Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
28.11.2013

ЎЗБЕКИСТОН ҚУЁШ ЭНЕРГИЯСИНИНГ ЙИРИК МАРКАЗИГА АЙЛАНАДИ

Мамлакатимизда ўтказилган Осиё қуёш энергияси форумининг олтинчи йиғилишида юртимизда муқобил ва қайта тикланадиган энергия манбаларини жорий этиш, уларнинг самарадорлигини ошириш масалалари атрофлича таҳлил қилинди.

Президентимиз халқаро форумдаги нутқида таъкидлаганидек, Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликда Самарқанд вилоятида 100 мегаватт қувватга эга бўлган фотоэлектр станциясини қуриш бўйича пилот лойиҳани амалга оширишга киришилди. Шунингдек, бир неча қуёш энергияси станциялари барпо этиш мақсадида 6 та ҳудудда энг замонавий ўл­чаш станциялари жойлаштирил­ди. Бундан ташқари, «Ангрен» махсус индустриал зонасида Кореянинг «Шиндонг Энерком» компанияси иштирокида йиллик қуввати 5 минг тонна бўл­ган кремний ишлаб чиқарувчи иккинчи завод қурилиши ниҳоясига етказилмоқда. Хитойнинг йирик компаниялари иштирокида эса 2014 йилда «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонаси ҳудудида дастлабки қуввати 50 мегаватт бўл­ган фотоэлектр панеллари ишлаб чиқарадиган, «Жиззах» махсус индустриал зонасида эса йилига 50 минг дона қуёш иссиқлик коллекторлари ишлаб чиқарадиган корхоналар ташкил этилади.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Сайловолди дастурида юқори технологияларга асосланган ишлаб чиқаришга мутаносиб замонавий инфратузилмани қарор топтириш бўйича вазифалар белгиланган. Мамлакатимизда тикланадиган, хусусан, қуёш энергияси манбаларининг ривожланишидан бизнинг пар­тия­миз электорати ҳам манфаатдордир.

Халқаро форумда мамлакатимизда қуёш энергиясидан фойдаланишни ривожлантириш ҳисобига олис ҳудудлардаги аҳоли турар жойлари, таълим муассасалари, қишлоқ врачлик пунктларини электр ва иссиқлик энергияси билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди. Юртимизда бу борада олиб борилаётган ишлар пар­тиямиз дастурий мақсад-вазифалари билан ҳам­оҳангдир.

Юртимизда бир йилда 320 кун ҳаво очиқ туришини ҳисобга олсак, бу йўналишда мамла­катимизда истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқиш ва амалга оши­риш имконияти мавжуд. Форумда таъкидланишича, Осиё тараққиёт банки ва Жаҳон банки хулосаларига кўра, Ўзбекис­тонда қуёш энергиясининг ялпи салоҳияти 51 миллиард тонна нефть эквивалентига тенг. Бу, албатта, мамлакат иқтисодиётини жадал ривожлантириш, аҳо­ли турмуш шароитларини янада юксалтириш, замонавий технологиялардан кенг фойдаланишга ишончли асос бўлади.

Яна бир муҳим жиҳат шундаки, яқин йиллар мобайнида узоқ ва бориш қийин бўлган ҳудудлардаги 1300 та умумтаълим мактаби ва касб-ҳунар коллежларини тажриба тариқасида қуёш коллекторлари билан таъминлаш режалаштирилмоқда. Қишлоқ жойларидаги 600 дан ортиқ врачлик пунктларида фотоэлектрик панеллар ўрнатилади.

Буларнинг барчаси узоқ ҳудудларда ҳам замонавий технологиялар асосида таълим бериш сифатини, қиш­лоқ врачлик пунктларида энг сўнгги русумдаги тиббий ускуналардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, партиямиз Дастурида белгиланган таълим ва тиббий хизмат сифатини оширишда муҳим аҳа­миятга эга.

Шуҳрат ТУРСУНБОЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси.



DB query error.
Please try later.