Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
15.02.2014

ҲУҚУҚ ВА ВАКОЛАТЛАРНИНГ КЕНГАЙИШИ

масъулиятни янада оширади

Боймурод ЮСУПОВ, ЎзХДП Марказий Кенгаши Аҳоли бандлиги ва ижтимоий сиёсат масалалари бўлими мудири

Жаҳон тажрибаси давлат ҳокимия­ти органларини ­шакллантириш, ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий тараққиётнинг аниқ устувор йўналишларини белгилаб олишда сиёсий ­партияларнинг иштирокини кенгайтириш ­муҳим аҳамиятга эга эканини кўрсатмоқда.

Мамлакатимизда сиёсий пар­тияларнинг ўрни ва ролини ҳар томонлама ошириш, ҳуқуқий жиҳатдан имкониятларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қа­ратилмоқда. Бу принцип давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда фуқаролик жамиятини ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

Жорий йил 21 январда матбуотда эълон қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун билан «Сиёсий пар­тиялар тўғрисида»ги қонунга ўз­гартиш ва қўшимча киритилди. Ундан кўзланган мақсад маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларидаги партия гуруҳлари ваколатларини янада ошириш ва фаолиятини такомиллаштиришдир.

Киритилган ўзгартиш ва қў­шимчаларга кўра, эндиликда партия гуруҳи тегишли равишда Қорақалпоғис­тон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг раи­сига ва Вазирлар Кенгашига, вазирларга ҳамда бошқа давлат органлари раҳбарларига, ҳокимларга, ҳоким ўринбосарларига, ҳо­ким­ликлар бўлим ва бошқармаларининг раҳбар­ларига, тегишли халқ депутатлари Кенгаши ҳудудида жойлашган корхона, муассаса ва ташкилотларнинг раҳбарларига сўров билан мурожаат қилиши мумкин.

Партия гуруҳлари тегишли ҳудудда жойлашган давлат органи раҳбарининг ўз фао­лия­ти юзасидан ҳисоботи ёки ахборотини Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари Кенгашининг сессияларида эшитиш ҳа­қида таклифлар киритади. Бунда қарор депутатларнинг ярмидан кўпи қўл­лаб-қувватлаган тақдирда қабул қилинади. Партия гуруҳларининг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутат­лари Кенгашига киритиладиган масалалар бўйича таклифи, албатта, кўриб чи­қилади.

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг ваколати кенгайиши, маҳаллий ижро ҳокимияти олдида мавқеи мустаҳкамланиши депутатлик назоратини тизимли ташкил этишда муҳим ўрин тутади.

Айниқса, иш ўринлари очилиши, барқарор бўлиши, аҳоли бандлиги таъминланиши, ҳудудларда инфратузилма ва хизмат кўрсатишни ривожлантириш ма­салаларига алоҳида эътибор қа­ратаётган партиямиз гуруҳлари яратиб берилган ҳуқуқий имкониятлардан самарали фойдаланиши керак, деб ўйлайман. Бунинг учун, аввало, ишга бўл­ган муносабатни ўзгартиришимиз лозим.

Таъкидлаш керакки, ўтган йиллар давомида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги пар­тиямиз гуруҳлари фаолиятини кучайтиришга, электорат манфа­атларини ҳимоя қилишда масъу­лиятини оширишга алоҳида эъти­бор қаратилди.

Партиямизнинг 2011-2014 йил­ларга мўлжалланган Ҳаракат дастури қабул қилинди. Унда ҳар бир туман, шаҳар партия кен­гаши ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги гуруҳлари олдига аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами дуч келаётган масалаларни ўр­ганиш, партия гуруҳлари, тегишли доимий комиссиялар йиғилишларида муҳокама қилиш, сессиялар кун тартибига олиб чиқиш бўйича аниқ вазифалар қўйилди.

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳларининг 2011-2013 йиллардаги фаолияти натижалари таҳлили Ҳаракат дастури ижросини таъминлашга улар муносиб ҳисса қўшаётганини кўрсатди.

Хусусан, 2011 йилда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партиямиз гуруҳлари 53 та масалани ўз йиғилишларида кўриб чиқди. Шуларнинг 27 та­си тегишли доимий комиссиялар йиғилишларида, 22 таси эса сессияларда муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди. 2012 йилда 92 та масала пар­тиямиз гуруҳлари томонидан ўрганилиб, доимий комиссияларга 73 ва сессиялар муҳокамасига 66 масала олиб чиқилган эди.

