Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Noyabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
29 30 31 1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 1 2
24.12.2013

ПАРТИЯНИНГ САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИ

депутатлар ташаббуслари орқали ҳаётда ўз ифодасини топмоқда

Сиёсий партия ўз дастурий мақсадларини асосан давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайланган депутатлари орқали амалга оширади. Депутатлари  ташаббускор, ўз ваколатидан самарали фойдалана оладиган партиянинг сайловолди дастури, ғоялари изчил амалга ошади. Акс ҳолда, берилган ваъдалар қуруқ гапдан иборат бўлиб қолаверади.

Шунинг учун ЎзХДП Фарғона вилоят кенгаши халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги депутатлик гуруҳларининг фаоллигини оширишга, шу орқали аҳолининг қўллаб-қувватлашга эҳтиёжманд қатлами манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Депутатлик гуруҳлари долзарб ижтимоий масалаларни ўрганиш ҳамда ечимини топишда партия кенгашлари билан мустаҳкам алоқада иш олиб бораяпти.

Биргина 2013 йилда депутатлик гуруҳлари худудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга эҳтиёжманд қатлами манфаати билан боғлиқ 16 та масала маҳаллий Кенгашлар сессияларида, 60 га яқин масала доимий комиссияларда муҳокама этилиши ва тегишли қарорлар қабул қилинишига эришди.

Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини эгаллаган мутахассисликлари бўйича ишга жойлаштириш, иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар ижроси, мева, сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ва қайта ишлаш, аҳоли томорқа ерларидан самарали фойдаланиш, манзилли ижтимоий ёрдам тўғрисидаги масалалар, айниқса, долзарб аҳамиятга эгадир.

— 2013 йил давомида вилоятимизда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш Дастури ижроси ҳамда коллеж битирувчиларини ишга жойлаштириш масалалари деярли барча туман ва шаҳарларда ўрганилиб, маҳаллий Кенгашлар доимий комиссиялари ва сессиялари муҳокамасига киритилди, — дейди халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги ЎзХДП депутатлик гуруҳи аъзоси Фурқат Ҳомидов. — Вилоят Кенгашининг тегишли доимий комиссиясида ушбу масала депутатлик гуруҳимиз ташаббуси билан икки марта кўриб чиқилди.

Жорий йилнинг 18 апрель куни партиямиз депутатлик гуруҳи ташаббуси билан вилоят Кенгашининг Ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссияси йиғилишида вилоят Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси бошлиғининг «Вилоятда 2013 йилнинг январь-май ойларида янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури бажарилишининг бориши тўғрисида»ги ҳисоботи тингланди.

Доимий комиссия муҳокамасига киритилишидан олдин депутатларимиз ушбу масалани 8 та туман ва шаҳар бўйича ўрганди. Сўнг унинг натижалари йиғилишда тегишли идора ва ташкилотлар вакиллари иштирокида чуқур таҳлил қилинди. Муҳокама жараёнида дастур ижросига тўсиқ бўлаётган ҳолатларни бартараф этиш юзасидан таклифлар берилди.

Масала доимий комиссияда муҳокама этилганидан сўнг, ­Бешариқ туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази раҳбари Шарифа Азизованинг чорак якуни бўйича ҳисоботи халқ депутатлари туман Кенгаши сессиясида эшитилган. ЎзХДП депутатлик гуруҳи томонидан ўрганилган маълумотда 6 та субъект­да 89 та иш ўрни яратилмагани кўрсатилган эди. Доимий комиссия қарорининг ижроси сифатида 6 ой якуни бўйича «Бешариқ текстиль» ОАЖ да 12 та, «Бешариқ омад сути» МЧЖда 2 та, «Янгиқўрғон Х А авлод» хусусий корхонасида 2 та, ­­«Файз-У» хусусий корхонасида 6 та, «Пўлатхон Солиева» фермер хўжалигида 5 та, «Чевар» МЧЖда 5 та касаначи иш ўринлари ташкил этилди.

Сиёсий партияларнинг давлат ва жамият бошқарувини ташкил этиш бўйича ҳуқуқларининг кенгайиши уларнинг масъулиятини янада оширмоқда. Сиёсий партия ўз Сайловолди дастурини изчил амалга оширмай, электорат манфаатини самарали ҳимоя қилмай туриб, кўзланган мақсадига эриша олмайди, албатта.

Дарҳақиқат, фуқаролик жамияти ривожланиши асносида сиё­сий партияларнинг ўз депутатлик гуруҳлари орқали ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий тараққий эттириш жараёнларида бевосита иштироки кучайиб боради. Депутатлик гуруҳлари ташаббуси асосида мансабдор шахс­ларнинг ҳисоботлари тингланиши ҳуқуқни қўллашдаги ижобий натижалардан биридир.

— Биз чуқур англаб етдикки, ҳар қандай масалада депутатлик назорати изчил бўлса, амалий натижага эришилади, — дейди халқ депутатлари Фар­ғона шаҳар Кенгашидаги ЎзХДП депутатлик гуруҳи раҳбари Аҳмаджон Абдул­лаев. — Депутатлик назорати, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳақида гап кетганда, яна бир муҳим масала — ахборот имкониятларидан унумли фойдаланишга алоҳида эътибор бериш керак. Фар­ғона вилоятида саксондан зиёд оммавий ахборот воситаси фаолият кўрсатади. Сўнгги икки ойда уларда ЎзХДПдан сайланган депутатлардан атиги 13 нафари чиқиш қилган. Ваҳоланки, маҳаллий оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишнинг аҳамияти катта. Масалан, депутат сиёсий пар­тия вакили сифатида бўлаётган воқеа-ҳодисаларга муносабат билдириши керак. Вилоят ижтимоий-сиёсий ҳаё­тида амалга оширилаётган ишлар, халқ депутатлари Кенгашлари қабул қилаётган қарорлар мазмун-моҳиятидан аҳолини чуқурроқ хабардор қилишда ҳам маҳаллий ОАВ имкониятларидан самарали фойдаланиш зарур.

Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепция­сида таъкидланганидек, ислоҳотларнинг муваффақияти, авваламбор, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигига,  сиё­сий ва ҳуқуқий маданияти юксаклиги ҳамда ўз-ўзидан аёнки, биринчи навбатда сиёсий партияларнинг етуклик даражасига боғлиқдир.

Муҳаммаджон ОБИДОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.