Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Mart 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
25 26 27 28 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
28.11.2013

ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛЛИГИ — ОИЛА ВА ЖАМИЯТ МУСТАҲКАМЛИГИ ГАРОВИ

Ҳар бир киши давлат ва жамият ривожига хизмат қилиши, одамларга нафи тегадиган эзгу ишларни амалга ошириши учун, аввало, оиласи тинч ҳамда рўзғоридан кўнгли хотиржам бўлиши керак.

Зеро, оилалар мустаҳкамлиги жамият мустаҳкамлигининг гаровидир. Шу боис мамлакатимизда оилаларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашга катта аҳамият бериб келинмоқда.

Ўзбекистон ХДП «Фаол аёллар» қанотининг Қо­рақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туман бў­лими ташаббуси билан «Мам­лакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ри­вож­лан­тиришда хотин-қиз­ларнинг ўрни» мавзусида бўлиб ўтган давра суҳбатида шу ҳақда сўз юритилди. Қўн­ғирот туман пар­­тия кенгаши маъсул ходимлари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, «Фаол аёллар» қа­ноти аъзолари хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оши­риш, жамиятдаги ўрни ва ролини кучайтириш, етакчилик қо­­билиятини шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратишди.

— Хотин-қизларнинг ижтимоий манфаатларини муҳофаза этишда ҳамкор ташкилотлар, депутатлар, бошланғич ташкилотлар билан биргаликда иш олиб бораяпмиз, — деди ЎзХДП Қўнғирот туман кенгаши раиси Гулзада Балтабае­ва. — Айниқса, иш билан банд бўлмаган хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини оширишда маз­кур ҳамкорлик катта самара бераяпти.

— Бугунги кунда туманимиздаги 1337 нафар партия­миз аъзосидан 535 нафарини хотин-қизлар ташкил этади, — деди ЎзХДП «Фаол аёллар» қаноти Қўнғирот туман бўлими етакчиси Робия Жарилкаганова. — Пар­тия ташкилотлари ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳи хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ишларида фаол иштирок этмоқда. Шунинг­дек, хотин-қизларнинг иж­тимоий фаоллигини ошириш, дунё­қарашини юксалтириш бў­йича маҳалла ва овулларда «Замонавий сиёсатда хотин-қизларнинг ўрни ва роли» каби мавзуларда мунтазам давра суҳбати ўтказилмоқда. Бундай тадбирлар сафимизда фаол аёлларнинг кўпайишига хизмат қилади.

— Мамлакатимизда аёллар ўз иқтидорини рўёбга чиқариши учун етарли шароит яратилган, — деди Қўнғирот туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Жамила Аметова. — Улардан қай даражада фойдаланиш ўзимизга боғлиқ. Шуниси қувонарлики, кейинги йилларда жамият ҳаётида фаол иштирок этиб, тараққиётга муносиб ҳисса қўшаётган аёллар сафи кенгайиб бормоқда. Аёллар фаоллигининг кучайишидан бутун жамият манфаатдордир. Шундай экан, хотин-қизларнинг ҳуқуқий, сиёсий билимларини ошириш, уйда ўтирган аёлларни ҳам сафимизга жалб этиш ишларини янада такомиллаштириш талаб этилмоқда.

Давра суҳбатида, шунингдек, хотин-қизлар манфаатини ҳимоя қилишга оид бошқа масалалар, уларни бартараф этиш йўллари атрофлича таҳлил этилди. Хотин-қизларнинг ижтимоий, иқтисодий жараёнларда иштирокини кучайтириш, улар орасида тар­ғибот-ташвиқот ишларини тизимли олиб бориш, чекка ҳу­дудлардаги хотин-қизлар ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Тадбир якунида бундай давра суҳбатларини, айниқса, чекка ҳудудларда тез-тез ўтказиб туришга келишиб олинди.

Гулмира УЗАҚБЕРГЕНОВА,

Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон республика кенгаши Жамоатчилик ва ОАВ билан ишлаш сектор мудири.



DB query error.
Please try later.