Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
28.01.2014

БОШ МАҚСАД – ИНСОН ОМИЛИ

Давлатимиз раҳбарининг Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузасида қайд этилган улкан ютуқлар, халқимиз ҳаётини фаровонлаштириш йўлида амалга оширилаётган тарихий ишлар ҳар бир юртдошимиз қалбини фахр-ифтихорга тўлдиради, албатта. Бу йил ҳам давлат бюджетининг салмоқли қисми ижтимоий соҳага йўналтирилиши юртимиз янада обод, турмушимиз фаровон бўлишидан далолатдир.

Маълумки, ижтимоий соҳани ривожлантириш, авваламбор иш жойларини яратиш, аҳоли банд­лигини таъминлаш, ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож ­кишилар манфаатини ҳимоя қилиш, уй-жойлар қуриш, аҳоли пунктларини ободонлаштириш, таълим-тарбия жараёнлари, ­соғлиқни сақлаш тизимини янада ислоҳ этишга қаратилган тадбирлар билан бевосита боғлиқ. 

Сўнгги йиллар давомида аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим ижобий ўзгаришлар рўй берди. Мамлакатимиз раҳбари таъкидлаганидек, мустақилликнинг даст­лабки йилларида иш билан банд бўлганларнинг 60 фоизи давлат сектори ҳиссасига тўғри келган бўлса, 2000 йилда бу кўрсаткич — 24 фоизни, айни пайтда эса ушбу секторда умумий иш билан банд аҳоли 20 фоизни ташкил этмоқда.

Экспертларнинг таҳлилларига кўра, соҳалар кесимида ҳам ижобий тенденциялар кузатилмоқда: агар 1990-йилларда қишлоқ хўжалигида банд бўлганлар сони жами иш билан банд бўлганларнинг 40 фоизини ташкил этган бўлса, ҳозирда бу рақам 27 фоизга тушди. Бунга мутаносиб равишда хизмат кўрсатиш, транспорт ва қурилиш соҳаларида иш билан банд бўлганлар сони ўсиб, 36 фоиздан қарийб 51 фоизга етди.

Аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган ҳудудий дастурларнинг ўрни ҳам анча салмоқлидир. Фақат сўнгги 5 йил ичида мазкур дастурларнинг амалга оширилиши натижасида иқтисодиётнинг соҳа ва тармоқларида қарийб 4,2 миллион янги иш ўринлари яратилишига эришилди.

Бундан ташқари, аҳолининг бандлик даражаси ва даромадлари, унинг ҳаёт даражасини ошириш, меҳнат бозорида ишчи кучига бўлган талабни тўлақонли қондириш борасида ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқларидаги мавжуд салоҳиятдан самарали фойдаланиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қарори билан ҳар йили иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дас­турлари ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ этилмоқда.

Дарҳақиқат, 2013 йилда қарийб 970 минг киши иш билан таъминланган. Масаланинг яна бир аҳамиятли томони шундаки, 60,3 фоиздан ортиқ иш ўринлари қишлоқ жойларида очилган. Шунингдек, бу борада асосий эътибор касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига қаратилгани ҳам эътиборга сазовордир.

Жорий йилда касб-ҳунар коллежларининг 500 минг нафар битирувчиси мустақил ҳаётга кириб келиши кутилмоқда. Ана шу биргина рақамнинг ўзи барча мутасаддилар зиммасига катта масъулият юклайди. Унутмаслик керакки, ишли одам эртанги кунга ишонч билан қарайди. Ўзи, оиласи, юрти тараққиётига муносиб ҳисса қўшади.

Обиддин МАҲМУДОВ



DB query error.
Please try later.