05.12.2013

БАНДЛИК ДАСТУРИ ИЖРОСИ

минглаб одамлар, айниқса, ёшларимиз тақдири билан боғлиқ вазифа эканини унутмаслигимиз лозим

Молиявий-иқтисодий инқироз туфайли жаҳон иқтисодиётида, айтиш мумкин бўлса, тараққиётида ўзига хос мураккаб вазият юзага келди. Шундай оғир, чигал шароитда мамлакатимизда бандлик масаласига жиддий эътибор қаратила бошланди. 2008-2009 йилларда айнан иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли банд­лигини таъминлаш билан боғлиқ дас­турлар ҳукуматимиз томонидан тасдиқланган бўлса, 2010 йилдан бошлаб банд­лик Дастури парламент даражасида қабул қилинаяпти.

Яқинда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш Дастурини тасдиқлади. Мазкур Дастур, хусусан, аҳолини иш билан таъминлаш бўйича келгуси йилга мўлжалланган муҳим режалар ва уларнинг ижроси масалалари ҳақида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракция­си раҳбари Улуғбек Вафоев билан суҳбатлашдик.

— Аввало, дастурда иш ўринлари ташкил этиш юзасидан ҳудудлар ва тармоқлар бўйича белгиланган асосий йўналишлар тўғрисида тўхталсангиз.

— Дастурни ишлаб чиқишда банд бўлмаган аҳоли, айниқса, биринчи марта меҳнат бозорига кириб келаётган ёшларни иш билан таъминлашга, ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқларида ишчи кучига бўлган талабга алоҳида эътибор қаратилди.

2014 йилда 7 асосий йўналишда 983,6 мингта иш ўрни ташкил этилиши кўзда тутилди.

Хусусан, ишлаб чиқариш, қурилиш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида кичик корхоналарни ривожлантириш орқали 370 мингта, шахсий тадбиркорлик соҳасида 112,6 мингта иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

Йирик объектларни ишга тушириш, фаолият кўрсатаётган корхоналарни кенгайтириш орқали 59,4 минг иш ўрни ташкил этилиши лозим. Бунга саноатни ривожлантириш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва маҳаллийлаштириш, турли ҳудудий дастурларни амалга ошириш ҳисобига эришилади.

Маълумки, ижтимоий муҳофазага муҳтож аҳоли, асосан аёллар, жисмоний имконияти чекланган кишиларни иш билан таъминлашда, уларнинг ижтимоий-иқтисодий фаол­лигини оширишда касана­чилик, оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш, бу борада яратилган имтиёз ва афзалликлардан самарали фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. Келгуси йил шу соҳаларда банд аҳоли сони яна 221,3 мингга кўпайиши кутилаяпти.

Дастурда белгиланган иш ўринлари, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш, ижтимоий ва бозор инфратузилмаси, транспорт ва коммуникация қурилишини жадаллаштириш, вақтинча тўхтаб қолган корхоналар фаолиятини тиклаш ҳисобига яратилади.

Дастурни шакллантиришда янги иш ўринларига эҳтиёж юқори бўлган ҳудудлар алоҳида ҳисобга олинган. Жумладан, шундай 32 ҳудудда келаси йил 145 мингдан кам бўлмаган иш ўрни очилиши назарда тутилган.

— Молиявий-иқтисодий инқироз бутун дунёда ёш­лар бандлигини таъминлаш жараёнларига жиддий таъсир этаётгани таъкидланмоқда. Европанинг айрим давлатларида ёшларнинг ишсизлик даражаси 40 фоизгача етаётгани, айниқса, хавотирлидир. Шу маънода, 2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дас­турида ёшлар, хусусан, кол­леж битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича қандай тадбирлар кўзда тутилди?

Дарҳақиқат, молиявий-иқтисодий инқироз оқибатлари ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ривожини, янги иш ўринлари очиш имкониятларини анча чеклаб қўйди. Бундан, аввало, меҳнат бозорига кириб келаётган ёшлар жабр кўраяпти. Халқаро меҳнат ташкилоти ишсиз қолиш ёш­ларнинг жамиятдан узоқлашишига, бу эса ижтимоий норозилик кайфияти авж олишига сабаб бўлишини таъкидлаб, уларни иш билан таъминлаш бўйича тезкор чоралар кўришга чақираяпти.

Жаҳонда рўй бераётган шундай оғир вазиятда Президентимиз раҳбарлигида инқирозга қарши кўрилган самарали чоралар натижасида мамлакатимиз иқтисодиётида юқори ўсиш суръатлари таъминланиб, аҳолининг бандлик даражаси ортиб бораяпти. Иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури юртимизда амалга оширилаётган ана шу ислоҳотларнинг ажралмас қисмидир.

2014 йилда касб-ҳунар коллежларининг 500 мингга яқин битирувчисини иш билан таъминлаш мўлжалланмоқда. Бу борада дастурда тегишли чоралар кўзда тутилди.

