Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
17.10.2013

ТИНЧЛИКНИ АСРАШ

барчамиздан катта масъулият талаб этади

Тинч ва осойишта жойда қут-барака бўлади, инсон ўз эзгу орзуларига эришади. Афсуски, бугунги нотинч дунёда тинчликни асраш ва мустаҳкамлаш анча мураккаб вазифага айланиб бормоқда.

Президентимизнинг «Ўзбек халқига тинчлик ва омонлик керак» номли рисоласида бугунги ва эртанги тараққиётимиз учун ниҳоятда долзарб бўлган тинчликни асраш, мустаҳкамлаш масалаларида қимматли фикрлар билдирилган.

ЎзХДП «Фаол аёллар» қаноти томонидан Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида ўтказилган давра суҳбати «Ўзбек хал­қига тинчлик ва омонлик керак» номли рисолада билдирилган фикрлардан келиб чиқадиган вазифаларга бағишланди.

— Бугунги кунда халқаро вазиятнинг шиддат билан ўзгари­ши, ер юзининг турли нуқталарида янги низо ўчоқларининг пайдо бўлиши жаҳон жамоатчилигида катта хавотир уйғотмоқда, — деди Олий Мажлис Јонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси Мастура Сайфиддинова. — Юртбошимиз Ўзбекистон мустақилликка эришган биринчи кунларданоқ нафақат мамла­кат ичкарисида, балки «қўш­нинг тинч — сен тинч», деган азалий ҳикматга амал қилиб келмоқда.

Мазкур рисолада билдирил­ган фикрлар ҳар биримиз­дан бугунги тинч-осойишта кунла­римизнинг қадрига етиш, уни асраб-авайлаш, шунингдек, жаҳонда юз бераётган нотинчликлар ва хатарлар сабабларини ўрганиб, улардан тегишли са­боқ чиқариб яшашга ундайди. Айнан ушбу масалада «Фаол аёллар» қаноти тарғибот ишларини изчил олиб бориши зарур, деб ўйлайман. Айниқса, ёшларимиз тарбиясини бузишга қа­ратилган ахборот хуружлари, маънавиятимизга ёт бўл­ган «оммавий маданият» ни­қоби остидаги ҳаракатлардан фарзандларимизни асрашимиз керак.

— Партия ташкилотлари ҳам­да халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги депутатлик ­гуруҳлари ўз фаолиятида тар­ғибот ишларига ало­ҳида эътибор қаратмоқда, — деди ЎзХДП Сирдарё вилоят кенгаши ­раиси ўринбосари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, «Эл-юрт ҳурмати» ордени соҳиби Ҳаётхон Ортиқбоева. — Тинчлик — бебаҳо неъмат, ун­га эришиш, уни сақлаб қолиш бугунги кун учун осон эмас. Давлатимиз мустақил тарақ­қиёт йўлида дунёнинг ҳавасини тортаётган ютуқ ва марраларга эришмоқда. Юртимиз­даги тинч ва осуда ҳаёт, тотувлик, ўзаро меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик каби олижаноб фа­зилатлар бунга асос бўлаётганини юракдан ҳис қилиб турибмиз. Ҳар куни хотиржам ишга борамиз, яхши кайфият билан оиламиз бағрига қайтамиз. Давлатимиз раҳ­барининг инсоннинг энг устувор ва муқаддас ҳуқуқларидан бири бу — тинч яшаш ҳуқуқидир, давлат ва жамиятнинг бурчи ана шу ҳуқуқни барча қонуний воситалар билан кафолатлаб беришдан иборат, деган фикрлари бугун ҳаётимизда ўз тасдиғини топмоқда.

Ваҳоланки, дунёнинг қанча мамлакатида аёллар, оналар фарзандлари тақдиридан хавотирда яшаяпти, қанча одам кечаси тинч ухлолмайди. Улар эртага нима бўлишини билмай яшайди.

— Юртбошимиз шу йил 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан аёлларимизга йўллаган байрам табригида Биз ҳаёт фалсафаси, маъно мазмуни ва гўзаллигини биринчи нав­батда барчамизни дунёга келтирган, оқ ювиб, оқ тараб вояга етказган муқаддас Она сиймосида, аёл тимсолида кўрамиз, аёл зотини Яратганнинг тенгсиз мўъ­жизаси, деб улуғлаймиз, деб таъкидлади, — деди ЎзХДП Марказий Кенгаши масъул ходими Гулшан Асатова. — Миллий қадриятларимизга, маънавиятимизга бўлаётган турли таҳдидлар, оила ва ёш­лар тарбиясига хавф солмоқда. Бундай хуружларга қарши ёшларимизни ҳар томонлама соғлом, баркамол ва маънавий-ахлоқий жиҳатдан етук қилиб тарбиялаш орқали курашиш керак, деб ўйлайман.

— Бугунги кунда «Фаол аёл­лар» қаноти хотин-қизлар банд­лигини таъминлаш, сиёсий, иж­тимоий-иқтисодий жараёнларда иштирокини кучайтиришга алоҳида эътибор қа­ратмоқда. — деди Гулистон давлат университети ўқитувчиси, ЎзХДП фаоли Сабоҳат Шарапова. — Жойларда ташкил этилаётган сиёсий ва фуқаролик маърифати тизимидаги ўқувларда ҳам бунга алоҳида эътибор берилмоқда. Турли ёт мафкура ва қа­рашлар зўрайиб бораётган ҳозирги замонда инсон онгу тафаккурини бузғунчи ғоя­лар билан забт этишга бўлаётган ҳаракатларга қарши курашиш учун аниқ режага эга бўлишимиз лозим. Ёш­лар ўртасида тарғибот-тушунтириш ишларини янада кучайтиришимиз зарур. Бу ўринда, айниқса, бола­лар ҳамда ўсмирларни спорт ва санъат ёки касб-ҳунар ўргатадиган тўгаракларга жалб этиш муҳимлигига ота-оналар эътиборини қаратиш ях­ши самара беради, деб ўй­лаймиз.

— Бу ишларда, айниқса, пар­тия кенгашлари қошидаги тар­ғибот гуруҳларининг ўрни алоҳи­да аҳамиятга эга бўлмоқда, — деди Янгиер шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси, шаҳар Кенгаши де­путати Муқаддас Ўринбоева. — Маҳаллаларда аёлларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, оиладаги муҳитни соғ­ломлаш­тириш, оила олдида турган муаммоларни ҳал қи­лиш каби мавзуларда суҳ­бат­лар олиб бораяпмиз. Уларнинг фикр ва таклифларини ўр­ганаяпмиз. Масалан, яқинда ўз ишини очиш истагида юрган 13 нафар хотин-қизга мустақил бизнесини йўлга қўйишига кўмак бердик. Энди улар янги иш ўринлари яратиш ҳа­қида ўйламоқда, партиямиз ғояларини тарғиб этишга ўз ҳиссаларини қўшмоқда.

Аёллар муаммоларини ўр­ганиб, уларга кўмак бериш, маҳаллаларда хотин-қизлар ўртасида сиёсий-ҳуқуқий тад­бирларни кўпроқ ўтказиб, уларни дунё воқеаларидан хабардор этиш тинчлик-осойишталикни асрашда муҳим аҳа­миятга эга.

Давра суҳбатида мавзу юзасидан яна кўплаб фикр-мулоҳазалар билдирилди. Тадбир якунида бир гуруҳ ёшларга ЎзХДПга аъзолик гувоҳномалари топширилди.

Басандабону ЖАЛИЛОВА,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.