Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
18.02.2014

БОЛАЛАР СПОРТИ

фарзандларимиз соғлом бўлиб улғайишининг бош омилидир

Бугунги кунда Сурхондарё вилоятида 130 спорт ­иншоотлари фаолият кўрсатмоқда.

Ўтган йиллар давомида мазкур спорт инфратузилмасини яра­тиш учун республика жамғармаси ҳисобидан 53 миллиард сўм­дан ортиқ маблағ йўналтирилди. Шунингдек, ушбу масканлар 3 миллиард 200 миллион сўмга яқин спорт ускуналари билан жиҳозланди.

— 2013 йилда вилоятимизда 11­та замонавий спорт иншооти бар­по этилди, — дейди Ўзбекистон Болалар спортини ривожлан­ти­риш жамғармаси Сурхондарё вилоят филиали ижрочи дирек­тори Фахриддин Абдурасулов. — Уларнинг учтаси мусиқа ва санъат мактаби, саккизтаси турли спорт объектларидир. Бунёд­корликларга жамғарма ҳисо­бидан 12 миллиард 700 мил­лион сўм ажратилган бўлса, 1 миллиард 380 миллион сўм вилоят филиали томонидан йўналтирилган. Соғлом бола йилида эса вилоятимизда умумий қиймати 14 миллиард 440 миллион сўмни ташкил этадиган 3та мусиқа ва санъат мактаби, 8та турли спорт мажмуалари қурилиши кўзда тутилган. Шуниси эътиборга сазоворки, бундай масканларнинг асосий қис­ми қишлоқ жойларида бунёд этилмоқда.

Бугунги кунда вилоятда 6-15 ёшдаги 363 минг 584 нафар ўқувчи спортнинг ўттиздан зиёд тури билан мунтазам шуғуллан­япти.

Вилоят марказидан қарийб 200 километр олисда жойлашган Узун туманида айни пайтда 22та мактабгача таълим, 65та умумтаълим, 7 та турли йўналишдаги касб-ҳунар коллежи, спорт, мусиқа ва санъат мактаблари фаолият олиб боряпти. Уларда ўттиз уч минг нафарга яқин ўғил-қиз таълим-тарбия олиш билан бирга ўзлари севган спорт тури билан шуғулланишмоқда.

Яқинда мазкур тумандаги маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида спортнинг турли йўналишлари бўйича ғолиб ва совриндор бўлган ўғил-қизларга туман ҳокимлиги, прокуратура ва ҳамкор ташкилотларнинг фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо совғалари топширилди.

Абдумалик ҲАЙДАРОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.