22.10.2013

СИЁСАТЧИ АЁЛЛАР

қанча кўпайса, партиямиз дастурий мақсад-ларини амалга ошириш шунча самарали бўлади

Гулноз РАЖАБОВА, ЎзХДП «Фаол аёллар» қаноти Чирчиқ шаҳар бўлими етакчиси.

Бугун ҳар бир соҳада, айниқса, сиёсий жараёнларда хотин-қизларнинг фаоллиги тобора ошиб бормоқда. Буни биргина Чирчиқ шаҳрида партиямизга аъзо бўлиш истагини билдираётганлар са­фи сезиларли даражада кенгайиб бораётганидан ҳам кў­риш мумкин.

Жорий йил бошидан буён 50 нафардан ортиқ хотин-қиз партиямиз сафига қўшилди. «Фаол аёллар» қанотининг тадбирларида хотин-қизлар иштироки кўпайиб бораётгани, Жамоатчилик қабулхоналарига тушаётган мурожаатларнинг аксарияти хотин-қизлар томонидан бўлаётгани ҳам уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги ошаётганини кўрсатади.

Биз қанот фаоллари билан аёлларнинг жамиятдаги мав­қеини оширишга қаратилган тадбирларни кўпроқ маҳаллаларда ташкил этишга эътибор қаратаяпмиз. Мисол учун яқинда «Бобур», «Кимёгарлар» маҳаллаларида «Жамиятни демократлаштиришда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш» мавзусида семинар ташкил этдик. Уларда хотин-қизларнинг жамиятдаги ўр­нини мустаҳкамлаш, ислоҳотларга дахлдорлик туйғуларини кучайтириш масалаларида фикр алмашдик, маҳалла аёлларининг мулоҳазаларини эшитдик.

Бугунги ҳаётнинг ўзи биздан хотин-қизлар муаммолари ва орзу-ниятларини чуқурроқ билиш, керак бўлганда, амалий ёрдам кўрсатишни талаб этмоқда.

Бу борада биз шаҳар Кенгашидаги ЎзХДПдан сайланган 4 нафар аёл депутат билан ҳамкорликда иш олиб бораяпмиз. Депутат аёллар Рихси Бекбўтаева, Шоҳида Ирисметова, Светлана Грязнова, Марям Даминова иштирокида ўтаётган тадбирларимиз, улар билан бўладиган учрашувлар хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги, ҳуқуқий билим­лари ортишида муҳим аҳа­мият касб этаяпти.

Партиямиз сафида сиёсий фаол аёллар, сиёсатчи аёллар қанча кўпайса, дастурий мақсадларимизни амалга ошириш шунча самарали бўлади.



DB query error.
Please try later.