Электорат манфаатлари билан боғлиқ турли ижтимоий масалаларни ўрганиш, уларни ҳудудлар ривожи нуқтаи назаридан таҳлил қилиш бўйича тўп­ланган тажриба ўтган йили кутилган натижани берди.

2013 йилда 233 та масала халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳларида кўриб чиқилган бўлса, улардан 136 таси тегишли доимий комиссиялар йиғилишларида, 120 таси сессияларда муҳокама эти­либ, тегишли қарорлар қабул қилинишига эришилди. Бундан ташқари, маҳаллий Кенгашлардаги партиямиз гуруҳларидаги 2412 нафар депутат томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларига уларнинг фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича 2800 дан ортиқ депутатлик сў­рови юборилди.

Жойларда партия гуруҳлари ташаббуси билан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сес­сияларида 17 марта маҳаллий ижро ҳокимияти мансабдор шахс­ларининг ижтимоий соҳаларга оид масалалар юзасидан ҳисоботлари эшитилди.

Минтақалар иқтисодиёти, ижтимоий инфратузилмаси ва меҳнат ресурсларини мувозанатли комплекс ривожлантиришнинг муддатли инвес­тиция дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда партия гуруҳлари иштирокини кучайтириш муҳим вазифа ҳисобланади. Партиямиз бунга алоҳида эътибор билан қарамоқда. Хусусан, ўтган йили Сирдарё ва Жиззах вилоят Кенгашларидаги пар­тиямиз гуруҳлари ташаббуси билан замонавий йўл ва коммуникация тармоқларини барпо этиш, аҳоли пунктларини то­за ичимлик суви билан таъминлашни янада яхшилаш, коммунал хизматлар соҳа­сидаги муаммоларни ечиш, маҳаллийлаштириш дастурлари доирасида янги ишлаб чиқариш корхоналарини яратиш, шу орқали коллежлар битирувчиларини иш билан таъминлаш, бу борада таъсирчан депутатлик ва жамоатчилик назоратини ўр­натиш ҳақидаги масалалар вилоят Кенгашлари сессияларида кў­риб чиқилиб, тегишли қа­рорлар қа­бул қилинди.

Натижада биргина Сирдарё вилоятида 38,7 км. ички йўллар, 433,2 км. коммуникация, 85 км. тоза ичимлик суви тармоқлари барпо этилди. Бу ишлар тўлиқ ва сифатли бажарилишида депутатлик назорати кучайтирилгани муҳим ўрин тутди.

Шунингдек, Жиззах вилоятида маҳаллийлаштириш дастурлари доирасида янги ишлаб чиқариш корхоналарини яратиш бўйича партия ташкилотлари, депутатлар томонидан қатор амалий ишлар қилинди. Хусусан, 5 та лойиҳани амалга ошириш орқали 50 дан ортиқ иш ўр­ни яратилди.

Юқоридаги мисоллар партия ташкилотлари халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳлари билан ҳамкорликда электоратни ўйлантираётган масалалар ечими бўйича фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатса, амалий натижаларга эришиш мумкинлигини исботлаб турибди.

Президентимиз Конституция байрамида ва жорий йил 17 январдаги Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида билдирган таҳлилий фикрлар, илгари сурилган муҳим вазифалар ҳар томонлама ҳисобга олиниб, яқинда партиямизнинг 2014 йилга мўлжалланган амалий Ҳаракат дастури қабул қилинди. Соғлом бола йилидаги устувор вазифаларни амалга ошириш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларида фаол иштирок этиш, электорат манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш бўйича партия ташкилотлари ва партия гуруҳлари олдига аниқ вазифалар қўйилди.

Уларга асосан партия ташкилотлари ва партия гуруҳлари ижтимоий соҳа билан боғлиқ масалаларни ҳудудларнинг ўзи­га хос хусусиятларидан келиб чиқиб ўрганади, аниқланган камчилик ва муаммолар ечими бўйича амалий таклифлар ишлаб чиқилади. Иш ўринлари яратиш, бандликни таъминлаш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўр­сатишни ривожлантириш масалалари бў­йича партия гуруҳлари ташаб­буси билан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар сессияларида маҳаллий ижро ҳокимияти мансабдор шахсларининг ҳисоботлари эшитилиб, тегишли қа­рорлар қабул қилинишига алоҳида эътибор қаратилади.

Электорат манфаати ҳимояси билан боғлиқ масаланинг сессияга олиб чиқилиши, бу ҳақда қарор қабул қилиниши партиямиз ўз позициясини намоён эта олишини кўрсатади. Амалий ишлар одам­ларнинг партиямизга ишончини, жа­миятдаги таъсир кучини оширади.



DB query error.
Please try later.