Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Yanvar 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
31 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
08.03.2014

ҚОНУН ЛОЙИҲАСИ ИШЧИ ГУРУҲИДА МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракция­си йиғилишида «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги қонун лойиҳаси юзасидан таклифлар тайёрлаш бўйича фракция аъзолари ва экспертлардан иборат ишчи гуруҳ ташкил этилган эди. Айни пайтда мазкур ишчи гуруҳ қонун лойиҳасини такомиллаштириш устида иш олиб бормоқда. Хусусан, қонун лойиҳаси мазкур соҳадаги ҳуқуқий механизмлар, амалиётнинг бугунги ҳолати, муаммо ва камчиликлар, партиянинг дастурий мақсадлари ва электорат манфаатларидан келиб чиққан ҳолда таҳлил этилмоқда.

Ишчи гуруҳнинг яқинда ўтказилган кенгайтирилган йиғилишида қонун лойиҳасини биринчи ўқишга киритиш ва унда фракция позициясини шакллантириш масаласи муҳокама этилди.

Йиғилишда асосий эътибор қонун лойиҳасининг концепциясига қаратилди. Таъкидланганидек, ижтимоий шерикликнинг асосий йўналишлари ҳисобланган аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш, иш билан таъминлаш, баркамол ва соғлом авлодни шакллантириш, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш билан боғлиқ масалалар партиямиз дастурий мақсадларини амалга ошириш, электорат манфаатларини муҳофаза қи­лишда муҳим аҳамият касб этади.

Шунингдек, мазкур қо­нун­нинг қабул қилиниши фуқароларимиз турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган ижтимоий аҳа­миятга молик социал-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ва шунга қаратилган қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш, уларни амалга оширишда аҳолининг кенг қатламлари манфаатларини ҳар томонлама ҳисобга олинишига хизмат қилади.

Ишчи гуруҳ таркибидаги олимлар ва экспертларнинг фикрича, ижтимоий шериклик институти мамлакатимизни ижтимоий, социал-иқтисодий ривожлантиришга доир долзарб масалаларни ҳал этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда давлат органлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасидаги ўзаро муносабатлар тизимини ўзида ифода этиши билан ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, ишчи гуруҳ қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қўллаб-қувватлаш ҳақида фракция позициясини шакллантирди ва фракция мажлисида муҳокама қилиш учун тақдим этди.

Шу билан бирга йиғилишда иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида қонун лойиҳасида электорат манфаатларининг аниқ ифода этилишига эришиш юзасидан долзарб вазифалар белгилаб олинди.

Бунинг учун, аввало, соҳадаги етук мутахассислар, олимларни жалб этган ҳолда давра суҳбатлари ўтказиш муҳимлиги таъкидланди. Бу борада ЎзХДП Марказий Кенгаши ҳамда маҳаллий партия кенгашлари билан узвий алоқада иш олиб бориш талаб этилади. Яъни, қонун лойиҳасини партия фаоллари иштирокидаги кенгайтирилган мажлисларда кенг муҳокама қилиш мақсадга мувофиқлиги қайд этилди.

Бундан ташқари, қонун лойиҳасини халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳларида таҳлил этиш, депутатларнинг фикрларини ҳам ўрганиш лозим. Таъкидлаш керакки, бу амалиёт ўзининг ижобий натижасини бериши табиий. Чунки, қонун лойиҳалари муҳокамасидаги бундай ёндашув, қабул қилинаётган қонунларнинг ҳаётийлигини, муҳими уларда партия электорати манфаатлари тўлиқ ифода этилишини таъминлайди.

Йиғилишда қонун лойиҳасини партия мақсадалари ва электорат манфаатлари нуқтаи назаридан такомиллаштиришга қаратилган бошқа муҳим вазифалар ҳам белгилаб олинди.

Нурали ОРИПОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.