28.01.2014

ЎЗБЕКИСТОН ИҚТИСОДИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ

халқаро экспертлар томонидан  эътироф этилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти ­Ислом ­Каримовнинг мамлакатимизни 2013 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси ­Малайзиянинг ижтимоий-сиёсий ва ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида ҳам ўз акс-садосини бермоқда. Қуйида ушбу маъруза юзасидан билдирган фикр-мулоҳазалардан айримлари эътиборингизга ҳавола қилинади.

Дато Редзуан Кушайри, Халқаро сиёсат тадқиқот маркази директорининг ўринбосари:

— Президент Ислом ­Каримовнинг мазкур маърузасида ўзбек иқтисодиёти ривожланишининг ҳо­зирги ҳолати ва унинг истиқболлари чуқур таҳлил этилган. Тараққиётнинг юқори кўр­саткичлари ҳамда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг муваффақият билан ҳаётга татбиқ этилаётгани Ўзбекистон томонидан мам­лакат иқтисодиётини либераллаштириш ҳам­да модернизациялаш, унинг тизимларини диверсификациялаш юзасидан вазмин, ҳар томонлама ва пухта ўйланган, узоқ муддатли истиқболни кўзлаган сиёсат олиб борилаётгани натижасидир.

Хорижий сармоялар учун қулай шароитлар яратилгани, ички бозор ҳимояси, миллий иқтисодиёт, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик қўл­лаб-қувватланаётгани, қишлоқ жойларда инфратузилма ривожланаётгани, энергия манбаларидан самарали фойдаланилаётгани иқтисодиёт барқарор тараққиётини таъминлашга кўмаклашаётган омиллар сирасига киради.

Мамлакатда тинчлик ва барқ­арорликнинг сақланаётгани ва мустаҳкамланиб бораётгани, миллатлараро ва динлараро ҳамжиҳатликнинг мустаҳкамлиги Ўзбекистоннинг энг катта муваффақияти ҳисобланадики, бу ҳам 2014 йилга мўлжалланган иқтисодий ­дастурнинг муваффақият билан амалга оширилишига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатишига шубҳа йўқ.

Джозеф Адайкалам, Binary Менежмент ва тадбиркорлик университетининг ижрочи раиси:

— Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий тараққиёт дастури изчиллик билан ҳаётга татбиқ этилгани натижасида макроиқтисодий барқарорликка эришилди. Иқтисодиёт тизимларини тубдан ўзгартириш бўйича узоқ муддатли вазифалар ҳал этилиши, модернизациялаш ҳамда диверсификациялашнинг ижобий ўзгаришлари таъминланмоқда.

Янги иш ўринларининг яратилиши, аҳоли бандлиги ва даромадлари ўсишининг таъминлангани бу йўналишдаги энг муҳим муваффақиятлардан бири ҳисобланади.

Таълим тизимидаги ислоҳотлар кишида алоҳида ­таассурот қолдиради. Ўқи­тиш даражаси ҳамда сифатини оширишга йўналтирилган таълим меъёрлари ва дас­турларининг такомиллаштирилгани, янги мактаб, лицей, коллеж ва олий ўқув юрт­ларининг барпо этилгани ҳамда уларнинг моддий-техникавий базаси мустаҳкамлангани катта эътиборга сазовордир.

2014 йил Ўзбекистонда «Соғлом бола йили» деб эълон қилингани аҳолининг турмуш кечириш даражасини юксалтириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг мантиқий давоми бўлди. Бу ўсиб келаётган авлод учун, унинг ҳам жисмонан, ҳам маънан баркамол ривожланиши учун кўрсатилаётган ғамхўрлик тасдиғидир.

Тан Сри Хью Сунг, ­Малайзия Уюшган хитой савдо-саноат палатаси ижрочи котиби:

— Ўзбекистоннинг сўнгги йиллар давомидаги иқтисодий тараққиёти натижалари энг юксак баҳога муносибдир. Саноатни модерни­за­ция­лашга ҳамда ишлаб чиқаришга юқори технологияларни қўллашга йўналтирилган чора-тадбирлар хорижлик сармоядорларни мамлакат ҳудудидаги лойиҳалар учун маблағ киритишга рағбатлантираётган бош омил ҳисобланади.

 Малайзия Уюшган хитой савдо-саноат палатаси қўш­ма сармоявий лойиҳалар имкониятларини муҳокама қилиш ҳамда маҳаллий тадбиркорлар билан шериклик муносабатларини ўрнатиш мақсадида Ўзбекистонга Малайзиянинг қатор компаниялари вакилларидан иборат делегацияни юборишни мўлжалламоқда.

«Жаҳон» АА

Куала-Лумпур



DB query error.
Please try later.