Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
23.01.2014

АҲОЛИНИНГ ТИББИЙ МАДАНИЯТИНИ ОШИРИШ

соғлом болани вояга етказишнинг муҳим шартидир

Фарзандларимизни ҳам жисмонан, ҳам маънан соғлом қилиб вояга етказиш, камол топтириш учун, аввало, биз ота-оналар юксак маънавият ва тиббий маданиятга эга бўлишимиз керак. Чунки оилада қандай муҳит бўлиши ота-онага боғлиқ. Оиладаги соғлом турмуш тарзи эса тарбиянинг асосидир.

— Соғлом болани вояга ет­казишнинг муҳим омилларидан яна бири бу — она ва бо­ла муҳофазаси қай даражада таъминланиши билан боғ­лиқ. Мамлакатимизда бу масалага жиддий эътибор қа­ратиб келинаяпти. Ўтган йи­ли туғуруқ ёшидаги 7 миллион аёл ҳамда 7 миллион 300 минг нафар бола тиббий кўрикдан ўтказилди. 195 минг нафар ёлғиз қа­риялар, ногирон ва пенсионерларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилди. Йил мобайнида мамлакатимиз бў­йича 311 миллиард сўмлик бюджет маблағи ҳисобидан 146 та замонавий тиббиёт муассасаси фойдаланишга топширилди.

Президентимизнинг Конс­титуциямиз қабул қилинганининг 21 йиллигига бағиш­ланган тантанали маросимдаги маърузасида келтирилган бу маълумотлар мам­лакатимизда соғлиқни сақлаш тизимига юксак эътибор берилаётганини кўрсатади. 2014 йилнинг «Соғ­лом бола йили» деб номлангани бу борада амалга ошираётган ишларимизнинг нафақат узвий давоми бўлади, балки, уни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқади.

Ўзбекистон Халқ демокра­тик партияси Дастурида ҳам оналар ва болаларга тиббий хизмат кўрсатиш даражасини ошириш, аҳолининг тиббий маданиятини юксалтириш бўйича қатор вазифалар белгиланган. Демак, бугун партия ташкилотлари ҳамда депутатлик гуруҳлари бу масалага ҳар қачонгидан ҳам масъулият билан ёндашмоғи лозим. Айниқса, қишлоқ жойларида таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт қандай йўл­га қўйилганлигини ўрганиш, моддий-техника базасини мус­таҳкамлаш масалалари пар­тия ташкилотларимиз ҳам­да депутатлик гуруҳларимизнинг доимий эътиборида туриши, шу билан боғлиқ долзарб масалаларни ўрганиб, маҳаллий вакиллик ҳокимияти муҳокамасига киритиб бориши талаб этилади.

Маълумки, оналик ва бола­ликнинг давлат томонидан муҳофаза қилиниши Конс­титуциямизнинг 65-моддасида қайд этилган. Оила Кодексининг 4-моддасида она ва бола манфаатларини муҳофаза қи­лиш, аёлларнинг меҳнати ва соғлиғини сақлашга доир махсус чоралар кўриш, аёл­ларга қулай меҳнат шарои­ти яратиш, оналик ва бола­ликни ҳуқуқий ҳимоялаш белгилаб қўйилган. Бундан ташқари, Меҳнат кодекси ва бошқа қонун ҳужжатларида оналар ва болалар манфаатини ҳи­моялаш, фарзанд тарбияси учун оналарга имкон қа­дар кенг шароит яратиш би­лан боғлиқ меъёрлар мустаҳкамланган.

Биз, авваламбор, мана шу қонунларда белгиланган меъёрлар ҳаётда қай даражада ўз ифодасини топаётганини назорат-таҳлил тартибида чуқур ўрганиб боришимиз талаб этилади. Бундан ташқари, бу борадаги қонунчилик базасини янада такомиллаштириш бўйича таклифларимизни шакллантириб боришимиз зарур. Бунинг учун фракциямиз азолари маҳаллий депутатларимиз билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаши, электоратимиз муаммоларини жойларнинг ўзида ўрганиши муҳим аҳа­миятга эга.

Чунки, шунда биз нафақат муаммонинг ичига кириб борамиз, балки уларни ҳал қилиш, бартараф этиш юзасидан одамларнинг таклифларини, муносабатини, жамоатчилик фикрини ўрганамиз. Тегишли масалаларни ечишга қаратилган партиямизнинг нуқтаи назарини электоратимиз муҳокамасидан ўтказиб олиш имкония­тига эга бўламиз. Энг муҳими, шу йўл орқали партия ташкилотларимиз ҳам, депутатларимиз ҳам одамларга янада яқин бўлади. Парламент даражасида ҳал қи­линиши зарур бўлган ижтимоий аҳамияти юқори масалалар юзасидан аниқ таклифлар шаклланади. Фракциямиз эса шуларга асосланиб, Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасида қо­нунлар қабул қилинаётганда электоратнинг муносабати, жамоатчилик фикрига суяниб ўз позициясини илгари суради ҳамда ҳимоя қилади. Шу билан бирга бу фракциямиз аъзоларининг қонунчилик ташаббуси ҳу­қуқидан фойдаланишдаги фаоллигини кучайтиради.

Албатта, ҳаётий қонунлар­ни қабул қилиш, аҳолини ўй­лантирадиган масалаларни парламентда муҳокама қи­лишга эришиш ишимизнинг самарадорлигини янада кучайтиради, электорат ишон­чини оқлашга хизмат қилади, деб ҳисоблаймиз.

Саттор РАҲМАТОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси:



DB query error.
Please try later.