Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Aprel 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 1 2 3 4 5
18.02.2014

БУГУНГИ КУНЛАР ШУКРОНАСИ

Юртимизда кексаларга кўрсатилаётган ғамхўрлик, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш бўйича олиб борилаётган ишларда «Нуроний» жамоат фондининг ҳам ўз ўрни бор. Яқинда мазкур фонд Самарқанд вилоят бўлимининг 2013 йилдаги фаолияти якунлари ва жорий йил вазифаларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда фонднинг шаҳар ва туман бўлимлари раислари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

«Нуроний» жамоат фонди Самарқанд вилоят бўлими раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги ЎзХДП партия гуруҳи аъзоси, «Эл-юрт ҳурмати» ордени соҳиби Ҳасан Нормуродов 2013 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборот берди.

Таъкидландики, айни пайтда шаҳар ва туманларда 205 мингдан зиёд нуроний, шу жумладан, 427 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ва ногирони истиқомат қилмоқда. Уларнинг 142 нафарини 100 ёшга тўлган фахрий ташкил қилади. Ўтган йил мобайнида 7285 нафар кекса шифохоналарда саломатлигини тиклаган бўлса, яна 3117 нафари сиҳатгоҳ ва дам олиш масканларида бўлишди.

Шунингдек, ўзгалар парваришига муҳтож кексаларга жамоат фонди томонидан 167 та ногиронлар аравачаси, 643 та протез-ортопедия мосламалари, 238 та ҳасса ва қўлтиқтаёқ тарқатилди. Якка-ёлғиз пенсионерлардан 50 нафарининг уй-жойлари таъмирланди. Етти мингдан зиёд нуронийларнинг юртимиздаги муқаддас қадамжо ва тарихий обидаларга саёҳатлари уюштирилди.

Бундай эътибор ва ғамхўрликка жавобан фахрийлар ҳам вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида фаол иштирок этишга интилмоқда. Жумладан, жамоат фонди вилоят бўлими қошида фаолият кўрсатаётган «Фахрий аёллар» ва «Ёшлар билан ишлаш» гуруҳлари маҳаллалар, ўқув юртлари, корхона ва ташкилотларда долзарб масалалар юзасидан тарғибот тадбирларини ўтказиб келмоқда.

Анжуман давомида фонд фаолиятини янада кенгайтириш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Йиғилишда вилоят ҳокими, Олий Мажлис ­Сенати аъзоси Зойир Мирзаев иштирок этди.

Шоҳбоз САИДОВ,

ЎзМУ талабаси.



DB query error.
Please try later.