Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Noyabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
29 30 31 1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 1 2
18.01.2014

СИЁСИЙ ПАРТИЯНИНГ ЖАМИЯТДА ТАЪСИРИНИ КУЧАЙТИРИШДА

унинг маҳаллий кенгашлари муҳим ўрин тутади

Мамлакатимиз раҳбари Конституциямиз қабул қилинганлигининг 21 йиллик байрамига бағишланган тантанали маъросимдаги маърузасида сиёсий партиялар фаолиятига алоҳида тўхталиб, улар олдида турган долзарб вазифалар хусусида муҳим фикрларни билдирди.

Ислоҳотларнинг бугунги босқичи юртимиздаги ҳар бир сиёсий партия жамият ҳаётини демократлаштириш, ижтимоий-иқтисодий тараққиётни жадаллаштиришда фаол иштирок этишини талаб этмоқда.

Сиёсий партия олдида турган вазифаларни адо этишда унинг маҳаллий ташкилотлари, халқ депу­татлари Кенгашларидаги депутат­лик гуруҳлари фао­лиятини кучайтириш, бу бо­рада самарали ва таъсирчан чораларни амалга оши­риш муҳим ўрин тутади. ЎзХДП Наманган вилоят кенгаши раиси Дилором Абдураҳимова билан суҳбатимиз шу билан боғлиқ масалалар хусусида бўл­ди.

— Фуқаролик жамиятини ривожлантириш учун, энг аввало, сиёсий партиялар фаоллигини ошириш керак, — дейди у. — Сиёсий партиялар жамият ҳаё­тига қанчалик чуқур кириб борса, ижтимоий масалаларга шун­чалик самарали ечим топилади, одамларнинг партия­га ишончи кучаяди. Энг муҳими, мамлакат изчил тараққий этади, демократик тамойиллар, инсон манфаатлари биринчи ўринга кўтарилади. Шу боис ҳам мамлакатимизда кўппартиявийлик тизими қарор топди ва босқич­ма-босқич ривожлантириб борилмоқда.

Мамлакатимиз раҳбарининг маърузасида ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий тараққиётнинг аниқ устувор йўналишларини белгилаб олишда сиёсий партияларнинг ролини кескин кучайтириш, мамлакатимизни ислоҳ этиш ва модернизация қилиш бўйича стратегик вазифаларни ҳал этишда уларнинг иштирокини кенгайтириш демократик ислоҳотларни изчил амалга оширишнинг энг муҳим омили экани таъкидланди.

Шундан келиб чиқиб фикрлайдиган бўлсак, бугун бизнинг партия ташкилотларимиз фаолиятида, маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик гуруҳларимизда ташаббускорлик етишмаётгани яна бир бор аён бўлади. Электорат манфаатларини ҳи­моя қилиш, Жамоатчилик қа­булхонасига тушаётган мурожаатларни комплекс ўрганиб, шу асос­да сессиялар муҳокамасига турли ижтимоий масалаларни изчил равишда киритиб бориш бўйича камчиликларимиз ҳали оз эмас.

Бугунги кунда Наманган вилоятида ЎзХДПнинг 748 та бошланғич ташкилоти мавжуд. Аъзолар сони 33 минг нафарни ташкил этади. Халқ депутатлари шаҳар, туман ва вилоят Кенгашларидаги партиямиз депутатлик гуруҳларида 285 нафар депутат фаолият юритаяпти. Бу бизда жуда катта куч, имконият ҳамда ваколат борлигини англатади. Дастурий мақсадларимизга эришиш, электорат манфаатларини муносиб ҳимоя қилиш бўйича таклиф ва ташаббусларни кўтариш, вакиллик органлари ваколати доирасида уларни амалга оширишда ана шу куч ва салоҳиятдан самарали фойдаланишимиз керак. Бунинг учун ҳар бир партия ташкилоти, депутатлик гуруҳининг иши шу мақсадга хизмат қиладиган механизм асосида йўлга қўйилиши талаб этилади.

