Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
01.03.2014

«СОҒЛОМ БОЛА ЙИЛИ» ДАВЛАТ ДАСТУРИДАН КЕЛИБ ЧИҚАДИГАН

долзарб вазифалар белгилаб олинди

Президентимизнинг «Соғ­лом бола йили» Давлат дас­тури тўғ­рисида»ги Қарорининг мазмун-моҳияти, ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни тарбиялашдаги аҳамияти Олий Мажлис Қонунчилик палата­сидаги ЎзХДП фракциясининг кенгайтирилган йиғилишида атрофлича таҳлил қилинди. Фракция олдида турган энг муҳим вазифалар белгилаб олинди. Давлат дастури ижросини таъминлашда фракция аъзоларининг фаол иштиро­кини таъминлаш бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Депутатлар, аввало, жорий йил­нинг «Соғлом бола йили» деб номланиши, шу муносабат билан Президентимизнинг яқинда қа­бул қилинган тегишли Қа­рори кенг жамоатчилик, ай­ниқса, ижтимоий йўналтирилган ислоҳотлар тарафдори бўлган ЎзХДП электорати вакиллари томонидан катта мамнуният билан қўл­лаб-қувватланаётганини таъкидлашди.

— Маълумки, мустақиллик йилларида юртимизда ҳар томонлама баркамол авлодни тарбиялашдек улуғ мақсад йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилди, — деди Олий Мажлис Қонунчи­лик палатасидаги ЎзХДП фракцияси раҳбари Улуғбек ВАФОЕВ. — Хусусан, мамлакатимизда оналик ва болаликни муҳофаза этиш­га қа­ратилган муҳим ижтимоий-иқтисодий дастурлар қабул қи­линди. Соғлиқни сақлаш тизими­ни тубдан ислоҳ этиш асосида она ва бола соғлиғини асраш бў­йича дунё эътироф этаётган миллий модел яратилди. Шунингдек, болалар ва ўсмирлар ўртасида спортни оммалаштириш орқали соғлом турмуш тарзини қарор топ­тиришга, оилаларнинг моддий ва маънавий асосларини мустаҳкамлашга катта эътибор қаратилди. Бу ишлар бугун ўзининг қувончли самараларини бермоқда.

«Соғлом бола йили» Давлат дас­тури орқали белгиланган мақсад-вазифалар мамлакатимизда мус­тақиллик йилларида жисмонан соғлом, маънан етук авлодни воя­га етказиш бўйича амалга оширилаётган, ижтимоий йўналтирилган давлат сиёсатининг мантиқий ва изчил давоми ҳисобланади. Дастурнинг ҳар бир йўналиши бўйича ижроси таъминланишини назорат қилиб бориш, Дастурда белгиланган қонунлар ижодкорлиги жараёнларида фаол иштирок этиш фракциямиз зиммасига катта масъулият юклайди.

Биламизки, бола ҳар томонлама соғлом бўлиб улғайиши оила, маҳалла ва жамиятдаги муҳитга, таълим-тарбия ва тиббий хизматлар сифатига чамбарчас боғлиқ. «Соғлом бола йили» Давлат дастурида ушбу масалаларнинг ҳар бирига алоҳида эътибор қаратилгани партиямиз дастурий мақсадлари рўёбга чиқишида муҳим ўрин тутади.

— Давлат дастурида соғлом авлодни тарбиялаш бўйича қонунчиликни янада такомиллаштириш, қатор қонунлар ло­йиҳаларини ишлаб чиқиш белгиланган, — деди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қў­митаси раиси, ЎзХДП фракцияси аъзоси Фахриддин РАЖАБОВ. — Фракциямиз бу масалада ўз фаолият йўналишини аниқ белгилаб олиши лозим. Қонунлар лойиҳаларини партиямиз Марказий Кенгаши, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари, жамоатчилик, электорат вакиллари иштирокида атрофлича муҳокамадан ўтказиш, шу асосда қонун ижодкорлиги бўйича фракциямиз таклифларини ишлаб чиқиш анъанага айланди.

Таъкидлаш керакки, ўтган йили сайловчилар билан учрашувларимиз давомида санитария-эпидемиологик барқарорликни таъминлаш борасида муаммолар мавжудлиги айтилган эди. Давлат дастурида аҳолининг санита­рия-эпидемиологик барқарорлиги тўғрисида қонун лойиҳаси ишлаб чиқиш белгилангани фракциямиз учун долзарб аҳамият касб этади. Фракциямиз давлат санитария назорати ва текширувини амалга оширувчи шахсларнинг мажбуриятларини аниқ белгилаш, фуқароларнинг санитария-эпидемиологик хавфсизлигини таъминлашдаги маъсу­лиятини ошириш, болаларни эмлаш ишларининг ҳуқуқий асосини такомиллаштириш керак, деб ҳисоблайди.

— Давлат дастури доирасида амалга ошириладиган тадбирларга умумий ҳисобда қарийб 4,6 миллиард сўм, шунингдек, 302,9 миллион доллар миқдорида маблағ йўналтириш кўзда тутилаяпти, — деди Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси раиси ўринбосари, ЎзХДП фракцияси аъзоси Анвар БОЙҚУЛОВ. — Бу маблағлар болаларимизни ҳар жиҳатдан соғлом қилиб вояга етказиш учун, фарзандларимиз келажаги учун йўналтирилаётганини ҳис қилиб турибмиз.

Эътибор берсак, ушбу маблағлар таълим-тарбия масканларини замонавий тартибда жиҳозлаш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, кам таъминланган оилалар фарзандларига ёрдам кўрсатиш, ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш ва яна шу каби эзгу ишларга сарфланиши мўлжалланган. Демак, ҳар бир йўналишга ажратиладиган маблағларнинг манзилига етиб бориши, Давлат дастурида белгиланган мақсадга хизмат қилишини назоратга олишимиз зарур. Бу ўз навбатида парламент, жумладан, фракциямиз олдида муҳим вазифалар турганини билдиради.

Фракция «Соғлом бола йили»да қилинадиган ишларнинг аҳамияти ҳақида электорат вакиллари, кенг жамоатчилик орасида тарғибот-тушунтириш ишларини кучайтириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратди. Давлат дастурида белгиланган вазифаларни атрофлича таҳлил этган ҳолда, уларнинг ижросида фаол иштирок этиш бўйича муҳим вазифаларни белгилаб олди.

Тўлқин ТЎРАХОНОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.