23.11.2013

ХОТИН-ҚИЗЛАР БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНИШИ

учун ҳамма имкониятлардан самарали фойдаланиш талаб этилади

Уй меҳнатини ривожлантириш, шу орқали хотин-қизларнинг ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий фаоллигини ошириш, оилаларнинг даромад манбаларини кенгайтириш мақсадида Хоразм вилоятида ЎзХДП ташкилотлари ва депутатлик гуруҳлари қатор амалий ташаббусларни илгари сурмоқда.

Вилоят, туман ва шаҳар пар­тия кенгашлари халқ депутат­лари маҳаллий Кенгашларида­ги депутатлик гуруҳлари билан бир­галикда жойларда ишлаб чиқаришни кенгайтириш, хусусан, ка­саначилик ва ҳунармандчи­ликни ривожлантириш ҳисобига яра­тилган иш ўринларининг бар­қарорлигини ҳамда бу бора­даги қўшимча имкониятларни ўр­га­ниб чиқишмоқда. Ўтган икки йил давомида халқ депутатлари ­Янгиариқ, Хонқа, Янгибозор ва Ҳа­зорасп туман Кенгашлари сес­сияларида мазкур масалалар му­ҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Хусусан, ЎзХДП депутатлик гуруҳлари ташаббуси билан Янги­ариқ туман Кенгашининг 15-сессиясида туманда ҳунарманд­чиликни ривожлантириш ҳисобига аҳоли бандлигини таъминлаш, турмуш фаровонлигини ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисидаги, Ҳазорасп туман Кенгашининг 16-сессиясида Оилавий тадбиркорликни ҳамда миллий ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантириш ва соҳада янги иш ўринлари таш­кил қилиш тўғрисидаги, Хонқа туман Кенгашининг 2013 йил 10 июндаги сессиясида туманда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш ҳисобига аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисидаги масалалар атрофлича муҳокама этилди.

Масалани ўрганиш, депутатлик гуруҳи ёки сессия йиғилишида кўриб чиқиш, тегишли қарор асосида чоралар белгиланиши билан электорат манфаати ҳимояси йўлида амалий натижага эришилди, деб бўл­майди, албатта. Олиб борилган ўрганиш, қабул қилинган қарор бевосита ҳудудлар ривожига, одамлар ҳаётига ижобий таъсир этиши керак. Шунга қадар қатъийлик ва талабчанликни сусайтирмаслик талаб этилади. Аёллар бандлигини таъминлаш, касаначиликни ривожлантиришга қаратилган ишларимизда бу масалага жиддий эътибор қаратилаяпти.

Бу ҳақда гап кетганда, «Фаол аёллар» қаноти вилоят бўлими зиммасидаги вазифаларга алоҳида тўхталмоқ жоиз. Қанот ташаббуси билан «Мустаҳкам оилажамият таянчи» лойиҳаси дои­расида ҳамкор ташкилотлар билан қатор меҳнат ярмаркалари ўтказилди. Туманлардаги касана­чилик меҳнатини ташкил этишга эҳтиёжи ва имконияти бор корхона-ташкилотлар ўр­ганиб чиқилди. Шунингдек, уй меҳнати билан шуғулланиш истагини билдирган 70 нафардан ортиқ хотин-қиз ишга жойлашиши ёки ўз ишини йўлга қўйишига кўмаклашилди.

Қанот фаоллари чекка ҳудудларда ҳам бўлиб, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, бунда касаначилик борасида яратилган имкониятлардан кенг фойдаланиш масалаларини ўр­ганиб чиқмоқда, тарғибот-тушун­тириш ишларини кучайтиришга эътибор бермоқда. Ҳамкор ташкилот­лар билан бирга ташкил қилина­ётган тадбирлар ижобий самара бераяпти.

Масалан, Хива туманида жорий йилнинг ўтган даврида яратилган 229 та касаначилик иш жойининг 174 тасида хотин-қизлар фаолият кўрсатмоқда. Улар асосан тикувчилик, хизмат кўрсатиш, ҳунармандлик ҳисобига тўғри келади. Ҳозиргача касаначи хотин-қизлар томонидан 48,4 миллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди.

Айтиш жоизки, касаначилик асосида иш ўринлари ташкил этишда «Хонқадонмаҳсулотлари» акциядорлик жамиятида яхши натижаларга эришилди. Бу ерда жорий йилнинг ўзида касаначилик асосида 10 та иш ўрни очилди.

Агар аёл табиат ато этган қо­билиятини тўғри йўналтира олса, бу унинг оиласига, шу билан бир­га жамиятга ҳам наф келтира олади. Демак, бу борада уларга яқиндан кўмаклашиш бизнинг асосий вазифамиздир. Шундан келиб чиқиб, маҳаллий Кенгашлар депутатлари ва қанот фаоллари муайян амалий ишларни олиб бормоқда. Масалан, яқинда халқ депутатлари Урганч туман Кенгаши депутати, қанот фаоли Шарофат Бобоева ту­мандаги Юқоридўрман қишлоғи аҳолисининг ижтимоий аҳволи, уларнинг ҳаёт тарзини яқиндан ўрганиб чиқди. Маҳалла фаоллари билан бирга хонадонларда бўлди ва аҳоли билан суҳбатлашди, уларнинг таклиф-мулоҳазаларини билди.

Аҳоли ва электорат вакиллари билан учрашувлар ҳудудлардаги ижтимоий масалаларни чуқурроқ ўрганиш, уларнинг нати­жаларини умумлаштирган ҳол­да электорат манфаатларига хизмат қиладиган ташаббуслар билан чиқишда муҳим ўрин тутади.

Фуқаролар, айниқса, хотин-қизлар бандлигини таъминлашда партия кенгашларимиз қошидаги Жамоатчилик қабулхоналарининг роли ҳам ошиб бормоқда. 2012 йилда Жамоатчилик қабулхоналарига 22 нафар хотин-қиз иш сўраб мурожаат қилган бўлса, уларнинг 20 нафарини иш билан таъминлашга эришилди. Жорий йилнинг ўтган даврида эса ишга жойлашишда ёрдам сўраб мурожаат қилган 25 нафар хотин-қизнинг ҳозиргача 17 нафарига амалий ёрдам берилди. Қолганларини барқарор иш ўрни билан таъминлаш бўйича чоралар кўрилаяпти.

Ҳозир қилинган ишлар, эришилган натижалар билан чекланиб, хотиржамликка берилиб ўтириш ярамайди. Аёллар банд­лигини таъминлаш, ҳудудларда касаначиликни янада ривож­лантириш бўйича олдимизда ҳал қилиниши лозим бўлган муҳим ижтимоий-иқтисодий масалалар турибди. Улар ижросини таъмин­лаш учун хотин-қизлар фаолияти самарадорлигини кескин оши­риш талаб қилинади. Шунинг учун ҳам ўз фаолиятимизни яна бир танқидий кўриб чиқиб, янги имкониятларни излаб топиш ва улардан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламиз.

Нодира ОДАМБОЕВА,

Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят кенгашининг хотин-қизлар ва ёшлар сиёсий фаоллигини ошириш масалалари бўлими мудири.



DB query error.
Please try later.