Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
15.02.2014

ОИЛАДА СОҒЛОМ МУҲИТ БЎЛИШИ

аввало, аёлларнинг тиббий ­маданияти ва ижтимоий фаоллигига боғлиқ

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Дастури, Сайловолди дастурида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий жараёнларда иштирокини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилган.

Бу мақсадларни рўёбга чиқаришда асосий масъулият партиянинг «Фаол аёллар» қаноти зиммасига тушади, деб таъкидланди Бухоро шаҳрида ўтказилган «Хотин-қизларнинг иж­тимоий-сиёсий фаоллиги — мамлакат келажагини белгилайди» деб номланган амалий семинарда.

Унда ЎзХДП Марказий Кенгаши масъул ходим­лари, Халқ депутатлари Бухоро вилоят ва Бухоро шаҳар Кенгашидаги пар­тия гуруҳлари аъзолари, «Фаол аёллар» қаноти етакчилари, вилоят хо­тин-қизлар қўмитаси, Соғ­лиқни сақлаш бошқармаси, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармаси мутахассис­лари, электорат ҳамда ёш оилалар вакиллари иштирок этди.

Сўзга чиққанлар мамлакатимизда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнида хотин-қизлар иштирокини кучайтириш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари, Соғлом бола йилида «Фаол аёллар» қаноти зиммасидаги асосий вазифалар тўғрисида атрофлича фикр-мулоҳаза юритди.

Гулшан АСАТОВА, ЎзХДП Марказий Кенгаши хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш сектори мудири:

— Президентимиз «Соғлом бола йили» давлат Дастурини ишлаб чиқишда биринчи нав­батда оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, оилаларда соғ­лом муҳитни кучайтириш, уларнинг иқтисодий ва маънавий асосларини мустаҳкамлаш каби масалалар эътибор марказида бўлиши лозимлигини таъкидлади. Шундан келиб чиқиб фикрлайдиган бўлсак, бу йил қанотимиз аъзолари ҳар қачонгидан фаолроқ, ташаббускорроқ бўлиши зарурлигини англаймиз. Чунки кун тартибига қўйилаётган масалалар қанотимиз фаолиятининг муҳим йўналишидир. Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий билимларини ошириш, тиббий маданиятини юксалтиришда депутатлар ва партиянинг ижтимоий шериклик имкониятларидан унумли фойдаланишимиз керак. Бу хотин-қизларни ўйлантираётган муаммолар ечим топишида муҳим аҳамият касб этади.

Робия КОЗИМОВА, ЎзХДП Бухоро шаҳар кенгаши раиси, халқ депутатлари шаҳар Кенгашидаги партия гуруҳи раҳбари:

— Аёлларимиз кўнглига кириб борсак, улар тасаввурида давлатимиз томонидан хотин-қизлар учун берилаётган имкониятлар, яратилаётган имтиёзлар кўлами манзарасини ярата олсак, шу жараёнда айрим муаммоларни ўрганиб, ечимини топа билсак, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий фаоллиги кучайишига кенг йўл очган бўламиз.

Вилоят бўйича партиямизга аъзо хотин-қизлар 12 минг 535 нафарни ташкил этади. Хотин-қизларнинг фуқаролик жамияти қурилишида фаол иштирокини таъминлаш, келгуси сайловларда номзодларини депутатликка илгари суриш, тиббий мадания­тини юксалтириш, оилавий тадбиркорлик ва касаначиликка жалб этиш ҳамда ижтимоий-маиший шароитларини янада яхшилаш мақсадида қатор семинар-тренинглар ташкил этилаяпти. Масалан, ўтган йили «Мус­таҳкам оила — жамият таянчи» лойиҳаси доирасида қатор амалий тадбирлар ўтказилди. Уларда хотин-қизларни ўйлантираётган муаммолар ўрганилди ва депутатлар эътиборига ҳавола этилди. Бунинг натижасида депутатларимиз томонидан тегишли ташкилотларга хотин-қизлар манфаати учун хизмат қила­диган 6 та сўров юборилди. Партия гуруҳларимиз ташаббуси билан 5 та масала доимий комиссияларда муҳокама этилди, 4 та масала эса сессияга олиб чиқилди. Бундан ташқари, ҳамкор ташкилотлар билан бирга 105 нафар хотин-қиз ишга жойлаштирилди, 28 нафарга яқини касаначилик фаолиятига жалб қилинди. Аёллар орасида ишлашда ана шу каби амалий ташаббусларга кўпроқ эътибор қаратсак, бу ўзининг юқори натижасини беради.

Бону КОМИЛОВА, Халқ депутатлари Когон туман Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи раҳбари, «Фаол аёллар» қаноти туман бўлими етакчиси:

— Халқ депутатлари Когон туман Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи фаол аёлларимизнинг таклифига кўра, маҳаллаларда ташкил этил­ган оилани ижтимоий ҳимоялаш марказлари фаолияти билан танишиб чиқди. Жумладан, хотин қизларни тикувчилик, каштачилик, зардўзлик, касаначиликка жалб қилиш, аёлларнинг оила бюджетига ҳиссасини кўпайтириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Унинг натижаларини умумлаштириб, туман Кенгаши сессияси муҳокамасига олиб чиқишни мақсад қилганмиз.

Қанот ва партия гуруҳлари ҳамкорлигида маҳаллаларда аёлларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, оиладаги муаммоларни қандай ҳал қилишда аёлларнинг вазифаси, томорқа ерларидан унумли фойдаланиш орқали оиланинг даромадини кўпайтириш мавзуларида суҳбатлар олиб бориляпти. Уларнинг фикр ва таклифлари ўрганилаяпти. Шу асосда «Фаол аёллар» қанотининг муҳим вазифаларини, қайси йўналишга кўпроқ эътибор қаратиш кераклигини белгилаб оламиз. Партия гуруҳи эса туман Кенгаши доимий комиссиясига, зарур бўлса, сессиясига масала тайёрлаш бўйича иш олиб боради.

Маъмурахон САФОЕВА, Бухоро вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бош мутахассиси:

— Аёл қачон бахтли бўлади, қачонки оиласи тинч, юрти фаровон, фарзанди соғлом бўлса. Бугунги кунда мамлакатимизда ёш авлодни соғлом ва баркамол қилиб вояга етказишда ҳавас қилса арзигулик кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Сайловолди дастурида оналар ва болаларга тиббий хизмат кўрсатиш даражасини оширишга доир вазифалар белгиланган. «Фаол аёллар» қаноти тадбирларни ташкил этишда, аввало, аҳоли тиббий маданиятини оширишга эътибор қаратиши керак, деб ўйлайман. Тиббий саводхонлиги юқори она оилада соғлом тур­муш тарзи бўлиши учун ҳаракат қилади. Соғлом оила — соғ­лом миллат, соғлом жамият деганидир.

Семинар давомида «Соғлом бола — соғлом оилада камол топади», «Ижтимоий ҳимоядан — ижтимоий фаолликка» каби мавзуларда интерфаол машғулотлар ўтказилди. Вилоятнинг шаҳар ва туманларидан келган фаол аёллар ўзаро тажриба алмашишди.

Басандабону ЖАЛИЛОВА,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.