10-11 синфларини битириб, олий ўқув юртларига кира олмаган, қўлида бирор касби, ҳунари бўлмаган ва шунинг оқибатида ўзлари хоҳлагандек ишга жойлаша олмаётган кишилар бор. Уларга амалий кўмак бериш учун коллежларда шартнома асосида касб-ҳунарга ўқитишни йўлга қўйиш керак, деб ўйлайман.

— Кўп ҳолларда ҳудудимиздаги мавжуд муаммолар ўрганилиб, улар сессияларга киритилса-да, айрим мутасадди корхона ва ташкилотлар раҳбарларининг эътиборсизлиги туфайли уларнинг ижроси вақтида таъминланмаяпти, — деди халқ депутатлари Когон ­туман Кенгашидаги ЎзХДП ­гуруҳи аъзоси Фазолат ­Сафарова. — Шунинг учун биз тегишли масалаларни сессия кун тартибига киритиш билан чекланмасдан, қабул қилинган қарорлар ижроси устидан назоратни кучайтиришимиз, муаммо ўз вақтида ҳал этилишига жиддий таъсир кўрсатишимиз зарур.

Ҳозирда депутатлик гуруҳимиз «Когон-Қизилтепа» автомагистралини тўлиқ таъмирлаш ҳамда «Когон», «Хўжа Якшаба», «Сиёзипоён» қишлоқ фуқаролар йиғинлари ҳудудида истиқомат қиладиган аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш масаласи бўйича иш олиб боряпти. Биз бу масалалар ҳал этилмагунга қадар ишни тўхтатмасликка келишиб олганмиз. Шунда фаолиятимизда аниқ натижа бўлади.

Семинарда яна кўплаб масалалар ўртага ташланди, электорат манфаатини ҳимоялаш бўйича турли йўналишда олиб борилаётган ишларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар билдирилди. Уларнинг барчаси ҳисобга олиниб, партия ташкилотлари ҳамда депутатлик гуруҳларининг фао­лиятини такомиллаштиришга қаратилган режалар белгилаб олинди.

Илҳом САТТОРОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.