26.11.2013

МУСТАҚИЛ ТАРАҚҚИЁТИМИЗНИНГ ҲУҚУҚИЙ ПОЙДЕВОРИ

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши ҳамда Тошкент вилоят кенгаши Конституциямиз қабул қилинганининг 21 йиллигига бағишлаб, «Партия дастурий ғояларини тарғиб этиш ва ижросини таъминлашнинг ҳуқуқий асослари ҳамда тарғиботчилар фаолиятини такомиллаштириш масалалари» мавзусида амалий семинар ўтказди.

Мазкур тадбирда ЎзХДП Марказий Кенгаши масъ­ул ходимлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгаши депутатлари, партия фаоллари, экспертлар, тарғиботчилар иштирок этди.

Семинарда Конституция асосида юртимизда давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш, кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси дастурий мақсадларини амалга оши­риш, электорати манфаатини ҳимоялаш, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларда партия ташкилотлари, депутатлик гуруҳларининг иштирокини янада фаоллаштириш, шу мақсадларда тарғибот ишларини кучайтириш бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.

— Ўтган йиллар давомида мамлакатимиздаги конс­титуциявий ривожланиш, бу борада амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар партия ташкилотларининг тарғиботчилар гуруҳлари зиммасига ҳам масъулиятли вазифалар юклайди, — дейди ЎзХДП Марказий Кенгаши ­раиси ўринбосари Шарбат Абдуллаева.Бош қомусимиз асосида қабул қилинаётган қонунларнинг мазмун-моҳиятини аҳоли, партиядошларимиз, ­электоратимиз, айниқса, ёшлар орасида кенг тар­ғиб қилиш ишларини изчил олиб бориш талаб этилади. Бунинг учун аввало, тарғиботчиларнинг ўзлари қонунчиликдаги ўзгаришларни чуқур билиши ва уларни ҳаётий мисоллар билан тушунтириб бериши зарур.

— Ўзбекистон Республикаси истиқлолга эришгандан сўнг «ўзбек модели» деб ном олган тараққиёт стратегияси муваффақиятли амалга ошириб келинаяпти, — дейди Олий Мажлис Қонунчилик пала­таси депутати, ЎзХДП фракция­си аъзоси ­Зиёвуддин Мансуров. Иқтисодий, сиёсий, ҳуқу­қий соҳадаги ислоҳотлар билан бир вақтнинг ўзида ижтимоий ҳимоя масалаларига давлат сиё­са­тининг асосий йўналиши сифатида катта эътибор қаратилди. Одамлар фаровон ҳаёт кечириши учун барча чоралар кўрилаяпти. Пар­тиямиз ҳам ўз дастурида ижтимоий йў­налтирилган бозор иқтисодиёти ғоясини илгари сурган.

Сиёсий партиялар фаолиятининг ҳуқуқий асослари Конституциямизнинг 10 га яқин моддасида ўз ифодасини топган, — дейди Олий Мажлис Қонунчилик па­ла­таси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси ­Шуҳрат Турсунбоев. Давлат сиё­сий партияларнинг ҳуқуқ­лари ва қонуний манфаатлари муҳофаза этилишини кафолатлайди, дастурларида белгиланган мақсад-вазифаларини бажаришлари ва парламент­да, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида фаолият юритиши учун уларга тенг ҳуқуқий имкониятлар яратиб беради.

Мамлакатимиз ҳаётида ютуқ ва марралар жуда кўп, уларнинг ҳар бири онгу тафаккуримиз, маънавиятимизни юксалтиришда беқиёс ўрин тутмоқда, — деди сиёсий шарҳловчи Қобилбек Каримбеков.Ана шу ютуқларни тарғиб этиш ва шу асосда одамлар, айниқса, ёшларнинг дунёқарашини шакллантиришда, яъни тарғибот-ташвиқот ишларида янгича ёндашувлар, самарали воситаларни қўллаш энг муҳим талаблардан бири ҳисобланади. Афсуски, тарғибот ишларимизда ҳаётий, таъсирчан усуллардан фойдаланишга ҳар доим ҳам эътибор қаратмаяпмиз.

Биз кўпинча ён-атрофимизда юз бераётган янгиликларга бепарво қа­раймиз, мўжизаларни узоқ­дан кутишга ўрганиб қол­ганмиз. Ҳолбуки, улар шундоқ кўз ўнгимизда юз бермоқда. Янги замонавий мактаб, лицей ва коллежлар, улардаги сўнгги русумли жиҳозлар, энг муҳими, кўзларида қувонч ва ҳайрат порлаб турган болаларимизнинг ўзи мўъ­жиза эмасми? Ёки замонавий темирйўл ва автомобиль йўллари, халқимизнинг узоғини яқин қилаётган учқур поездларўзимизда ишлаб чиқарилаётган автомобиллар ва бундай қулайликлар учун шукроналар айтаётган минглаб юртдошларимизнинг қалб кечинмалари мўъжиза эмасми? Биз уларни англаб, қадрлаб яшашимиз лозим. Тар­ғибот ишларида ҳаётимиздаги бу ўзгаришларни, айниқса, ёшларимизга содда, таъсирчан қилиб тушунтиришимиз зарур.

Семинарда партия дас­турий ғояларини тар­ғиб этиш ҳамда тарғиботчилар фаолиятини такомиллаштириш масалаларида барча имкониятлардан самарали фойдаланиш хусусида кўп­лаб фикр-мулоҳазалар, таклифлар билдирилди. Хусусан, қонунларнинг ижроси устидан изчил жамоатчилик назоратини ўрнатиш, мамлакатда юз бераётган ўзгаришлар ва ютуқлар мазмун-моҳиятини партиядошлар, электорат вакиллари, айниқса, ёшларга тушунтириш ишларини кенг кўламда олиб бориш бўйича тарғибот гуруҳлари фаолиятини янада кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

Тадбир якунида ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш борасида олиб борилаётган чуқур ислоҳотлар мазмун-моҳияти, пар­тия дастурий ғояларини изчил тарғиб этиш, бу жараёнда замонавий усуллардан кенг фойдаланиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқилди.

Басандабону ЖАЛИЛОВА,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.