Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
24.12.2013

ВАСИЙЛИК ВА ҲОМИЙЛИК ИНСТИТУТИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ

жамиятда эътибор ва ғамхўрлик янада кучайишига хизмат қилади

Ҳаёт тасодифларга тўла. Бир кунда ота-она меҳридан бебаҳра қолаётган ёки бахтсиз ҳодисалар туфайли жисмоний имконияти чекланаётган болалар, афсуски, учраб туради. Мана шундай бир вазиятда уларни қариндошлари, яқинлари ўз қарамоғига олади. Аммо бу болаларнинг барча ҳақ-ҳуқуқлари, қонуний манфаат­лари, авваламбор, амалдаги қонун ҳужжатлари билан тўла-тўкис ҳимоя қилинади.

Мустақиллик йилларида қонунчилигимизда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, васийлик ва ҳо­мийликка муҳтож кишилар манфаатларини ҳимоя қи­лишга қаратилган меъёрлар янада такомиллаштирилди. Яқинда Олий Мажлис Сенати томонидан маъқулланган «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Қонун бу бора­даги муносабатларни юқори босқичга, халқаро меъёрлар даражасига олиб чиқиши билан аҳа­мият­лидир.

Таъкидлаш керакки, «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги қонунда белгиланган энг муҳим жиҳат — бу васийлик ва ҳомийликка муҳтож шахслар, жумладан, етим, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, муомала лаёқати чекланган, соғлиги туфайли ҳо­мийликка муҳтож шахсларнинг қис­қа фурсат ичида дав­лат ҳи­моясига олинишидир. Демак, мамлакатимизда бирорта ҳам бола ёки ҳомийликка муҳтож бўлган шахс ўз ҳолига ташлаб қўйилмайди.

Қонунда бу жиҳатлар алоҳида меъёрлар билан мустаҳкамланган. Биринчи нав­батда васийлик ва ҳомийликни амалга оширувчи органлар — халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш, соғлиқни сақлаш, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бўлимлари зиммасига муҳим вазифалар юклатилган. Шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳам қонунда белгиланган тегишли ваколатларни амалга оширади.

Қонунга кўра, васийлик ва ҳо­мийлик қонунийлик, инсонпарварлик ва меҳр-шафқат каби тамойиллар асосида тайинланади ҳамда амалга оширилади. Қонуннинг энг му­ҳим хусу­сияти яна шундаки, унда васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги ваколатли органлар ҳамда уларнинг вазифалари аниқ белгилаб қўйилган. Хусусан, халқ таълими муассасалари фао­лиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари 18 ёшга тўлмаган, соғлиқни сақлаш бў­лимлари суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муо­мала лаёқати чекланган деб топилган, меҳнат ва аҳо­лини ижтимоий муҳофаза қи­лиш бўлимлари соғлиғи туфайли ҳомийликка муҳтож бўл­ган муомалага лаёқатли шахс­ларга нисбатан васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги вазифаларни бажаради.

Бу ўринда асосий эътибор биринчи навбатда васийлик ёки ҳомийликка муҳтож болаларни қисқа фурсатда давлат ҳимоясига олишга, уларни ишончли қўлларга топшириш ва қулай шарт-шароитларда тарбияланишини таъминлашга қаратилган.

Васийлик ва ҳомийлик инсон тақдири, келажаги билан боғлиқ бўлгани боис, бу жара­ёнда махсус ваколатли органлар билан бирга фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ор­ганлари, нодавлат ноти­жорат ташкилотлар фа­ол иштирок этиши, ўз­аро ҳамкорлиги алоҳида аҳамият касб этади.

Қонунда белгиланган яна бир муҳим жиҳат — бу барча маълумотларнинг давлат реес­трига тақдим этилиши ҳақи­даги меъёрдир. Унга мувофиқ, васийлик ва ҳомийлик органлари ҳар ойда васийлик ва ҳомий­ликка муҳтож бўл­ган шахс­ларнинг жойлаштирилиши ва уларнинг мол-мулки тўғрисидаги маълумотларни давлат реес­трига тақдим этади. Албатта, васийлик ёки ҳомийлик­да­ги шахс тақдирига бўлган бундай ёндашув улар давлатнинг доимий эътиборида бўлиши, мол-мулки дахлсизлиги таъ­минланишига хизмат қилади.

Мамлакатимизда ҳеч бир бола қаровсиз қолмайди, албатта. У давлат қарамоғида бўлади ва ўқиб, касб-ҳунар эгаллаши учун барча шароитлар яратиб берилади. Бироқ боланинг оила муҳитида яшаши муҳим аҳамиятга эга. Шу боис қонунда васийлик ёки ҳомийликдаги шахснинг оилага мослашуви, тўғри тарбия олиши, тўлақонли ҳаёт кечиришини таъминлаш билан боғлиқ муносабатларга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан, қонунга мувофиқ, васийлик ёки ҳомийликдаги шахс­ларнинг ижтимоий ва психологик мослашувини таъминлаш мақсадида улар яшаётган оилада кузатув олиб бори­лади. Мазкур кузатувни олиб боришда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда касбий, консультатив, юридик, ижтимоий, психологик, тиббий жиҳатлар назарда тутилади. Айтиш керакки, бу жараён бепул амалга оширилади.

Албатта, ота-онасиз қолган бола ёки муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган шахсларга, энг аввало, давлат чексиз ғамхўрлик кўр­сатади. Бу эса уларнинг жамиятга интеграциялашу­вига, ўзини ҳимояланган ҳис қилишига хизмат қилади. Унинг кўнглида ёлғизман, ҳеч кимим йўқ, деган ўкинч бўл­майди. У меҳр, ғамхўрлик, эътибор руҳида ул­ғаяди.

Васийлик ва ҳомийлик инс­титутининг такомиллаштирилиши, Ўзбекистон Халқ демократик партияси дас­турий мақсадларини амал­га ошириш, аҳо­лининг ижтимоий ҳи­мояга эҳтиёжманд қатлами манфаатларини ҳи­моя қи­лишда муҳим аҳа­миятга эга.

Шу боис ЎзХДП­нинг барча даражадаги ташкилотлари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари мазкур қо­нуннинг мазмун-моҳияти, ҳаё­тимиздаги аҳамиятини партия аъзолари, электорат вакиллари орасида кенг тар­ғиб қилиши, унинг самарали ижро этилишига ҳисса қў­шиши зарур.

Бу эса меҳр ва ғам­хўрликка муҳтож болалар билим олиши, касб танлаши, ҳаётда ўз ўрнини топишига, васийлик ва ҳо­мийликка муҳтож шахсларнинг қонуний манфаатлари таъминланишига хизмат қилади.

Нурали ОРИПОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.