Ҳозир барча имкониятларимизни шунга қаратмоқдамиз. Айниқса, бошланғич ташкилотларимизда ишни тўғри ташкил қилишнинг аҳамияти катта. Туман ва шаҳар партия ташкилотлари депутатлик гуруҳлари билан бирга Ҳаракат дастурида белгиланган вазифаларни бажариш бўйича аниқ режага асосан ишлашига эътибор берилаяпти.

— Фуқаролик жамияти сиё­сий-ҳуқуқий маданият қарор топган жамиятда шаклланади. Бошланғич партия ташкилотларида ўтказилаётган сиёсий ўқув, семинар-тренинг ва давра суҳбатлари бу борада қандай аҳамиятга эга бўлмоқда?

— Ўзининг сиёсий хоҳиш-иро­дасини рўёбга чиқаришни истаган фуқаро сиёсий партияга аъзо бўлиб киради. Уларни бир маслак йўлида бирлаштириш, фаолликка ундаш бошланғич партия ташкилотлари орқали амалга ошади. Аъзолар бошланғич ташкилотларда мамлакат ҳаётидаги муҳим ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар, дунёда юз бераётган муҳим воқеа-ҳодисаларни муҳокама этади, улар ҳақида ўз фуқаролик муносабатини билдиради. Биз фуқаролик маърифати тизимида ўтказилаётган сиёсий ўқув машғулотларда шу масалага алоҳида эътибор қаратаяпмиз. Тадбирларда партия ғоя ва мақсадларини тарғиб қилиш, қабул қилинаётган муҳим ҳужжатлар мазмун-моҳиятини кенг тушунтиришга ҳаракат қилаяпмиз.

Шу ўринда БПТ етакчиларининг ўрни ва ролини ошириш муҳим вазифа ҳисобланади. Ҳар ойнинг охирги шанбаси партия ташкилотларида «Бошланғич ташкилотлар куни» сифатида белгилангани ҳам уларнинг маҳорати ва сиёсий етакчилик қобилиятини ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

— Ўзингиз айтганингиздек, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларида ЎзХДПдан сайланган депутатлар кўпчиликни ташкил этади. Ана шу имкониятдан қай даражада фойдаланилмоқда?

— Партиямиздан сайланган депутатларнинг вакиллик ҳо­кимиятида, тегишли ҳудудда ўз ўрни бор. Вилоят ёки туман миқёсида амалга оширилаётган кўпгина ташаббуслар ортида албатта, бизнинг депутатларимиз, партиямиз фаоллари бўлади.

ЎзХДПнинг 2011-2014 йиллар­га мўлжалланган Ҳаракат дасту­рига мувофиқ, 2013 йилда халқ депутатлари шаҳар, туман Кенгашлари сессияларида 5, доимий комиссияларда 6 масала кўриб чиқилди. Шунингдек, ижтимоий-иқтисодий ҳаёт, электоратни ўйлантираётган турли ижтимоий масалалар юзасидан депутатлик гуруҳлари ташаббуси билан 6 масала сессияларда, яна шунчаси эса доимий ко­миссияларда муҳокама этилди. Депутатлик гуруҳлари фаолияти ҳақида гап кетганда Уйчи, Чуст, Наманган туманлари ҳам­да вилоят Кенгашларидаги депутатларимиз ташаббускорлигини эътироф этиш ўринлидир.

Бироқ бу ҳамма депутатлик гуруҳлари бирдек фаол, ўз зим­масига олган вазифани бекаму кўст бажараяпти, дегани эмас. Депутат — куну тун одамлар оғи­рини енгил қилиш, ҳудудларни, мамлакатимизни янада тараққий эттириш дарди билан яшайдиган, сиёсий-ҳуқуқий жиҳатдан чуқур билимга эга инсон бўлиши лозим. Биз депутатларимизда ана шу сифатларни шакллантиришга эътибор қаратаяпмиз.

— Партиямиз ўз Дастурига мувофиқ, иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор бериб келмоқда. Бу борада вилоят партия ташкилотлари ва депутатлик гуруҳлари фаолияти самарадорлиги қандай?

