Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
18.02.2014

МАСЪУЛ РАҲБАРЛАР ҲИСОБОТИНИ ТИНГЛАШ

асосида электорат манфаатларига хизмат қиладиган қарорлар қабул этилишига эришиш зарур

... Халқ депутатлари Сирдарё вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларида ЎзХДПнинг 158 нафар депутати фаолият кўрсатмоқда

... 2013 йилда партия гуруҳлари 7 масалани сессиялар муҳокамасига киритган

... Партия гуруҳлари аъзолари томонидан ўтган йили турли ижтимоий-иқтисодий масалалар юзасидан 587 марта депутатлик сўрови юборилган

ЎзХДП Сирдарё вилоят кенгашида электорат билан боғлиқ бирор бир масалани таҳлил этиш, у ҳақида жамоатчилик фикрини ўрганишда янги сиёсий технологиялардан фойдаланилмоқда. Бунда ўрганилаёт­ган муаммо ёки масала юзасидан, энг аввало, ёшлар муносабати, таклифи сўралади. Бунинг учун уларга вақт берилади, шароит яратилади.

ЎзХДП Сирдарё вилоят кенгаши Ижроия Қўмитасининг кенгайтирилган йиғилишига тайёргарлик кўриш давомида Марказий Кенгаш ташаббуси билан депутатлар, партия фаоллари ҳамда ёшлар иштирокида Гулистон, Ширин шаҳарлари ҳамда Боёвут туман кенгашларида амалга оширилаётган ишлар, электорат манфаатларини таъминлаш, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дас­турларининг бажарилишида партия гуруҳларининг фаоллиги масаласи мониторинг қилинди.

Йиғилишда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда ижро ҳокимияти ва партия гуруҳлари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш, ижтимоий ҳимоя, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари бандлигини таъминлашда ижтимоий шериклик асосида тизимли иш олиб бориш масалалари муҳокама этилди.

Тадбирда ЎзХДП Марказий Кенгаши раиси Ҳотамжон КЕТМОНОВ иштирок этиб, партия гуруҳлари олдида турган устувор масалаларга тўхталди.

— Демократик ислоҳотларнинг ҳозирги ­босқичи мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳларининг ролини кескин кучайтиришни талаб этмоқда, — деди у. — «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишдан кўзланган бош мақсад ҳам ҳудудларда олиб борилаётган кенг кўламли ишларда сиёсий партиялар иштирокини янада кенгайтиришга қаратилган.

Партия гуруҳи тегишли ­равищда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ­раисига ва Вазирлар Кенгашига, вазирларга ҳамда бошқа давлат органлари раҳбарларига, ҳокимларга, ҳоким ўринбосарларига, ҳокимликлар бўлим ва бошқармаларининг раҳбарларига, тегишли халқ депутатлари Кенгаши ҳудудида жойлашган корхона, муассаса ва ташкилотларнинг раҳбарларига сўров билан мурожаат қилиши белгиланган.

Шунингдек, партия гуруҳлари тегишли ҳудудда жойлашган давлат органи раҳбарининг ўз фаолияти юзасидан ҳисоботи ёки ахборотини Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари Кенгашларининг сессияларида эшитиш ҳақида таклифлар киритади. Шу билан бирга, партия гуруҳларининг халқ депутатлари Кенгашига киритиладиган масала бўйича таклифи, албатта, кўриб чиқилиши кўзда тутилган.

Бугун ҳаётнинг ўзи депутатлар зиммасига ғоятда юксак вазифаларни қўймоқда. Бу эса масъулиятни янада ошириш, фаолиятимизни янгича талаблар асосида ташкил этиш кераклигини кўрсатмоқда. Шунингдек, барча масъулиятни ижро ҳокимиятига юклаб қўйиб, «биз фақат назорат қиламиз» деган эскича қараш билан мутлақо келишиб бўлмайди.

Аҳоли бандлигини таъминлаш, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш масалаларида партия гуруҳлари ўзларининг муқобил таклифларига эга бўлиши лозим. Айниқса, ҳудудлар инфратузилмасидан келиб чиққан ҳолда, дастурларга тегишли ўз­гартиришлар киритиш юзасидан доимий комиссия, сессиялар муҳокамасига масалалар олиб чиқиш борасида амалий натижаларга эришишимиз зарур.

