10.12.2013

ОГОҲ БЎЛАЙЛИК!

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, ҳар йили мамлакатимизда «Ёнғин хавфсизлиги ойлиги» ­ўтказилаётгани республика иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини, шунингдек, аҳоли турар-жойларини ёнғиндан муҳофаза этишда яхши самара бермоқда.

Мазкур тадбир республика ҳудудида ёнғинларнинг олдини олиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни кузги-қишки иситиш мавсуми олдидан ёки куздан қишга ўтиш даврида кучайтириш мақсадида ўтказиб келинмоқда.

Ойлик давомида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар қуйидагилардан иборат:

— ҳудудларда содир бўлиши мум­кин бўлган ёнғинларнинг олдини олиш, корхона ва ташкилотларда ёнғин хавфсизлиги тартиб-қоидаларидаги камчиликларни бартараф этиш, уларни ёнғинни ўчириш асбоб-анжомлари билан таъминланишига эришиш, аҳолига ёнғин хавфсизлиги талабларини етказиш ва уларнинг бу борадаги тушунчаларини янада кенгайтириш борасида тар­ғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш;

— ижтимоий соҳа объектлари, яъни болалар боғчалари, мактаб, Меҳрибонлик уйлари, махсус мактаб интернатлар, барча таълим ва даволаш муассасаси раҳбар ва ишчи-хизматчиларнинг ёнғин хавф­сиз­лигига бўлган масъулиятини ошириш;

— маҳаллаларда ўзини ўзи бош­қариш идоралари вакиллари, газ ва электр идоралари ҳамда бош­қа дахл­дор ташкилотлар ҳамкорлигида фуқаролар билан мунтазам равишда учрашувлар ўтказиш;

— маҳаллаларда ўтказилаётган йиғилишларда кўчаларни, кўп қаватли уйлар йўлакчаларини хусусий автомашиналар билан тўсиб қўйиш, ўзбошимчалик билан қуриб олинган бино ва иншоотлар ушбу жойларда ёнғин ёки бошқа фав­қулодда ҳодисалар содир бўлганда маскан ва маҳаллаларга ёнғин ўчириш автоуловларнинг ўз вақтида кириб боришига қийинчиликлар туғдириши, бунинг оқибатида катта фалокатлар рўй бериши мумкинлигини кенг оммага етказиш;

— маҳаллаларда ўтказилган текширувлар якуни бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун ҳокимлик, ўзини ўзи бошқариш органлари ва дахлдор ташкилотларнинг ёрдами ва эътиборини қаратиш;

— ўтказилган текширувлар давомида ёнғин хавфсизлиги билан боғлиқ бўлган камчилик ва муаммолар, уларни бартараф этиш борасида ёнғин хавфсизлиги ходимлари томонидан амалга оширилаётган ишларни оммавий ахборот воситалари орқали ёритиш зарур.

Равшан Юсупов,

ИИВ Ёнғин хавфсизлиги олий техник  мактаби ката ўқитувчиси, подполковник.



DB query error.
Please try later.