Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
12.11.2013

ҲУҚУҚИЙ ТАЖРИБА ДАВОМ ЭТТИРИЛМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Бухоро ва Самарқанд вилоятларида «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги қонун лойиҳасини синовдан ўтказишга доир ҳуқуқий тажрибани амалга ошириш бўйича ишчи комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Тадбирда мазкур ишчи комиссияси, Самарқанд ва Бухоро вилоятларидаги ишчи гуруҳлари аъзолари, ма­ҳаллий ҳокимият органлари масъул ходимлари, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Президентимиз Ислом Каримов раҳ­намолигида давлат бошқа­руви органлари, оммавий ахборот во­ситалари ва бошқа жамоат инс­титутлари фаолиятини такомиллаштириш мақсадида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ҳамда сиёсий исло­ҳотлар юксак самаралар бераётгани таъкидланди.

«Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги қонун ҳам ушбу мақсадларга қаратилган бўлиб, унинг лойи­ҳаси давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси асосида ишлаб чиқилган.

Президентимизнинг 2013 йил 20 мартда қабул қилинган фармойишига биноан Бухоро ва Самарқанд вилоятларида «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фао­лиятининг очиқлиги тўғрисида»ги қонун лойиҳасини синовдан ўтказиш бўйича ҳуқу­қий тажриба май ойида бошланган эди. Биринчи босқичда ушбу вилоятлар давлат ҳокимияти ва бошқаруви ор­ганлари қонун лойиҳаси қои­даларига мос янги иш тартибига ўтди. Тажрибадан мақсад қонун лойиҳаси қоидаларига амалий ишлов бериш, қонун ҳужжатлари бўйича ишлаб чиқилаётган лойиҳалар ҳуқуқий нормаларининг самарадорлиги юзасидан илмий асосланган, жамият ва давлат қурилиши амалиёти билан боғлиқ тавсияларга эга бўлишдир. Ҳуқуқий тажриба нафақат таклиф этилаётган қонун нормаларини ҳаётга татбиқ этишга доир ҳуқуқни қўллаш бўйича амалий механизмларни ишлаб чиқиш, балки жойлардаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви ор­ганлари мансабдор шахсларининг ижро интизоми ҳамда масъулиятини ошириш имконини беради.

Мажлисда ҳуқуқий тажриба қандай амалга оширилаётгани, унга тузатишлар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, ҳуқуқий тажриба доирасида ўтказилаётган тадбирлар самарадорлигини кучайтиришга доир долзарб масалалар муҳокама этилди, истиқболдаги устувор вазифалар белгилаб олинди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу қонун жамоатчиликни давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти ҳақида хабардор қилиш нормала­рини белгилайди, аҳоли, жамоат бирлашмаларининг улар томонидан қабул қилинаётган қарорлар, аввало, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинлиги ҳамда қонуний манфаатларига тааллуқли қарорлар тўғрисидаги ахборотдан янада кенг фойдаланишини таъминлашни кўзда тутади.

Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосари Ҳ.Ғойиров, Самарқанд вилояти ҳоким­лиги ҳузуридаги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари ­А.Тамикаев, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекомму­никация технологиялари давлат қў­митаси раиси ўринбосари А.Файзуллаев, «Ўзархив» агентлиги бош директори А.Абдуллаев ва бошқалар ҳуқуқий тажриба қандай амалга оширилаётгани, бу борада ўтказилаётган тадбирлар, эришилган ютуқлар ҳақида сўз юритди. Хусусан, ахборотдан фойдаланувчиларнинг ёзма ва оғзаки мурожаатлари сони кўпайгани ўтказилаётган тадбирлар самарадорлиги, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига нисбатан фуқароларнинг ишончи ортиб бораётганидан ёрқин далолат бериши қайд этилди. Маълумотларга кўра, 2013 йилнинг май ойидан буён бундай мурожаатлар сони Самарқанд вилоятида 2836, Бухоро вилоятида 1513 тани ташкил қилган.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, фуқаролар давлат ҳокимияти ва бош­қаруви органлари фаолияти ҳақида ахборот олиш мақсадида мазкур давлат органларининг очиқ ҳайъат йиғилишларида фаол қатнашмоқда. Маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари вакилларининг оммавий ахборот воситаларида чиқишлари фаоллашди.

Самарқанд вилоятида 224 материал чоп этилган, телерадиоканаллар, интернет орқали 376 материал тарқатилган. Бухоро вилоятида 146 босма, 339 теле-радио ва интернет материаллар эълон қилинган.

Шунингдек, давлат ҳокимия­ти ва бошқаруви органларининг интернет ресурсларини ривожлантириш орқали уларнинг фаолияти очиқлигини таъминлаш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Масалан, Самарқанд вилоятида ҳуқу­қий тажрибада қатнашаётган 91 субъектнинг 58 таси ўз расмий веб-сайтига эга, 26 субъект юқори ташкилотлар сайтларида веб-саҳифаларини очган, 7 субъект ҳалигача ўз интернет ресурсига эга эмас. Бухоро вилоятида 89 ҳуқуқий тажриба субъектининг 47 таси ўз веб-сайтини очган, 36 субъект юқори ташкилотлар веб-сайтларида ўз веб-саҳифаларини ташкил қилган, олтита субъектда эса бундай саҳифа умуман мавжуд эмас. Ҳуқуқий тажриба субъектларининг расмий интернет-сайтлари ҳолатини мониторинг қилиш якунларини сарҳисоб қилишда уларни янада бойитиш зарурлиги қайд этилди.

Шу билан бирга, ҳуқуқий тажрибанинг айрим вазифаларини янада самарали ҳал этиш зарурлигига ҳам эътибор қаратилди. Ҳуқуқий тажриба субъектларининг ахборот-кутубхона ва архив фонд­ларига ахборотни ўз вақтида ҳамда тўлиқ тақдим этиш бўйича фаолиятини яхшилаш, интернетдаги расмий сайтлар фаолиятини такомиллаштириш, ахборотдан фойдаланувчилар мурожаатларига ишлов бериш ва бошқа масалалар шулар жумласидандир.

Сардор ТОЖИЕВ,

ЎзА мухбири.



DB query error.
Please try later.