Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Noyabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
29 30 31 1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 1 2
07.11.2013

ФИКР ВА ТАЖРИБА АЛМАШИШ ИМКОНИЯТИ

Ғаллаорол туманида БПТ етакчиларининг навбатдаги ўқув-семинари бўлиб ўтди

«Бошланғич партия ташкилотлари куни» доирасида ташкил этилган ўқув-семинарда 2300 нафар партия­дошимизни бирлаштирган 60 та БПТ етакчилари, тарғиботчилар, партия фаоллари иштирок этди.

Унда партиянинг жамиятдаги роли ва мавқеини оширишда бошланғич ташкилотларнинг ўрни, етакчилик масъулияти ҳақида фикр алмашилди, қуйи бўғиндаги тажрибалар билан ўртоқлашилди.

Сиёсий партияга куч-қувват берадиган, унинг нуфузини оширадиган муҳим институтлардан бири — бу унинг бошланғич ташкилотлари, албатта. Қуйи бўғин қанча фаол ва ташаббускор бўлса, сиёсий партия дастурий мақсадлари амалга ошишининг кафолати ҳам шунча мустаҳкамланади.

— Бошланғич ташкилотлар фаоллиги ва ташаббускорлигини ошириш, унинг таркибий тузилмасини такомиллаштириш, ёш ва сиёсий билимдон етакчилар сафини кенгайтириш ҳар доим долзарб масала ҳисобланади, — деди туман партия кенгаши раиси Меҳринисо Бобоева. — Партиянинг барча бошланғич ташкилотларида бўлиб ўтган ҳисобот-сайлов йиғилишларида бу масалалар кенг муҳокама этилиб, олдиндаги вазифалар белгилаб олинди. «Олимлар» қишлоқ врачлик пункти, «Мулкуш» қишлоқ фуқаролар йиғини, туман тиббиёт бирлашмаси, «Маржонбулоқ» олтин бойитиш кони қошида тузилган бошланғич ташкилотлар энг намунали қуйи бўғинларимиздан ҳисобланади. Уларнинг етакчиси ўзларининг ташаббускорлиги билан бошқаларга ўрнак бўлмоқда.

— Партия Сайловолди дастури қай даражада бажарилиши биринчи навбатда бошланғич ташкилот етакчисининг сиёсий-ҳуқуқий билими ва маданиятига боғлиқ, — деди партия фаоли Хонтўра ­Абдуллаев. Демак, қуйи бўғинда салоҳиятли, изланувчан, сиёсий-ҳуқуқий билими юқори етакчилар сафини кенгайтириш муҳим аҳамият касб этади. Шу боис ёш етакчилар ва янги ташкил этилган бошланғич ташкилотлар раисларининг амалий кўникмаларини ривожлантириш, тажрибасини ошириш фаолиятимизни кучайтиришга замин яратади.

Партия аъзоларини ўз ортидан эргаштириш масъулиятини зиммасига олган етакчи қуйидан бўладиган фикр-мулоҳазаларни жамлаши, таҳлил қилиши, ечими бўйича таклиф айта олиши, ана шу масалаларга юқори ташкилотлар эътиборини жалб қила билиши зарур. Туманимизда шундай фидойи БПТ етакчилари кўпчиликни ташкил қилади. Аммо тан олиш керак, етакчилик фаолиятимизда камчиликлар ҳам йўқ эмас. Тумандаги барча БПТ етакчилари бир жойга тўпланиб, бугунгидек ўзаро фикр ва тажриба алмашиши ишимиздаги мавжуд камчиликларни биргаликда муҳокама қилиш, бартараф этишда муҳим аҳамият касб этади.

— Маълумки, бошлан­ғич ташкилот фаолиятидаги устувор вазифалардан бири аъзолар, тарафдорлар, электоратнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни ўйлантираётган масалаларни ўрганишдан иборат, — деди халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Сойибжон Умаров. — Биз аҳолининг ижтимоий муҳофазага муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ таклифларни туман партия кенгаши орқали халқ депутатлари туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳимиз муҳокамасига олиб чиқишга эришаяпмиз. Бу эса бизга ишонч билдирган аҳоли вакилларини қи­зиқ­тираётган масалалар ечим топиши, партия­миз хайрихоҳлари ортишида яхши самара бераяпти.

Жорий йилнинг иккинчи чорагида партия Ҳаракат дастурига асосан депутатлик гуруҳимиз ташаббуси билан ҳудудий инвестиция дастурлари ижроси ва партия электорати вакилларини иш билан самарали таъминлаш учун хусусий инвестициялар ва маҳаллий манбалар ҳисобига янги иш ўринлари яратиш тўғрисидаги масала туман Кенгаши сессия­сида муҳокама этилди. Сессия биз таклиф этган қарор лойиҳасини қабул қилди.

Айни пайтда қарор бўйича амалий ишлар қилинаяпти. Масалан, тухум ишлаб чиқариш, жунни қайта ишлаш, қўлда гилам тўқиш каби лойиҳалар ишлаб чиқилиб, амалга оширилаяпти. Натижада 50 та иш ўрни яратилди. Бошланғич ташкилотлар қанча кўп таклифлар билан чиқса, улар сессиялар кун тартибига турли масалаларни олиб чиқишга асос бўлади.

Семинарда бошланғич партия ташкилотларини янада мустаҳкамлаш, уларни услубий қўлланмалар билан таъминлаш, депутатлар билан ҳамкорликни кучайтириш масалаларида ўзаро фикр алмашилди, етакчиларнинг таклиф-мулоҳазалари тинг­ланди.

Семинар сўнгида ЎзХДП сафига қабул қилинган бир гуруҳ ёшларга аъзолик гувоҳномалари топширилди.

Иброҳим ЖОНУЗОҚОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.