Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
28.11.2013

ОНЛАЙН ПЛАСТИК КАРТОЧКАНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ ҲАМДА ҚУЛАЙЛИКЛАРИДАН АҲОЛИ МАМНУН

Аммо баъзи ҳолларда муаммоларга ҳам дуч келинмоқда

Бугунги кундалик ҳаётимизни ахборот-коммуникация технологияларисиз тасаввур эта олмаймиз. Янги технологиялар одамлар манфаатига хизмат қилмоқда. Бошқача айтганда, мушкулини осон қилиб, вақтини тежамоқда.

Ана шундай ютуқлардан бири — бу нақд пулсиз, яъни пластик карточка орқали савдо-сотиқни амалга оширишдир. Чунки бунинг жорий этилиши истеъмолчига бирқанча қулайликлар яратади. Харид учун савдо шохобчаси, «Минимаркет» ёки «Супермаркет»ларга чўнтагимизни қаппайтириб, бир даста пул эмас, балки пластик карточка олиб бормоқдамиз. Унинг ичида қанча маблағ борлигини ўзимиздан бошқа ҳеч ким билмайди. Пластик карточканинг фойдали томони фақат шундан иборат эмас. Пластик карточка орқали ҳисоб-китоб қилиш савдо ходимлари маблағни ноқонуний тарзда, яъни банкдан ташқари айлантиришига ҳам йўл қўймайди.

Кейинги пайтларда тобора оммалашиб бораётган онлайн пластик карточкаси эса янада кенг қулайликларга эга. Ундан ҳатто, мобиль телефон орқали қанча маблағ борлигини билиш, уни бошқариш ва сарфлаш ҳам мумкин экан. Буни мутахассислар қуйидагича изоҳлашди:

Онлайн пластик карточкангизни олиб тегишли банкка борасиз. Картани банкоматга жойлаб, асосий менюдан «SMS хабарнома хизмати»га кирасиз. Бу хизматни ёқишни тасдиқлаганингиздан сўнг, қайси телефон рақамига бириктириш лозимлигини кўрсатиш керак. Телефон рақамини коди билан тўлиқ, яъни (+99890) ва асосий яна 7 та рақамни киритиш талаб этилади. Шундан сўнг телефонга SMS тарзида онлайн тўловларни амалга ошириш учун махсус код келади. У қуйидагича бўлади: *880*0*карта рақами (онлайн пластик карточкангизнинг 16 рақами)*карточканинг амал қилиш муддати (масалан 0917) # чақирув тугмаси. Ушбу кодни терганингиздан кейин телефонингизга сўровномангиз қабул қилингани, хизмат фаоллаштирилгани ҳақида яна хабар келади. Ундан фойдаланиш учун *880# рақамини териб, шахсий танитувчи рақам ҳамда код қўйиш сўралади. Хавфсизлик нуқтаи назаридан, унга камида беш хонали рақамдан иборат сон танлаш талаб этилади. Махсус код терилгач, у яна бир марта қайта киритилади. Шу тариқа сиз *880#  чақирув тугмасини босиб хизматдан бемалол фойдаланишингиз мумкин. Бу бор-йўғи беш дақиқа вақтни олади.

Мазкур хизматнинг тўлиқ номи click.uz. У кеча-ю кундуз, яъни 24 соат давомида узлуксиз ишлайди. Ушбу хизмат орқали сиз пластик карточкангиздан шахсий ва бошқа телефон рақамлари ҳисобини тўлдиришингиз ҳамда интернет провайдер, веб-сайтлар, кабель-телевидение ҳамда коммунал тўловларни амалга оширишингиз мумкин. Шунингдек, пластик картадаги қолган суммани билиш учун терминалга боришнинг ҳожати йўқ. Чунки, телефон ёрдамида кўриш мумкин.

Мана шундай қулайликларга эга бўлган онлайн пластик карточкаси орқали истеъмолчилар савдо шохобчалари, «Минимаркет» ва «Супермаркет»ларда муаммоларга дуч келаётгани тўғрисида таҳририятимизга мурожаатлар бўл­моқда. Аксарият ҳолларда терминал ишламаётгани баҳона қилинаётгани айтилмоқда. Шундай ҳолатлар юзага келганида қайси масъул идорага тезкорлик билан хабар қилиш мумкинлиги сўралмоқда.

Бу масалага изоҳ беришни сўраб, таҳририятимиз Давлат со­лиқ қўмитасига мурожаат қилди.

Республика Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Одилхон Рустамов берган маълумотга кўра, солиқ хизмати органлари томонидан савдо ва пуллик хизмат кўрсатиш шохобчаларида ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши, ҳисоб-китоб терминалларини ўрнатишдан бош тортиш, пластик карточкалар ор­қали тўловларни амалга ошириш пайтида товарлар нархини сунъий равишда ошириш ҳолатларининг олдини олиш ҳамда пластик карточкалар орқали тўловларни қабул қилмаслик ҳолатлари бўйича муайян ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, тадбиркорлик субъ­ектлари томонидан ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши зарурлиги, қонунбузарликларга йўл қўйилган тақдирда қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик чоралари кўрилиши тўғрисида ёзма эслатмалар тар­қатилди, оммавий ахборот ­вос­­италарида кўплаб чиқишлар қилинди. Шунингдек, жорий йил­­да солиқ органларига келиб тушган маълумотлар асосида ўтказилган текширишларнинг 2660 дан ортиғида савдо ва пуллик хизматлар кўрсатиш шохобчаларида ҳи­соб-китоб терминалларидан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши ҳолатлари аниқланган. Ушбу текширувлар натижалари бўйича 2000 нафардан ортиқ жавобгар шахс­га нисбатан маъмурий жарималар ва 1700 дан ортиқ тадбиркорлик субъектларига нисбатан 4 миллиард сўмдан ортиқ молиявий жарималар қўлланилган.

Яна шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, савдо ва пуллик хизматлар кўрсатиш шохобчалари томонидан онлайн пластик карточкаларидан харид ва хизматлар учун тўловларни амалга ошириш жараёнида юзага келаётган муаммолар бўйича истеъмолчилар Давлат солиқ қўмитасининг «Ишонч телефонлари»га, яъни (8371-244-98-98) рақамига мурожаат этишлари ёки ёзма равишда шикоят қилишлари мумкин. Бундан ташқари, вилоятлардаги бошқармаларда ҳамда туманлардаги солиқ инспекцияларида ҳам «Ишонч телефонлари» мавжуд.

Демак, онлайн пластик карточка орқали ҳисоб-китоб қи­лишда муаммога дуч келсангиз, дарҳол Солиқ идораларининг «Ишонч телефонлари»га қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Тоштемир ХУДОЙҚУЛОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.