— Иш ўринлари ташкил этишда партия ташкилотлари ва депутатлик гуруҳлари ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшишга ҳаракат қилмоқда. Айниқса, бу борада «Маҳалла — аҳолини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази» ва бошқа қатор лойиҳалар доирасида амалга оширилаётган тадбирлар катта аҳамиятга эга бўлмоқда.

Мазкур лойиҳа доирасида ўт­казилган тадбирларнинг натижаси сифатида ўтган йили қиш­лоқ жойларда истиқомат қилаётган 173 нафар киши тегишли тартибда тижорат банклари орқали берилган имтиёзли кредитлар асосида ўз фаолиятини йўлга қўйганини таъкидлаш керак. Бандликнинг самарали шаклларидан бири — уй меҳнатини ривожлантириш, оилавий тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган элек­торат вакилларини қўллаб-қувватлашдир. Бугунги кунда вилоятимизда касаначилик, ҳунар­мандчилик, оилавий тадбиркор­лик билан шуғулланаётган пар­тиямиз аъзолари сони 2 минг нафардан ортди.

Айтиш лозимки, халқ депутат­лари вилоят, туман ва шаҳар Кен­гашларидаги партиямиз депутатлик гуруҳлари томонидан иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижросига бағишланган маса­лалар сессиялар муҳокамасига киритилмоқда. Хусусан, ўтган йили халқ депутатлари Учқўр­ғон, Янгиқўрғон, Норин, Чуст ту­ман Кенгашлари сессияларига мазкур дастур ижросига қаратилган масала олиб кирилган. Шунингдек, 2013 йил 15 апрел­да халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгаши сессиясида де­путатлик гуруҳимиз ташаббуси билан 2013 йилда янги иш ўрин­лари ташкил этиш ва аҳоли банд­лигини таъминлаш дастури ижроси ва келгусида амалга ошириладиган вазифалар тўғрисидаги масала киритилиб, тегишли қарор қабул қилинган.

Бундан ташқари, депутатлик гуруҳларининг асосий вазифаларидан бири касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш билан боғлиқ масалаларни ўрганиш, шу асосда доимий комиссия ва сессиялар муҳокамасига ўз таклифларимизни олиб чиқиб, йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш бўйича таъсирчан чоралар кўришдир.

2012-2013 ўқув йилида вилоятдаги касб-ҳунар коллежларини 96 йўналиш бўйича 43 минг­дан ортиқ йигит-қиз тамомлаган бўлса, уларнинг аксарияти корхона ва ташкилотлар билан уч томонлама шартномалар тузиб, ишга жойлашишига эришилди. Бу жараёнда депутатлик гуруҳларимиз фаол қатнашишга ҳа­ракат қилди. Таҳлилларга кўра, ўтган ўқув йилида касб-ҳунар коллежларида таълим ва амалиёт узвийлиги йўлга қўйилиб, битирувчиларнинг 13 минг нафардан ортиғи «Коллеждан — кор­хонага» лойиҳаси асосида ишлаб чиқариш амалиётлари чоғи­даёқ муқим иш жойига эга бў­лишди. Ҳозир жорий йилда кол­лежларни тамомлайдиган битирувчиларни мутахассислиги бў­йича ишга жойлаштириш бў­йича ишларни тизимли олиб бориш масаласи турибди. Коллеж битирувчилари бандлигини таъминлаш бўйича депутатлик гуруҳлари мунтазам иш олиб бормоқда. Хусусан, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги де­путатлик гуруҳимиз касб-ҳунар коллежларида ишлаётган ўқи­тувчи-мураббийлар малакаси, уларнинг илмий ва касбий сало­ҳияти масаласини ҳам ўрганиб чиқиб, бу борада ўзининг таклифларини тайёрламоқда.

Партиямиз бандлик масаласини ўзининг устувор вазифаларидан деб белгилаган экан, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари, уй меҳнати ва касаначилик, оилавий тадбиркорлик билан шуғулланиш истагидаги кишилар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий ҳимоясига қаратилган ишларга алоҳида эътибор берилиши керак, деб ҳисоб­лайди.

«Ўзбекистон овози» мухбири

Носиржон ДЕҲҚОНОВ суҳбатлашди.



DB query error.
Please try later.