Боёвут туман, Гулистон ва Ширин шаҳар партия ташкилотлари, депутатлари ­фаолиятини ўрганиш натижалари вилоят­нинг баъзи ҳудудларида ишлар кўнгилдагидек эмаслигини кўрсатиб турибди.

Муҳим масалалардан бири вилоят, туман ва шаҳар партия ташкилотларидаги Жамоатчилик қабулхоналари фаолиятини кучайтиришдан иборат. Электорат вакиллари, фуқаролардан тушаётган мурожаат­ларни ўз вақтида самарали ҳал этиш йўлларини қидириш, шунингдек, бу масалаларга ҳамкор ташкилотлар эътиборини ҳам қаратиш керак.

Фаолиятимизнинг асосий йўналишларидан яна бири тарғибот-ташвиқот ишларидир.

Шуни таъкидлаш лозимки, ижтимоий ҳимоя жамиятда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат тамойиллари мустаҳкамланишига хизмат қилади. ЎзХДПнинг бошқа сиёсий партиялардан устун жиҳати ҳам ана шу ғояларни илгари сураётганидир. Бу партия­мизни халқ орасига кириб боришига имкон беради. Шунинг учун ғоя ва мақсадларимизни кенг тарғиб қилиш, одамларга тушунтириш бўйича янгича ёндашувлар, ташаббуслар билан чиқишимиз керак. Шунда партиямизнинг обрўси ошади, жамиятдаги таъсири янада кенгая­ди.

ЎзХДП вилоят, туман ва шаҳар ташкилотларида амалга оширилаётган ишлар хусусида Сирдарё вилоят партия кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия гуруҳи раҳбари Алишер ТОШМАТОВ қуйидаги фикрларни билдирди:

— 2014 йилдаги устувор вазифаларимиздан бири хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаси, оилавий тадбиркорлик, касаначилик ва ҳунарманд­чиликни ривожлантириш ҳисобига аҳоли бандлигини таъминлашдир. Мазкур масала халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги депутатларимиздан иборат ишчи гуруҳи томонидан ўрганилиб, партия гуруҳимиз йиғилишида кўриб чиқилди. Яқинда эса бу ­муаммони доимий комиссия, сўнгра сессия муҳокамасига киритишни режалаштирганмиз.

Бугунги кунда халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларида 144 нафар депутатимиз фаолият кўрсатмоқда. Кун сайин уларга талабни ошириб, долзарб масалаларни ҳал этишдаги иштирокини кен­гайтираяпмиз. Хусусан, шу кунларда Боёвут, Оқолтин ва Сирдарё туманларида хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш ҳисобига касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлашга доир масалани ўрганаяпмиз. Ҳар бир масала бўйича шу соҳага масъул бўлган идоралар раҳбарларининг ҳисобот ва ахборотларини эшитиш тажрибасини оммалаштираяпмиз.

Бир жиҳатга эътибор қаратайлик. Ҳар йили Қонунчилик палатасидаги фракциямиз ташаббуси билан Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қи­лиш вазирининг ҳисоботи эшитилаяпти. Демак, маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳларимиз ҳам вилоят ­бошқармалари, туман бў­лимлари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиб бориши керак. Бу эса ўз ўр­нида яратилаётган иш ўринлари барқарорлигига, мутасаддилар масъ­улияти ошишига хизмат қилади.

Мамлакат ҳаётида парламент томонидан қабул қилинаётган қонунлар, тасдиқланаётган дастурларнинг тутган ўрни, уларни ижро этишда Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлардаги депутатлар ҳамкорлиги масалаларида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси Комила ­КАРОМОВА қуйидагиларни гапирди:

— Олий Мажлис томонидан қабул қилинаётган ҳар бир қонунда бевосита маҳаллий Кенгашлардаги депутатлар иштироки, таклифи муҳим аҳамиятга эга. Уларнинг электорат манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда ўз позицияси бўлиши керак. Шу боис партия гуруҳлари ваколатларини кенгайтириш, ижро ҳокимияти устидан депутатлик назорати самарадорлигини оширишга жиддий эътибор қаратилмоқда.

