Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
22.10.2013

ЎЗБЕКИСТОН — МАРОКАШ — 0:0

Барча гуруҳларда иккинчи тур учрашувлари ҳали поёнига етиб улгурмасдан «плей-офф» босқичининг айрим қатнашчилари номига ойдинлик киритилди.

«А» гуруҳида илк ўйинда Бразилия ўсмирлари словакиялик тенгқурларини 6:1 ҳисобида доғда қолдирганди. Иккинчи турда ҳам бу анъана давом эттирилди. Унда бразилияликлар мусобақа мезбонлари — БАА терма жамоасини худди шу ҳисобда мағлубиятга учратиб, муддатидан аввал кейинги бос­қич йўлланмасини қўл­га киритди. Гуруҳдаги иккинчи ўйинда Словакия — Гондурас футболчилари учрашувида дуранг қайд этилди — 2:2.

Мусобақанинг «В» гуруҳида ҳам дастлабки «плей-офф» қатнашчиси аниқланди. Биринчи турда Кот-Д’Ивуар ўсмирларини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратган италияликлар иккинчи ўйинда ҳам кичик ҳисобда ғалаба қозонди. Бу гал улар Янги Зеландия вакиллари устидан 1:0 ҳисобида зафар қучди ва кейинги босқичга йўлланма олди. Гуруҳнинг иккинчи баҳсида эса дуранг қайд этилди: Уругвай — Кот-Д’Ивуар — 1:1.

Чемпионатнинг «С» гуруҳида тўп сураётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк учрашувда Панама футболчилари устидан ишонч­ли ғалабани қўлга киритганди — 2:0. Кеча гуруҳнинг иккинчи турида ҳамюртларимиз Марокаш ўсмирларига қарши майдонга тушди. Африка қитъасининг тўртинчи терма жамоаси сифатида жаҳон чемпионатига ташриф буюрган марокашликлар дастлабки турда хорватиялик тенгқурларини 3:1 ҳисобида енгганди.

Кўпчилик Ўзбекистон — Марокаш футболчилари баҳси гуруҳ пешқадами номига аниқлик киритиб беришини тахмин қилганди. Кутилганидек, учрашув ниҳоятда шиддатли ва муросасиз кечди. Унда ­дуранг натижа қайд этилди. Бу эса ҳамюртларимизга муддатидан аввал «плей-офф» босқичига йўлланмани туҳфа қилди.

Гуруҳнинг иккинчи жуфтлигида Хорватия — Панама ўсмирлари ўзаро куч синашди — 1:0.

Шунингдек, мухлислар кеча «Д» гуруҳида Тунис — Россия (1:0), Япония — Венесуэла (3:1) ўсмирлар терма жамоалари баҳсининг гувоҳи бўлди.

Бугун Канада — Эрон, Аргентина — Австрия («Е» гуруҳи), Мексика — Ироқ, Швеция — Нигерия («Ғ» гуруҳи) жуфтликлари учрашувлари билан гуруҳ босқичининг иккинчи тур ўйинларига якун ясалади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўсмирлари гуруҳдаги охирги баҳсни 24 октябрь куни хорватияликларга қарши ўтказади.

Эркин ХОЛБОБО



DB query error.
Please try later.