Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Noyabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
29 30 31 1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 1 2
31.10.2013

ПАРТИЯНИ ҲАРАКАТГА КЕЛТИРУВЧИ КУЧ

Электорат манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, дастурий ғояларни тарғиб этиш, мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижаларидан партия аъзолари ҳамда электорат вакилларини хабардор қилишда сиёсий кучнинг асосий бўғини — бошланғич партия ташкилотининг ўрни беқиёсдир.

Буни Фарғона вилоятидаги ЎзХДП бошланғич ташкилотлари фаолияти мисолида ҳам кўриш мумкин. 41 мингдан зиёд аъзони бирлаштирган 869 та БПТ пар­тия­нинг таянчига айланган. Тошлоқ тумани тиббиёт бирлашмасидаги бошланғич партия ташкилоти ибратли ишларни амалга оширмоқда. Партиямиз фаоли Собиржон Каримов 239 нафар партия аъзоси бўлган ушбу БПТга раҳбарлик қилади.

Партия ташкилотида Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши томонидан тавсия этилган мавзулар бўйича сиёсий ўқувлар ҳар ойда икки марта мунтазам равишда ўтказиб борилади. Керакли методик тавсиялар эса вилоят, туман партия кенгаши томонидан етказиб берилади.

Халқ депутатлари туман Кенгашидаги ЎзХДП депутатлик гуруҳи аъзоларининг 6 нафари айнан шу бошланғич партия ташкилотида рўйхатда туради. Депутатлик гуруҳи раҳбари Абдураҳмон Мамажонов, депутатлар Ваҳобжон Аҳмадалиев, Раҳмон­али Аҳмадалиев, Муҳаббатхон Мирзаалиева, Манзурахон Собирова, Акмалжон Шерматовлар ҳамкорликда биргина жорий йилнинг ўзида айнан бошланғич ташкилот томонидан кўтарилган ҳамда муҳокама қилинган 4 та масалани халқ депутатлари туман кенгаши доимий комиссиялари, 2 та масалани эса сессиялар муҳокамасига олиб кириб, тегишли қарорлар қабул қилинишига эришдилар.

Ўзбекистон ХДПнинг 2011-2014 йилларга мўлжалланган Ҳаракат дастурида аҳоли фаровонлигини ошириш, ижтимоий-иқтисодий барқарорликка эришиш учун эътибор бериладиган асосий йўналишлар ва бу  борадаги аниқ вазифалар белгилаб берилган. Партия электорати манфаати йўлидаги муаммоларни аниқлаш, уларнинг ечимини  топиш шулар жумласидандир. Бу борада ҳам Тошлоқ туманидаги БПТ томонидан ибратли ишлар олиб борилмоқда. Чунончи, ҳудуддаги ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари бошланғич партия ташкилотида ҳисобга олиниб, уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш ишлари намунали йўлга қўйилган. Жорий йилда шундай электорат вакилларига 3 млн. 890 минг сўмлик ҳомийлик ёрдами уюштирилди.

Шу ўринда Фарғона шаҳрида жойлашган «Фарғона-Азот» ОАЖда фаолият кўрсатаётган бош­ланғ­ич партия ташкилоти ҳам кўплаб ташаббусларни амалга ошираётганини айтиб ўтиш жоиз. Масалан, айнан бошлан­ғич ташкилот ташаббуси билан электорат вакилларидан уч нафарига соғлиғини тиклаш учун моддий ёрдам кўрсатилди.

— Корхона ишчи-хизматчиларининг 595 нафари ЎзХДП аъзоларидир, — дейди БПТ раиси Ҳурматжон Юлдошев. — Уларнинг 60 фоиздан ортиғи ёшлар. Шунинг учун БПТ «Фарғонаазот» ОАЖ раҳбарияти олдига 37 та ёш оилага уй-жой қуриш учун 15 йил муддатга иш ҳақидан тўлаш шарти билан ички кредит маблағи ажратиш масаласини қўйганди. Раҳбарият ташаббусимизни қўл­лаб-қувватлади. Ана шу биргина ташаббуснинг ўзи ишчи-хизматчилар ўртасида бошланғич ташкилотга ҳурмат ва ишонч­ни оширди.

Олтиариқ туманидаги республика уруш ва меҳнат фахрийлари сиҳатгоҳи бошланғич партия ташкилоти фаолияти ҳақида ҳам ижобий фикрларни айтиш мумкин.

Сиҳатгоҳ бош шифокори, туман кенгаши «Фаол аёллар» қаноти раиси Шоҳсанамхон Мамаризаева раҳбарлик қилаётган бу жамоада 121 нафар ХДП аъзоси меҳнат қилади.

— Биз партия аъзоларининг сиё­сий ҳамда ҳуқуқий саводхонлигини ошириш устида изчил иш олиб бораяпмиз, — дейди бошланғич партия ташкилоти етакчиси Қаноатхон Аҳмедова. — Сиёсий ўқув машғулотимизда мутахассис,  тарғиботчилар билан бирга ҳаётий тажрибага эга фахрийлар ҳам иштирок этади. «ЎзХДП электорати манфаатларини ўрганишнинг шакл ва услубларини такомиллаштириш», «Ўзбекистон ХДП дас­турий мақсад ва вазифалари ҳамда демократик ислоҳотларнинг ҳозирги босқичида уларни кучайтириш» каби мавзулардаги машғулотлар, айниқса, жонли ва қизиқарли ўтди.

Фарғона вилоятидаги ЎзХДП бошланғич ташкилотлари фаолиятидан бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Энг муҳими, БПТ электорат орасига чуқур кириб бориб, уларни ташвишга солаётган масалаларни ичидан ўрганмоқда. Уларнинг таклифлари асосида партия депутатлик гуруҳлари долзарб ижтимоий масалаларни халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг доимий комиссиялари, сессиялари муҳокамасига олиб чиқмоқда. Бир сўз билан айтганда, бошлан­ғич партия ташкилоти партиянинг асосий негизи ва кўзгуси, уни чин маънода ҳаракатга келтирувчи кучига айланган.

Муҳаммаджон Обидов,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.