12.12.2013

МАМЛАКАТ КЕЛАЖАГИ УЧУН ҲАР БИРИМИЗ МАСЪУЛМИЗ

Халқимизнинг табиати шундайки, биз ўзимиз учун эмас, фарзандларимизни деб яшаймиз. Уларнинг келажаги, бахту саодати йўлида ҳеч нимани аямаймиз.

Орзу-мақсадларимиз рўё­бини фарзандла­римиз сиҳат-саломатлигида, бар­камолли­гида кўрамиз, улар учун боримизни бахшида этишга тайёр турамиз. Шу са­бабли ҳам Президентимизнинг фарзандла­ри­миз биздан кўра билим­ли, кучли, доно ва албат­та бахтли бўлиши шарт, деган даъвати умумий эз­­гу ҳаракатга ай­ланган.

Президентимиз Ислом ­Каримов Конституциямиз қа­бул қилинганининг 21 йиллигига бағишланган танта­нали маросимда кириб келаётган 2014 йилни мамлакатимизда «Соғ­лом бола йили» деб номлашни таклиф қилганида бутун халқимизнинг қалбидаги эзгу орзуларини ифода этди.

Таъкидлаш жоизки, ҳар жиҳатдан соғлом, баркамол авлодни вояга етказиш ғояси Ўзбекистон Халқ демократик партияси дастурий мақсадларига ҳамоҳангдир. Партия­миз Сайловолди дастурида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, оналар ва болаларга тиббий хизмат кўр­сатиш даражасини ошириш бўйича муҳим вазифалар белгиланган. Шу нуқтаи назардан қараганда, ижтимоий соҳадаги ислоҳотларни изчил ва тизимли амалга оширишда фаол қатнашиш, бу борада янги ташаббуслар, ғоя­лар билан чиқишимиз талаб этилади.

Маълумки, партиямиз ташаббуси билан жойларда «Мустаҳкам оила — жамият таянчи» лойиҳаси доирасида қа­тор тадбирлар ташкил этилаяпти. Уларда оналар ва болалар саломатлигини асраш, оилада соғлом турмуш тарзини қарор топтириш масалаларига эътибор қаратилмоқда. Назаримда, келгуси йилда бу лойиҳаларни янада такомиллаштириш, мазкур йўналишдаги ташаббусларни кўпайтириш, уларнинг самарадорлигини ошириш бўйича жиддий ўйлаб кўришимиз лозим.

Демак, олдимизда қатор ўта масъулиятли вазифалар турибди. Соғлом болани вояга етказиш бўйича қонунчиликни янада такомиллаштириш, ижро ҳокимияти олиб бораётган ишлар юзасидан назоратни кучайтириш, буларнинг барчаси кучли давлатдан кучли фуқаролик жамиятига ўтишда янги қадам бўлади, деб ҳисоблайман.

Ҳафиза КАРИМОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси.



DB query error.
Please try later.