06.02.2014

ХОТИН-ҚИЗЛАР МАНФААТИ ҲИМОЯСИ

энг устувор вазифаларимиздан биридир

Хотин-қизларга оид муаммоларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва бартараф этиш йўллари...

Партия гуруҳи билан ҳамкорликда иш олиб боришни тизимли йўлга қўйиш усуллари...

«Фаол аёллар» қаноти аъзолари билан ишлаш механизмлари...

Масалалар жуда долзарб. Шунинг учун ЎзХДП Тошкент шаҳар кенгаши «Фаол аёллар» қаноти ташаббуси билан ўтказилган семинарда асосий эътибор мазкур йўналишлардаги ишларни аниқ натижани кўзлаб олиб боришга қаратилди.

Семинар-тренинг интерфаол усулда ўтгани билан қатнашчиларга жуда маъқул келди. Фаол аёлларнинг мавзуга доир таклиф-мулоҳазалари муҳокама этилиб, тажрибалар таҳлил қи­линди. Шунингдек, қа­нот етакчилари ва фаолларининг сиёсий билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлаш, фаолия­тини такомиллаштириш, депутатлар ва партиянинг ижтимоий шериклари билан ҳамкорликни тизимли йўлга қўйиш масалалари муҳокама этилди.

Кимё ШОКИРОВА, халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутати:

— Мамлакатимизда аёллар оғирини енгил қилиш, турмуш ша­роитларини янада яхшилашга қа­ратилган ислоҳотлар улар ўз қо­билиятини рўёбга чиқариши, оила ва жамиятнинг фаол аъзосига айланиши учун кенг шароитлар яратаяпти. Ҳар бир аёл бундан самарали фойдаланиши керак. Бу масалада депутат сифатида бизнинг зиммамизда ҳам муайян вазифалар турибди. Аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш борасидаги ишларимизни янада такомиллаштириш талаб этилади. Бу эса кўп жиҳатдан «Фаол аёллар» қаноти етакчиларининг сиёсий ва касбий салоҳиятига боғлиқ. Етакчилар қанчалик билимли, дунёқараши кенг, нотиқлик маҳорати юқори бўлса, партиямиз хотин-қизлар орасига шунча чуқур кириб боради. Бунинг учун қанот етакчилари учун давра суҳбатлари, амалий семинарларни кўп­роқ ташкил этиш, машғулот ва ўқувларни юқори савияда ўтказиш, ҳаёт синовидан ўтган сиёсий технологиялардан оқилона фойдаланиш зарур, деб ўйлайман.

Севара УБАЙДУЛЛАЕВА, Тошкент педиатрия-тиббиёт институти кафедра мудири:

— Давлатимиз раҳбари Соғлом бола йили Давлат дастурини ишлаб чиқишда ҳам биринчи нав­батда, оналик ва болаликни ҳимоя қи­лиш, оилаларда соғлом муҳитни кучайтириш, уларнинг иқтисодий ва маънавий асосларини мустаҳкамлаш каби масалалар эътиборимиз марказида бўлиши лозимлигини алоҳида уқтирди. Шундан келиб чиқиб фикрлайдиган бўлсак, жорий йилда «Фаол аёллар» қаноти зиммасида ҳар қачонгидан катта ва масъулиятли вазифалар турганини англаймиз.

Биз партия фаоллари, тиббиёт ходимлари Соғлом бола йилидан кўзланган мақсад, унинг ҳаётий аҳамиятини хотин-қизларимиз ўртасида кенг тарғиб қилишимиз керак, деб ҳисоблайман. Иккинчидан, қанот етакчиларидан она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш, оилаларда тиббий маданиятни юксалтириш борасида тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликни кучайтириш, аниқ режа асосида ҳаракат қилиш талаб этилади. Учинчидан, жойларда бу борада юзага келадиган айрим масалалар, муаммоларни депутатларимиз орқали вакиллик ҳо­кимияти муҳокамасига киритиб борсак, ишимизнинг самараси юқори бўлади.

Вилоят ХУДОЙБЕРДИЕВА, ЎзХДП «Фаол аёллар» қаноти Чилонзор туман бўлими етакчиси:

— Хотин-қизларни ижтимоий-сиёсий жараёнларга фаол жалб этишда, мустақил фуқаролик позициясини шакллантиришда жойларда ташкил этилаётган семинар-тренинглар, сиёсий ўқувларнинг аҳамияти катта. Шуниси қувонарлики, уларда қанот аъзолари катта қизиқиш билан иштирок этиб, мавзу бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирмоқда.

Бу йўналишдаги ишларимизни янада кучайтириш учун эса бугунги семинар айни муддао бўлди. Чунки анжуман етакчилар учун ўзаро тажриба алмашиш, сиёсий ва касбий малакани ошириш мактаби вазифасини ўтади. Масалан, мен хотин-қизларнинг қизиқиш ва имкониятларини тўғри йўналтириш, уларни қўл­лаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳи­моялаш бўйича аниқ тавсияларга эга бўлдим.

Бундан ташқари, семинарда хотин-қизлар манфаатини ҳимоя қилишга оид бошқа масалалар, уларни бартараф этиш йўллари атрофлича таҳлил этилди. Хотин-қизларнинг ижтимоий, иқтисодий жараёнларда иштирокини кучайтириш, улар орасида тарғи­бот-ташвиқот ишларини тизимли олиб бориш, етакчилар ўзаро тажриба алмашиб туришини таш­кил этиб бориш зарурлиги айтиб ўтилди.

Тадбирда, шунингдек, ЎзХДП Тошкент шаҳар кенгаши раиси ўрин­босари Маргарита Аҳмедбекова, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Нигора Эшметова сўзга чиқиб, мавзу юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирди. Семинар сўнгида қа­нот фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича таклиф-тавсия­лар ишлаб чиқилди.

Лазиза ШЕРОВА,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.