Дастурга банд бўлмаган аҳоли ва коллеж битирувчиларини ишга жойлаштиришга доир чора-тадбирлар юзасидан алоҳида бўлим киритилди. Унга кўра, битирувчиларни иш билан таъминлаш мақсадида ҳар бир туман ва шаҳар бўйича махсус комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилади, уларни амалга оширишда мутасадди вазирликлар, ҳокимликлар ва корхона-ташкилотлар ҳамкорликда иштирок этади.

Бу жараёнда коллеж битирувчиларини ишга қабул қилаётган кичик корхоналар учун белгиланган имтиёзлардан тўлиқ фойдаланиш, битирувчилар бандлиги бўйича меҳнат қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ижросини таъминлаш, ўз ишини очиш истагидаги ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

Фракциямиз партия дастурий мақсадлари ва электорат манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, битирувчи билан тузиладиган уч томонлама шартноманинг янги-намунавий шак­лини тасдиқлаб, амалиётга жорий қилиш, унда, хусусан, коллеж ва иш берувчи корхона раҳбарининг мажбуриятларини аниқ белгилаб қўйиш зарур, деб ҳисоблайди.

— Бандлик дастури орқали, аввало, иш билан банд бўлмаган фуқаролар, меҳнат бозорига биринчи марта кириб келаётган ёшларни ишга жойлаштириш мўл­жалланган. ЎзХДП электорати манфаатлари ҳимоясида бу муҳим аҳамиятга эга. Шундан келиб чиқиб, дастур ижросида ЎзХДП фракциясининг ўрни, таъсири қандай бўлаяпти? Умуман, янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли банд­лигини таъминлаш самарадорлигини ошириш учун бундан кейин нималарга эътиборни кучайтириш керак, деб ўйлайсиз?

— Дастур қабул қилини­шидан олдин унинг лойиҳа­си Олий Мажлис Қонунчилик палатасида муҳокама қилиниб, фракция ҳамда қўмиталар­нинг хулоса ва таклифлари олинаяпти. Айтиш мумкинки, бу йилги дастур ўтган йиллар­дагига қараганда такомиллашди.

Дастурнинг ижро қилиниши, унда режалаштирилган иш ўринларининг ўз вақтида очилиши, шу билан бирга, бар­қарор бўлиши фракциямиз учун принципиал аҳамиятга эга. Чунки бу ўткир ижтимоий масалаларнинг ҳал қилиниши, юртимиз иқтисодиёти янада мустаҳкам бўлиши, энг аҳамиятлиси, минглаб одамлар тақдири билан чамбарчас боғлиқ масала.

Фракциямиз ҳар йили парламент эшитувларини ўтказиш орқали дастурнинг ижро механизмини такомиллаштиришга, шу мақсадда тармоқ ва соҳалардаги ҳамма имкониятни ишга солишга ҳаракат қилмоқда.

2014 йилда бандлик дастури ижросида Қонунчилик палатаси билан маҳаллий Кенгашлар депутатлари иштирокини, парламент ва депутатлик назоратини янада кучайтириш зарур. Бизнинг фикримизча, дастур ижроси ҳар ой якуни бўйича туман, шаҳар ҳокимликлари қошидаги доимий ишчи комиссиялар йиғилишларида танқидий муҳокама қилиниши, камчиликларни жойида ва қисқа муддатда бартараф этиш чоралари кў­рилиши устидан доимий депутатлик назоратини ўрнатиш керак. Бунда, айниқса, манзилли рўйхатларга киритилган корхоналарга бино, ер ажратиш, кредитлаш, хомашё таъминоти, коммуникация тармоқларига вақтида уланишга эътиборни кучайтириш долзарб масалалардан ҳисобланади.

Қабул қилинган дастурлар ижросини ўрганиш жараёнларида амин бўлаяпмизки, уларнинг тўлиқ ижро қилиниши анча мураккаб жараён. Бу борада изчил парламент назоратини йўлга қўйиш битта сиё­сий партиянинг кучи билан бў­лиши осон эмас.

Дастур ижроси билан боғлиқ масалалар Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги бар­ча фракциялар депутатлик гуруҳи ва қўмиталар томонидан ўз йўналишлари бўйича из­чил тартибда ўрганилиб, муҳо­кама қилиб борилиши — дол­зарб масала. Сабаби, бандлик дас­тури тармоқлар ва ҳу­дудлар­ни ривожлантириш ҳам­да инвестиция дас­турлари билан узвий боғлиқ. Шундай экан, барча дастурлар ижроси бў­йича парламент назорати ўз­аро уйғун равишда такомиллашиши лозим, деб ҳисоблаймиз.

Бандлик дастури ижросида депутатлик корпусининг ўрни фақат назорат ўрнатиш билан чекланиб қолмаслиги керак. Янги иш ўринлари яратишда депутатлар бевосита фаол қатнашиши лозим. Бу ҳақда гап кетганда, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши ва фракцияси томонидан амалга ошириб келинаётган, ҳозиргача 2 мингга яқин иш ўрни яратиш имконини берган лойиҳалар кў­ламини янада кенгайтириш ишларини изчил давом эттиришимиз зарур.

«Ўзбекистон овози» мухбири

Тўлқин ТЎРАХОНОВ суҳбатлашди.



DB query error.
Please try later.