Президентимиз Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузасида ижро ҳокимияти олдига 2014 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича муҳим вазифалар қўйди. Бундан барча даражадаги депутатлар ўзига тегишли хулоса чиқариши зарур. Шунингдек, мамлакатимиз раҳбари ҳо­кимлар фаолиятига касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш масаласи қай даражада ҳал эти­лаёт­ганига қараб баҳо берилади деган, фикрни айт­ди. Демак, масала долзарблигидан келиб чиқиб, партия гуруҳлари ҳам ўз фаолиятини ана шу мезонлар асосида ташкил этиши керак.

Аҳолини ўйлантираётган муаммоларни комплекс ҳал этишда Қонунчилик палатаси ҳамда партия гуруҳлари ўртасидаги ҳамкорлик нимада кўринади? Мисол учун партия гуруҳи бир масалани туман ёки вилоят миқёсида ўргандими, энди уни республика даражасига олиб чиқиши, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партиямиз фракциясига тақдим қи­лиши лозим. Биз эса масаланинг қонуний асос­­­ларини ўрганиб, бартараф этишга ҳаракат қиламиз.

Йиғилишда партия ташкилотлари ва партия гуруҳлари фаолиятини кучайтиришга хизмат қиладиган чора-тадбирлар белгилаб олинди. Шундан сўнг халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия гуруҳининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Унда, шунингдек, маҳаллий ижро ҳокимияти, мутасадди идоралар раҳбарлари иштирок этди ва жойлардаги ижтимоий-иқтисодий масалалар, уларни ҳал қилиш билан боғлиқ муҳим вазифлар бўйича фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Сирдарё вилоят ҳокими ўринбосари Баҳром Бўронов

ҳудудда уй-жой коммунал хўжалиги, ижтимоий нафақа ва пенсиялар ҳамда касб-ҳунар коллежлари битирувчилари бандлигини таъминлаш билан боғлиқ масалаларга тўхталди. Бу жараёнда фуқаролар ўртасида тушунтириш ишлари олиб бориш, уларнинг сиёсий-ҳуқуқий маданиятини юксалтириш муҳим эканини қайд этди. Айниқса, айрим туманларни иқтисодий ривожлантириш, чет эл инвестицияларини жалб этиш, оилавий тадбиркорликни кенгайтириш, бу йўналишда қонунчиликда белгиланган имтиёз ва енгилликлар ҳақида кенг тушунча бериш муҳимлиги, бунинг учун маҳаллий Кенгашлардаги пар­тия гуруҳлари билан ҳамжиҳатликнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлади.

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ­бош­қармаси бошлиғи Фахриддин Суюнов

2014 йилда ви­лоятда 40 мингдан зиёд иш ўрни яратилиши кўзда тутилгани, уларнинг асосий қисми касб-ҳунар коллежлари битирувчилари, жисмоний имконияти чекланган, ижтимоий ҳимоя­га муҳтож кишилар бандлигини таъминлашга хизмат қилишини айтди. Ана шу иш ўринларини яратиш учун қўшимча 2300 дан ортиқ лойиҳа ишлаб чиқилиши зарурлиги, бунда партия ташкилотлари ва депутатларнинг таклифлари муҳим эканини билдирди. Шунингдек у депутатлар ўз сайлов округларида бўлганида аҳоли мурожаатларини таҳлил қилиб, мутасаддиларига етказса, бу иш ўринлари ташкил қилиш бўйича илгари сурилаётган лойиҳаларда ўз аксини топишини ҳам билдирди.

Савдо саноат палатаси вилоят бошқаруви раиси Аброр Тошматов

касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликка жалб қилиш борасида олиб борилаётган ишларга тўх­талиб, ўз тажрибасида дуч келаётган бир масалани ўртага ташлади.

Маълум бўлишича, оилавий тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган коллеж битирувчилари давлат рўйхатидан ўтиш, банкдан кредит олиш, умуман, ўз ишини йўлга қўйишида айрим муаммолар, сансоларликларга дуч келмоқда.

Бу борадаги камчиликларни бартараф этиш масъул идоралар, жамоат ташкилотлари ҳамда депутатлар ҳамкорлиги кучайиши билан чамбарчас боғлиқ.

Йиғилиш якунида кўрилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Нурали ОРИПОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.