Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
14.12.2013

МАСАЛА ИЖОБИЙ ЕЧИМ ТОПДИ

Бунда партиямизнинг Зафаробод туман кенгаши, депутатларининг ёрдами катта бўлди

Ўзбекистон Халқ демократик партияси туман кенгаши қошида Жамоатчилик қабулхонаси фао­лият кўрсатаётганини билар эдим. Лекин унга бирон-бир масалада мурожаат қилмагандим.

Ҳаёт бир текис кечмас экан. Турли-туман масалаларга дуч келиб, уларни ўз кучинг билан ҳал этолмагач, кимнингдир ёрдами, қўллаб-қувватлашига эҳтиёж сезаркансан.

Йил бошида менинг бошимдан шундай савдо ўтди. Оилавий шароитимдан келиб чиққан ҳолда моддий ёрдам сўраб, тегишли идораларга бордим. Афсуски, мутасаддилар турли баҳона-сабабларни рўкач қилиб, масалани ҳал этишни пайсалга солишди. Қайта-қайта бордим, натижа бўлмади. Сўнг Жамоатчилик қабулхонасига келдим. Мени туман партия кенгаши раиси Холмурод Ережепов қабул қилди. Батафсил суҳбатлашдик. Унга масаланинг моҳиятини айтдим, партия аъзоси, электорат вакили сифатида ёрдам сўрадим.

Орадан ўн беш кун ўтди. Бу муддат ичида партия фаоллари, депутатлар мутахассислар билан уйимга келишди. Оиламизнинг ҳақи­қатан ҳам моддий ёрдамга эҳтиёж­манд эканига ишонч ҳосил қилишгач, масаланинг қишлоқ фуқаролар йиғинида қайта кўриб чиқилиши ва белгиланган тартибда моддий ёрдам ажратилиши бўйича тегишли ҳужжатларни тайёрлашга кўмаклашишди.

Мана, оилавий шароитимиз бирмунча яхшиланди, партиямиз фаоллари аҳволимиздан мунтазам хабар олиб, моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаб келишаяпти.

Айтишим керакки, аҳолининг ижтимоий кўмакка муҳтож қатламини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётган, муаммоларини ҳал этишга амалий ёрдам кўрсатаётган сиёсий партиянинг аъзоси эканимдан фахрланаман.

Муяссар ҲАМИДОВА,

Зафаробод тумани Чимқўрғон қишлоғи.



DB query error.
Please try later.