Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
08.02.2014

АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

фаолиятимизнинг устувор йўналиши бўлиб қолаверади

— Билимли, ўз касбини яхши би­ладиган, янгиликларни ўзлаштириб, уни янада ривожлантиришга интиладиган кадрларга иш ҳар доим топилади, — деди Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги депутатлик гуруҳи раҳбари Раимберган ­Сабуров.

Кўпчилик унинг фикрини маъ­қуллади, бошқачароқ мулоҳазалар билдирганлар ҳам бўлди. Хусусан, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари ўз касби бўйича ишга жойлашиши, айниқса, амалиёт ўташ масалаларини назоратга олиш зарурлиги айтилди.

Сўзга чиққанлардан айримлари эса тарғибот ишларини ҳаёт билан боғлаб олиб бориш масалаларига эътибор қаратди. 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Хоразм вилоят ҳамда Урганч шаҳар кенгашлари ташкил этган давра суҳбати ана шундай жонли мулоқотлар билан бошланди.

Унда Президентимизнинг Конституция байрамида ҳамда Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузаларида билдирилган фикрлар, илгари сурилган ғоялар маъно-мазмунини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш масалалари муҳокама этилди.

Шунингдек, электорат вакиллари бандлигини таъминлаш, айниқса, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ўз ихтисослиги бўйича ишга жойлаштириш борасида пар­тия ташкилотлари олдида турган вазифалар тўғрисида таклифлар билдирилди.

— Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг ишга жойлашиши, меҳнат жамоа­сида, ҳаётда ўз ўрнини топиб кетиши бугун улар ўз касбини қай даражада ўз­лаштиришига ­ҳам боғлиқ,
— деди сўзини да­вом эттириб Раимберган ­Сабуров. — Бунда устозларнинг тажрибаси, касб-ҳунар коллежлари ўқув-ишлаб чиқариш хоналарининг жиҳозланиш даражаси муҳим аҳамиятга эга. Афсуски, барча касб-ҳунар коллежларида ҳам ишлар талаб даражасида, деб бўлмайди. Шу боисдан Президентимиз жорий йилда касб-ҳунар коллежларининг ўқув-ишлаб чиқариш уста­хона­ларини замонавий ускуналар ­ва ўқув техникаси билан ­таъминлаш зарурлигига алоҳида эътибор қаратди.

Демак, бизнинг устувор вазифамиз янги иш ўринлари ташкил этиш, битирувчилар бандлигини таъминлаш масаласини комплекс равишда ўрганиш, уларни ҳал этиш юзасидан таклифлар бериш, мутасадди раҳбарларнинг ахбороти ва ҳисоботларини маҳаллий Кенгашлар сессиялари ҳамда доимий комиссияларда, депутатлик гуруҳлари йиғилишларида эшитиб бориш, бандлик дастурларининг ижроси юзасидан ­қ­атъий назорат ўрнатишдан иборатдир. Бошланғич пар­тия ташкилотларимиз етакчилари, партия фаоллари ва аъзолари имкониятларини шунга қаратишимиз керак. Бундан ташқари, шу йўналишда таклифлар, муқобил лойиҳалар ишлаб чиқиш зарур.

«Урганчтрансгаз» ­шўъба корхонаси раҳбари ­Аминбой Аминов битирувчилар бандлигини таъминлаш борасида амалда синовдан ўтган тажриба ҳақида тўхталди.

— Агар ўқувчи тўлиқ амалиётни ўтамай коллеждан тўғри ишлаб чиқаришга келса, ўзини бошқа дунёга тушиб қолгандек сезади. Унга ҳам, иш берувчига ҳам қийин бўлади, — деди у. — Ўқишда нимани ўрганган бўлса, амалда билимларини қўллаш учун уларга шароит яратиб бериш керак. Шуни ҳисобга олиб, биз Урганч нефть ва газ саноати коллежида замонавий ускуна ва техникалар билан жиҳозланган ўқув хонаси ташкил қилдик. У ерда корхонамиз мутахассислари ўқувчиларга амалий машғулотлар ўтказади. Шунингдек, корхона ва таълим муассасалари ҳамкорлигида касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этишга жиддий эътибор қаратаяпмиз. Корхонада амалиёт ўтаётган битирувчилар нафақат ўрганганларини амалда мустаҳкамлайди, балки уларга маълум миқдорда ойлик маош ҳам тўланади.

Давра суҳбатида жойларда партия электоратини ўй­лантираётган масалаларни кенгроқ ўрганиш, улар ечими юзасидан таклифлар бериб бориш, бу йўналишда вилоят партия ташкилотлари, депутатлик гуруҳлари ҳамда бошланғич ташкилотлар ҳамкорлигини кучайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

ЎзХДП Марказий Кен­га­шининг Аҳо­ли бандлиги ва ижтимоий сиё­сат ма­­­­са­­ла­лари бўлими мудири ­Боймурод Юсупов кун тартибидаги масала бўйича партия ташкилотлари олдида турган йўналишларга алоҳида эътибор бериш зарурлигини таъкидлади.

Васила СОБИРОВА,

ЎзХДП Хоразм вилоят кенгаши сектор мудири.



DB query error.
Please try later.