Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Noyabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
29 30 31 1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 1 2
21.01.2014

ИЖТИМОИЙ ҲАМКОРЛИК

аҳоли бандлиги самарадорлигига хизмат қилмоқда

Маълумки, 2008 йилда бошланган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози оқибатида кўпгина давлатларда аҳолини барқарор иш ўринлари билан таъминлаш ўта жиддий ижтимоий масалага айланди. Ишсизлик даражасининг ортиши, даромад топиш манбаларининг қисқартирилиши турли ижтимоий-сиёсий муаммоларни келтириб чиқараётганини ҳатто ривожланган мамлакатларда ҳам кўриш мумкин.

Давлатимиз раҳбари томонидан ўз вақтида ишлаб чиқилган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари туфайли республикамиз инқироздан энг кам зиён кўрган мамлакатлардан бири бўлди. Ўзбекистонда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича тизимли ёндашув шакл­ланди. Ҳар йили парламентимиз томонидан тасдиқланадиган махсус дастур асосида яратилаётган минглаб янги иш ўринлари одамлар ижтимоий ҳимоясини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Энг аввало, ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга тайёр бўлмаган кишилар қўллаб-қувватланмоқда. Партиямиз Сайловолди дастурида қўшимча равишда янги ва барқарор, юқори ҳақ тўланадиган иш ўринлари ташкил этиш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари белгиланганини инобатга олсак, ҳу­дудларнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, янги иш ўринлари очишда фаол иштирок этиш ЎзХДП ташкилотлари ва депутатлари зиммасига катта масъулият юклайди.

Аҳолини иш билан таъминлаш, ташкил этилаётган иш ўринларининг барқарорлигига эришиш биз учун ўта муҳим, долзарб ижтимоий-сиёсий аҳа­миятга эга масаладир. Шу сабабли ҳам партия ташкилотлари, депутатлик гуруҳларимиз бунга алоҳида эътибор қаратиб келаяпти. Мақсадимизмеҳнат қилиш имконига эга ҳар бир фуқаро бор қобилияти, ку­чи ва салоҳиятини, аввало, ўз оиласи фаровонлиги ва жа­мият равнақига сарфласин.

Ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий инфратузилмасини ривожлантириш, инвестиция дастурларини ишлаб чиқиш, ички бозорни ўзимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар билан тўлдириш асосида бандлик масаласини ҳал этишга кўмаклашишда фуқаролик жамияти институтлари билан ўрнатилган ҳамкорлик яхши самара бераяпти. Хусусан, партия ташкилотлари ва депутатларимиз маҳалла фуқаролар йиғинлари билан биргаликда жойларда бандлик масаласида олиб борилаётган ишлар, одам­ларнинг иш жойларига бўлган эҳтиёжи, ҳудудларда янги иш ўринлари ташкил этиш имкониятлари таҳлил этилиб, аҳолини оилавий тадбиркорлик ва ка­саначиликка жалб этиш масалаларида назорат-таҳлил иш­­ла­рини мунтазам олиб бормоқда.

Мониторинг натижасида аниқ­ланган хато ва камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар маҳаллий вакиллик ҳоки­мияти даражасида муҳокамага олиб чиқилаяпти. Масалан, пар­тиямизнинг 2011-2014 йилларга мўлжалланган Ҳаракат дастури ижроси доирасида ўтган йили ЎзХДП депутатлик гуруҳла­ри ташаббуси билан халқ депу­татлари Олтинкўл туман Кенгаши сессиясига «Ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари би­тирувчиларини ишга жойлаштиришнинг мавжуд механизмларини ўрганиш ва 2013-2014 ўқув йилида уч томонлама шартномалар тузиш амалиётини янада такомиллаштириш тўғрисида», халқ депутатлари Бўз туман Кен­гаши сессиясида эса «Туманда оилавий тадбиркорликни ривож­лантириш ҳамда янги иш ўрин­лари яратиш ҳисобига аҳоли бандлигини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишларни ўрганиш якуни тўғрисида»ги масалалар олиб чиқилди. Шунингдек, иш ўринлари ташкил этиш ва бу борадаги муаммоларни бартараф этишга қа­ратилган қатор масалалар дои­мий комиссиялар йиғилишларида муҳокама этилди. Бу борада Жала­қудуқ, Балиқчи, Пахтаобод, Қўр­ғонтепа, Улуғнор ва Андижон ту­манидаги депутатларимиз ташаббус кўрсатишди.

Бундан ташқари, маҳалла фуқаролар йиғинлари билан бирга аҳоли бандлигини таъминлаш, ўз ишини бошлаш истагидаги кишиларга кўмаклашиш мақ­садида қатор лойиҳалар амалга ошириб келинмоқда. Масалан, ўтган йили «Маҳаллааҳолини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази» лойиҳаси доирасида қатор тадбирлар ташкил этилди. Жойларда партия электоратиижтимоий кўмакка муҳтож, боқувчисини йўқотган, жисмоний имконияти чекланган инсонлар дуч келаётган муаммоларни яна бир бор чуқур ўрганиш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди. Шу боис, мазкур йўналишдаги тадбирларда аҳоли ижтимоий муҳофазасини таъминлаш, бандлик даражасини ошириш масала­ларига алоҳида урғу берилди.

Мазкур йўналишдаги ишларимиз самарасини таъминлашда ҳамкор ташкилотлар билан бирга жойларда ўтказган амалий тадбирларимиз муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда. Бу ҳақда гап кетганда, ўтган йили Қўрғонтепа туманида «Маҳаллий ресурс ва инфратузилмани ҳисобга олган ҳолда инвестицион дастурларни амалга ошириш бўйича қўшимча лойиҳаларни тузиш, бу жараёнда партия ташкилотлари ва депутатлик гуруҳи вазифалари» мавзусида ташкил этилган амалий семинарга тўх­талиш ўринлидир. Тадбир доирасида 32 нафар йигит-қиз ўз ишини бошлаши учун тижорат банкларидан имтиёзли кредит олиш имконини берувчи сертификатларга эга бўлди.

Партиямиз депутатлари, фаол­лари ёшлар кредит олиб, мустақил ишини йўлга қўйгунгача уларга кўмаклашишди. Натижада 367 янги иш ўрни яратилди.

Яқинда вилоят кенгаши томонидан ўзини ўзи бошқариш идоралари билан ҳамкорликда ҳудудлардаги ишлаб чиқариш корхоналари фао­лияти, улар тайёрлаётган маҳсулотлар ҳажми, сифати ва ту­ри, иш ўринларини ўрганиш бўйича махсус режа ишлаб чиқилди. Шу асосда меҳнатга лаё­қатли, касби, ҳунари бор электорат ва­килларини касаначилик­ка жалб қилмоқчимиз. Ҳозир уларни кор­хоналарга бириктириб, ўз ишини йўлга қўйиши, оила фаровон­лигини мустаҳкамлашига кў­маклашилмоқда.

Умуман олганда, электоратимиз дуч келаётган турли ижтимоий масалаларни ўрганиш ва самарали ҳал этиш, айниқса, аҳоли бандлигини таъминлашда фуқаролик жамияти институтлари, хусусан, маҳалла билан ҳамкорликнинг аҳамияти тобора ошиб бормоқда.

Абдулҳамид НУРМАТОВ,

ЎзХДП Андижон вилоят кенгаши раиси



DB query error.
Please try later.