Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Aprel 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 1 2 3 4 5
04.02.2014

ВАКИЛЛИК ҲОКИМИЯТИ ЎРНИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ЗАРУР

ЎзХДП Зангиота туман кенгаши ижроия қўмитаси ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия гуруҳининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. Унда партия ташкилоти ҳамда депутатларимизнинг 2013 йилдаги фаолияти танқидий таҳлил этилди.

Шунингдек, Президентимизнинг Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузасида кўтарилган масалалардан келиб чиқиб, партия ташкилоти ҳамда маҳаллий Кенгашдаги партия гуруҳи олдида турган муҳим вазифалар белгилаб олинди.

— Турли муаммоларни ҳал этиш бўйича маҳаллий Кенгаш таъсирини кучайтириш долзарб вазифа ҳисобланади, — деди халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзоси Миркамол Жўраев. — Қарор қабул қилинса-ю, унинг ижроси таъминланмаса, бундан пар­тиямиз электоратига ҳеч қандай наф йўқ. Мисол учун, 2013 йил август ойида халқ депутатлари Зангиота туман Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича доимий комиссиясининг қўшма йиғилишида туманда узумзор ва мевали боғлар ҳосилдорлигини ошириш, янги токзор ва боғлар ташкил этиш  масаласи муҳокама қилинганди. Бу нафақат янги иш ўринларини кўпайтириш, балки сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш, ички бозорни ўзимизда тайёрланган маҳсулотлар билан тўлдиришда катта аҳамиятга эга. Бу борада камчиликларни бартараф этиш ҳамда чора-тадбирлар кўриш бўйича мутасадди ташкилот ва муассаса раҳбарларига тегишли вазифалар юкланган эди. Лекин орадан анча вақт ўтганлигига қарамай, соҳада сезиларли ўзгариш бўлмади. Шу сабабли биз, депутатлар ўзимизга берилган кенг ваколатлардан етарли даражада фойдаланиб, қабул қилинаётган қарорлар самарали бажарилиши учун назоратни кучайтиришимиз керак.

Йиғилишда янги иш ўринлари ташкил этиш имкониятларини ўрганиб, таклифлар бериш, шунингдек, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилишга эътиборни кучайтириш лозимлиги таъкидланди. Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия гуруҳининг ижтимоий масалаларни ўрганиб, доимий комиссия ва сессиялар муҳокамасига киритиш бўйича нав­батдаги режаси тасдиқланди.

ЎзХДП Тошкент вилоят

кенгаши Матбуот хизмати.



DB query error.
Please try later.