Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
06.03.2014

ФРАКЦИЯ ҲИСОБ ПАЛАТАСИНИНГ ҲИСОБОТИНИ КЎРИБ ЧИҚДИ

Ўзбекистон — Давлат бюджети харажатларининг қарийб 60 фоизини ижтимоий соҳани ривожлантиришга йўналтираётган дунёдаги кам сонли мамлакатлардан ҳисобланади. Яъни, давлатимиз биринчи навбатда аҳолининг турмуш фаровонлигини юксалтиришга, ижти­моий ҳимоя тамойилига асосланган сиёсат юритишга эътибор қаратиб келмоқда. Демак, бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши, шу орқали кутилган натижага эришиш долзарб масаладир.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2013 йилги фаолияти тўғрисида»ги ҳисоботни кўриб чиқиб, тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари, партия экспертлари иштирокида муҳокама қилаётганда шу жиҳатга алоҳида эътибор қаратди.

Таъкидлаш керакки, Ҳисоб палатаси ўтган йилги фаолия­тини Президентимиз Ислом Каримов томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 18 январдаги мажлисида белгилаб берилган устувор вазифалар асосида олиб борган.

Жумладан, Ҳисоб палатаси 2013 йилда ўз ваколатига кирадиган вазифалар билан бирга, Давлат бюджетининг республика ва маҳаллий даражадаги ижросини, давлат маблағларининг қонуний, мақсадли ҳамда самарали сарфланишини бюджетдан молиялаштирилувчи муассасалар мисолида текширган. Ҳудудлар ва тармоқлар кесимида Давлат бюджети даромадларининг тўғри шаклланиши, бюджет ижросининг тўлиқ бажарилиши таҳлил этилган, бюджет даромадларининг асосий манбалар бўйича истиқбол кўрсаткичларининг реаллигига баҳо берилган. Маҳаллий бюджетлар даромадлари базасини кўпайтириш, харажатларини мувофиқлаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар натижалари ҳудудларга чиқиб ўрганилган.

Мастура САЙФИДДИНОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзоси:

— Фрак­циямиз мам­лакатимизда давлат бюджетини режа­лаштириш, кўриб чиқиш, қабул қилиш, ижро этиш, ҳисоби ва назоратини юритиш, давлат молиявий тизимини бошқариш самарадорлигини ошириш борасида муҳим ислоҳотлар амалга оширилаётганини алоҳида эътироф этади ва қўллаб-қувватлайди.

Ҳисоб палатасининг ўтган йилдаги фаолияти мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгилаб берилган энг муҳим устувор йўналишлар, хусусан, иқтисодиётни барқарор тараққий эттириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда молиявий ресурслардан тежамли, самарали ва мақсадли фойдаланиш каби масалаларга қаратилган.

Айниқса, аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари ташкил этиш, қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида хусусий уй-жойлар қуриш бўйича қабул қилинган тегишли дастурлар ижросига доир молиявий масалалар ўрганилгани ЎзХДП дастурий мақсадлари ва электорати манфаатларига мос келади.

Улуғбек ҲОЖИБЕКОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзоси:

— Ҳисоб палатасининг назорат тадбирлари доирасида Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пен­сия жамғармаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармаси, шунингдек, Йўл жамғармаси маблағлари ижросида, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга нафақалар та­йинлашда камчилик ва муаммолар борлиги аниқланган.

Таҳлилларга кўра, вилоятларда намунавий лойиҳалар асосида қурилаётган уй-жойлар учун бошланғич маблағни шакллантириш, коллеж битирувчиларининг ишга жойлашиши билан боғлиқ масалаларда айрим камчиликларга йўл қўйилган. Бу ЎзХДП электорати манфаатларига алоқадор муаммолар ҳисобланади. Фракциямиз келгусидаги фаолиятида ушбу масалаларга алоҳида эътибор қаратади.

Фракциямиз фикрича, аниқланган камчиликларнинг келиб чиқиш сабабларини бартараф этишга ва­зирлик, идоралар ҳамда маҳаллий ҳокимликлар жиддий ёндашиши, айниқса, бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш масъулия­тини ошириш, молиявий интизомга қатъий риоя қилиш масалалари бўйича Ҳисоб палатаси ўз назорат тадбирларини янада кучайти­риши лозим, деб ҳисоблайман.

Аҳад АҲМЕДОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзоси:

— Фракциямиз аъзолари муҳокамалар чоғида таълим ва соғ­лиқни сақлаш тизимини замон талаблари даражасида такомиллаштириш, аҳоли бандлигини таъ­минлаш, кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадларига сарфланаётган Давлат бюджети маблағларининг манзилига етиб бориши, самара кўрсатишини ўр­ганиш, таҳлил қилиш, хато ва кам­чиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш долзарб масала эканини алоҳида қайд этди.

Йиғилишда Ҳисоб палатасининг бошқа йўналишлар юзасидан олиб борган ишлари ҳам кўриб чиқилди. Хусусан, сиёсий партиялар молиявий даромадларининг шаклланиши ҳамда уларнинг мақсадли сарфланиши ўрганилгани, тегишли таклифлар берилгани сиёсий партияларнинг молиявий йўналишдаги фаолиятини такомиллаштиришда катта ёрдам бериши таъкидланди.

ЎзХДП фракцияси Ҳисоб палатаси 2013 йилги фаолияти давомида фақат етказилган зарарларни ундириш билан чекланиб қолмасдан, аниқланган тизимли хато ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар тайёрлангани, қонунбузарлик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида вазирлик ва идоралар билан бирга ишлаётганини ижобий баҳолади.

Билдирилган фикр-мулоҳазалар асосида ЎзХДП фракцияси «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2013 йилги фаолияти тўғрисида»ги ҳисоботни қўллаб-қувватлашга қарор қилди.

Тўлқин ТЎРАХОНОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.