Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
20.02.2014

НУҚТАИ НАЗАР

Камолиддин АКРАМОВ, ЎзХДП Олмазор туман кенгаши раиси:

— Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнида кишиларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимини ошириш муҳим аҳамиятга эга.

ЎзХДП барча ташкилотларида 2006 йилдан бери сиёсий ва фуқаролик маърифати тизимидаги ўқувлар ўтказиб келинади. Семинар ва давра суҳбати тарзида ўтказиладиган тадбирларда мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида юз бераётган ўзгариш ва янгиланишлар, қабул қилинаётган қонун ҳамда қарорлар мазмун-моҳияти каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Партия аъзолари, электорат вакиллари сиёсий ва ҳуқуқий билимини оширишда мазкур ўқувлар аҳамиятини ҳисобга олиб, уни тобора такомиллаштириб бориш зарур, деб ҳисоблайман.

Ўқув машғулотлари умумэътироф этилган илғор сиёсий технологиялар, замонавий ахборот-коммуникация воситалари ёрдамида ўтказилса, таъсири ошади, самараси юқори бўлади. Бунинг учун, биринчи навбатда, партия кенгашларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш керак. Бундан ташқари, ўқувларни замонавий усулларда олиб борадиган модераторларни тайёрлаш масаласи ҳам муҳим аҳамиятга эга. Модератор тажрибали бўлса, қайси даражада ташкил этилмасин, сиёсий ўқувларнинг таъсирчанлиги юқори бўлади, кўзланган мақсадга эришилади.

Шунингдек, ҳар бир сиёсий ўқувдан олдин мавзу, режа ва дастурларни пухта ишлаб чиқиш, тарғиботчи ва тингловчилар учун услубий қўлланма, ахборотнома, маълумотномалар тайёрлашни доимий равишда йўлга қўйсак, тадбирлар самараси юқори бўлади.

Ўқувни интерфаол усуллар, яъни фикр алмашув, мулоқот тарзида ўтказиш иштирокчиларнинг қизиқишини орттиради. Сиёсий ўқув доимий ҳаракатдаги жараён бўлгани учун унинг иштирокчилари ҳар гал бир хил аудитория бўлиб қолишига йўл қўймаслик ва мавзу моҳиятидан келиб чиқиб, электоратимиз вакилларини уларга кенг жалб этиш лозим бўлади. Мутахассислардан эса ҳаётий мисоллар асосида содда усулда тушунтириш олиб бориш талаб этилади.



DB query error.
Please try later.