Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
18.02.2014

МАСОФАДАН ТУРИБ СУДДА ИШТИРОК ЭТИШ

томонлар учун вақт ва маблағни тежаш имкониятини беради

Алишер ТИЛЛАБОЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзоси:

— Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Ўзбекис­тон Республикасининг Хўжалик процессуал кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун ­лойиҳаси кўриб чиқилмоқда.

Мазкур қонун лойиҳаси хўжалик судларида иш юритишни  такомиллаштириш, суд ҳимоясига бўлган ҳуқуқни янада кенгроқ таъминлаш, хўжалик юритувчи субъ­ект­ларнинг вақтини ва маблағини тежашга, судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга хизмат қилади.

Булар партиямиз дастурида фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини идрок этиши, уларни суд орқали ҳимоя қилиши кўникмаларини мустаҳкамлаш, бу борадаги тизимни такомиллаштириш бўйича белгиланган вазифалар амалга ошишига ижобий таъсир этиши ­билан аҳамиятлидир. Шунинг учун фракциямиз мазкур қонун лойиҳасини қўллаб-қувватламоқда.

Гап шундаки, амалдаги хўжалик процессуал қонун ҳужжатларида видеоконференция усулида суд мажлисини ўтказиш назарда тутилмаган. Хўжалик процессуал кодексига кўра, ишларни кўриш тегишли суднинг биносида ўтказиладиган мажлисда амалга оширилади. Бундай тартиб иш кўрилаётган суддан бошқа ҳудудда жойлашган тарафлар учун, иш кассация инстанцияси (Олий хўжалик суди)да кўрилаётганда эса иккала тарафдан ҳам анча вақт ва маблағ талаб этади.

Ҳисоб-китобларга кўра, мисол учун, агар низо бўйича бир тараф Фарғона вилоятида, иккинчи тараф эса Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган бўлса, Нукус ёки Фарғона шаҳрига суд мажлисига бориб келиш харажатлари ўртача 1,5 миллион сўмни ташкил этади. Бунга овқатланиш ва бошқа зарур харажатлар қўшиладиган бўлса, харажатлар миқдори янада кўпаяди.

Қонун лойиҳасида вақт ва маблағни тежаш мақсадида шахсларнинг видеоконференция усулидаги мажлисда иштирок этиш ҳуқуқи белгиланмоқда. Шунингдек, видеоконференция орқали суд мажлисини ўтказишнинг айрим процессуал хусусиятлари мустаҳкамланмоқда. Масалан, видеоконференция усулидаги суд мажлиси у ёки бу тараф жойлашган жойдаги хўжалик суди кўмагида ўтказилади.

Таклиф этилаётган қўшимчалар ишда иштирок этувчи шахсларнинг ҳамда хўжалик судлов ишларини юритувчи бошқа иштирокчиларнинг суд муҳокамасида бевосита қатнашиш ҳуқуқини чекламайди.

Халқаро тажриба суд мажлислари видеоконференция усулида ўтказилиши самарали эканини исботлаган.

Хўжалик процессуал кодексига таклиф этилаётган қўшимчалар ишни кўраётган суддан бошқа ҳудудда жойлашган тадбиркорлик субъектларига ўзлари жойлашган ҳудуддан чиқмай, вақти ва маблағини тежаган ҳолда, суд процессида иштирок этишига имкон беради. Видеоконференция имконияти яратилиши суд ҳимоясига бўлган ҳуқуқни амалга ошириш учун янада қулай шароит вужудга келтиради.


DB query error.
Please try later.