21.01.2014

Ҳуқуқий эксперимент: аҳолининг ахборотга бўлган эҳтиёжи таъминланса, ижтимоий фаоллиги ошади, давлат бошқаруви янада демократлашади

фаоллиги ошади, давлат бошқаруви янада демократлашади

Демократик жамиятда давлат бошқаруви қандай амалга оширилади? Жавоб — оддий. Яъни, аҳолининг бевосита иштироки орқали. Бунинг учун эса фуқа­ролар мамлакатда қандай қарор ва дастурлар қабул қилинаётгани, улар қай йўсинда бажарила­ётгани, инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ масалалар қандай ҳал қилинаётганидан хабардор бўлиши керак. Ислоҳотларнинг бори­ши ҳақида етарли тасаввурга эга киши шунга қараб ҳаракат қи­лади, ўз иши, эртанги куни учун режа тузади. Турли йўналишлар бўйича давлатнинг сиёсати, дас­турлари ҳақида ўз муносабати, қарашларини шакллантириб боради. Бу кучли фуқаролик жамияти барпо этишнинг энг муҳим шартларидан биридир.

Эътибор билан қаралса, бутун дунё­да давлат ва жамият бошқа­рувига ёндашув ўзгариб, тобора такомиллашиб бораётганини кў­рамиз. Фуқаролик жамияти шакл­ланишини ўрганиш ва тад­қиқ қилиш билан шуғулланадиган халқаро институтлар аҳо­лининг сиёсий-ҳуқуқий билими, ижтимоий-иқтисодий фаоллиги ошиб бораётгани бунга асос бў­лаётганини қайд этмоқда. Шу боис бугунги кунда бир қатор давлатлар фуқаролар билан ахборот ва фикр алмашиш учун қу­лай муҳит яратишга эътиборни кучайтирмоқда. Бу ахборот соҳаси ҳар томонлама ислоҳ қи­линиши билан боғлиқ.

Шундан келиб чиқиб фикрлайдиган бўлсак, мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси асосида «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилгани бежиз эмаслиги аён бўлади. Чунки фуқa­ролaр­нинг axборот соҳaсидaги конс­титуциявий ҳуқуқларини таъминламасдан, фуқаролар ахборот олишининг ҳеч қандай тў­сиқсиз механизмини яратмасдан туриб дaвлaт ҳокимияти вa бош­қaру­вини демократлаштириб бўл­майди.

Бу ҳақда гап кетганда, Давлатимиз раҳбарининг Фармойиши асосида «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги қонун лойиҳаси синови бўйича Бухоро ва Самарқанд вилоятларида давлат ҳокимияти органлари негизида ўтказилган ҳуқу­қий экспериментнинг ўзига хос хусусиятларига тўхталиш ўринлидир.

Қонун лойиҳасида дaвлaт ҳо­кимияти вa бошқaруви оргaн­лaри фaолияти очиқлигининг асосий тамойиллари аниқ белгилаб қўйилган. Шундан келиб чиқиб, ҳуқуқий эксперимент жараёнида Бухоро ва Самарқанд вилоятларида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фао­лияти ҳақида жамоатчиликни атрофлича хабардор қилиб бориш бўйича қатор ижобий ишлар амалга оширилди.

Самарқанд вилояти маҳаллий газеталарида «Бошлиққа саволингиз борми?» рукни остида савол-жавоблар бериб борилиши йўлга қўйилди. Ҳуқуқий эксперимент даврида биргина Ахборот-кутубхона марказига 170 дан ор­тиқ сўров келиб тушди ва уларга қонун лойиҳасида белгиланган тартибда ва муддатда жавоб берилди. Ҳуқуқий экспериментнинг асосий босқичига киришилгандан сўнг ҳафтанинг ҳар шанба куни «Веб-сайтлар билан ишлаш куни» деб эълон қилинди. Вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайти (www.samar­kand.uz) доимий ишчи ҳолатида бў­либ, қонун лойиҳасида белгиланган талаблар асосида фао­лият кўрсатмоқда. Шунингдек, вилоят ҳокимлигининг ва ҳуқуқий эксперимент бошқа субъектларининг веб-сайтларида ҳуқуқий экспериментнинг бориши тўғрисида маълумот берувчи махсус бўлимлар ташкил этилди.

Вилоятдаги 91 та ҳуқуқий эксперимент субъектининг 37 таси веб-сайтлари дизайни янгиланди, 15 та корхона-ташкилот янги веб-сайт яратди.

Ҳозирги кунда энг тезкор ва ба­тафсил маълумот тақдим этиш манбаларидан бири — расмий веб-сайтлар ҳисобланади. Бухоро вилоятида ҳуқуқий эксперимент бошланмасдан илгари 12 та давлат органида веб-сайт ташкил этилган бўлса, бугунга келиб уларнинг сони 46 тага етди. Барча шаҳар ва туманлар ҳокимликлари buxoro.uz портали таркибида веб-саҳифаларини юритишмоқда. Қолаверса, фуқароларнинг давлат ҳокимия­ти ва бошқаруви органлари фао­лияти ҳақидаги маълумотлардан батафсил ва тезкор хабардор этиш мақсадида бундай жойларда инфокиосклар ҳам ўрнатилиб, уларга зарур маълумотлар киритиб борилмоқда.

— Қонун лойиҳаси асосида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари биноларининг фуқаролар эркин кириб чиқиши мумкин бўлган жойларида ахборот олиш хоналари ташкил этилиб, белгиланган мазмундаги стендлар ўрнатилди, — дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси Дилбар Холиқова. — Уш­бу стендларда идоранинг иш тар­тиби, фуқароларни қабул қилиш жадвали, уларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби, аҳо­лига кўрсатиладиган хизматлар рўйхати ва амалга ошириш тартиби ҳамда бошқа зарурий маълумотлар жойлаштирилган. Аҳо­ли ўртасида ҳуқуқий эксперимент аҳамияти ҳақида қатор тушунтириш тадбирлари ўтказилгандан сўнг мазкур маълумотлар билан танишувчилар сони кескин ошгани кузатилди. Бу қонун лойиҳасида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигини таъминлаш билан боғлиқ масалалар тўғри инобатга олинганини кўрсатмоқда.

Умуман, ҳуқуқий эксперимент давомида давлат ҳокимияти ҳамда бошқаруви органлари фао­лиятининг очиқлигини таъминлаш, сўз ва ахборот эркинлигига эришиш бўйича катта тажриба тўпланди. Бу жамиятда демократик тамойилларни янада мустаҳкамлаш, кучли фуқаролик жамияти барпо этишга хизмат қилиши билан аҳамиятли.

Лазиза ШЕРОВА,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.