03.12.2013

«ФАОЛ АЁЛЛАР» ЕТАКЧИЛАРИ БИЛИМЛИ, ТАШАББУСКОР БЎЛСА

хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги иштироки кучаяди

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Андижон вилоят кенгаши ташаббуси билан «Фаол аёллар» қаноти етакчиларининг сиёсий ва касбий салоҳиятини ошириш мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

Унда жойларда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, партия дастурий мақсадларини рўёбга чиқаришда «Фаол аёллар» қанотининг иштирокини кучайтириш ҳақида сўз юритилди. Андижон вилоят партия кенгашининг бу борадаги тажрибаси, қанотнинг туман ва шаҳар бўлимлари ютуқ ҳамда камчиликлари таҳлил қилиниб, улар фаолиятини такомиллаштириш масалалари хусусида фикр алмашилди.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги ЎзХДП депутатлик гуруҳи аъзолари — Илтижо Бурхонова, Малика Юсупова, Одина Ҳасанова ҳамда Избоскан туман партия кенгаши раиси, халқ депутатлари туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳи раҳбари Қумрихон Хўжаеванинг хотин-қизлар манфаатларини ҳимоя қилиш, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ибратли фаолияти эътироф этилди. Улар тажрибасини ўрганиш ва оммалаштириш зарурлиги таъкидланди.

— Семинар кун тартибидаги масала бўйича танқидий фикрлар ҳам, таклифлар ҳам билдирилди, — дейди ЎзХДП «Фаол аёллар» қаноти Андижон ви­лоят бўлими етакчиси Барно Солиева. — Бу қанот фаолиятини кучайтириш, етакчиларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимини ошириш, муаммоларга ечим топишга қаратилган аниқ ташаббусларини кўпайтиришда муҳим аҳамият касб этади.

Семинар-тренингда, шунингдек, ЎзХДП Марказий Кенгаши бўлим мудири Боймурод Юсупов, Андижон вилоят партия кенгаши раиси Абдулҳамид Нурматов сўзга чиқиб, мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Тадбир сўнгида етакчи хотин-қизлар фаоллигини янада оширишга қаратилган шундай семинарларни ҳудудий партия ташкилотларида ҳам ўтказишга келишиб олинди.

Аҳмадилло СОЛИЕВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.