Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Noyabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
29 30 31 1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 1 2
12.10.2013

СИЁСИЙ ПАРТИЯНИНГ ЖАМИЯТДАГИ ЎРНИ

бошланғич ташкилотнинг фаоллиги ва ташаббускорлигига боғлиқ

Мамлакатимизда тобора чуқурлашиб бораётган демократик жараёнлар сиёсий партия­ларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви ҳамда фуқаролик жамиятини барпо этишдаги масъулиятини тобора оширмоқда. Бугунги кун сиёсий партиядан ўз сайловолди платформасини бажариши учун ташаббускор бўлиш, ҳаётий таклифларни илгари суришда изчил фаолият олиб боришини талаб этмоқда.

Сиёсий партияга куч-қувват берадиган, унинг нуфузини оширадиган муҳим воситалардан бири — бу шубҳасиз унинг бошланғич ташкилотлари, албатта. Қуйи бўғин қанча фаол ва ташаббускор бўлса, сиёсий партия дастурий мақсадлари амалга ошишининг кафолати шунча мустаҳкамланади.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси бошланғич ташкилотлар фаоллиги ва ташаббускорлигини оширишга, унинг таркибий тузилмасини такомиллаштиришга, ёш ва сиёсий билимдон етакчилар сафини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Жорий йилнинг май-август ойларида партиянинг барча бошланғич ташкилотларида бўлиб ўтган ҳисобот-сайлов йиғилишларида ҳам бу масалага алоҳида эътибор қаратилди. Хўш, уларнинг натижалари нимани кўрсатди, қандай хулосалар чиқаришга асос бўлди? Қуйи бўғин фаолиятини кучайтириш учун нималарга эътиборни кучайтириш зарур?.. Шу каби масалалар юзасидан партия ташкилотлари масъул ходимлари, фаолларнинг фикр-мулоҳазалари билан қизиқдик.

АСОСИЙ ТАЯНЧ МУСТАҲКАМ БЎЛИШИ ЛОЗИМ

— Ҳозир Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг 10149 та бошланғич ташкилоти фаолият юритаётган бўлса, уларнинг 2500 дан ортиғига янги етакчилар сайланди, — дейди ЎзХДП Марказий Кенгаши ташкилий-кадрлар ишлари бўлими мудири Зокиржон Холматов. — Ҳисобот-сайлов йиғилишлари даво­мида бошланғич партия ташкилотлари хатловдан ўтказилди, уларда ҳисобда турувчи партия аъзолари, етакчилари тўғрисидаги маълумотлар янгиланиб, бу борада электрон база шакллантирилди.

Таъкидлаш керакки, ҳисобот-сайлов даврида қатор вилоятларда бошланғич ташкилотлар сони ошди. Масалан, Бухоро вилоятида ЎзХДП бошланғич ташкилотлари сони 17 тага, Самарқанд вилоятида 13 тага, Сурхондарё вилоятида эса 7 тага кўпайди.

ЯНГИ ЕТАКЧИ — ЯНГИ КУЧ

Партия сайловолди дастури қай даражада бажарилиши биринчи нав­батда бошланғич ташкилот етакчисининг сиёсий-ҳуқуқий билими ва маданиятига боғлиқ. Қуйи бўғинда ўтган ҳисобот-айлов йиғилишлари буни яна бир бор исботлади. Демак, қуйи бўғинда салоҳиятли, изланувчан, сиёсий-ҳуқуқий билими юқори етакчилар сафини кенгайтириш муҳим аҳа­мият касб этади. Шу боис ёш етакчилар ва янги ташкил этилган бошланғич партия ташкилотлари раисларининг амалий кўникмаларини ривожлантириш, тажрибасини оши­риш долзарб аҳамиятга эга масаладир.

— Вилоятимиздаги 662 та ЎзХДП бошланғич ташкилотининг деярли барчасида ҳисобот-сайлов йиғилишлари уюшқоқлик билан ўтказилди, — дейди ЎзХДП Самарқанд вилоят кенгаши раиси ўринбосари Бўрибой Бўронов. — Уларда БПТ иш самарадорлигини ошириш, ҳудудларда электоратни ўйлантираётган муаммоларни атрофлича ўрганиш, уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, ички партиявий интизомни мустаҳкамлаш ҳамда ҳудудий кенгашлар, депутатларнинг қуйи бўғин билан ишлаш кўникмасини такомиллаштириш билан боғлиқ кўплаб таклифлар билдирилди.

Вилоят, туман ва шаҳар партия кенгашлари томонидан ҳисобот-сайлов йиғилишларида билдирилган фикр-мулоҳазалар умумлаштирилиб, зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Айни кунда уларнинг ижросини таъминлаш юзасидан тегишли ташкилий ишлар олиб борилаяпти.

Ҳисобот-сайловларда 114 та бошланғич партия ташкилотига янги етакчилар сайланди. Бу кўрсаткич Каттақўрғон, Оқдарё, Пахтачи, Самарқанд ва Ургут туманларида кўпчиликни ташкил этди. Шу кунларда янги сайланган етакчилар учун алоҳида ўқув-машғулотлари ташкил этилмоқда. Бунда асосий эътибор БПТни мустаҳкамлаш, бу борадаги илғор тажрибаларни оммалаштириш, услубий қўлланмалар билан таъминлаш, депутатлар билан ҳамкорликни кучайтириш масалаларига қаратилаяпти.

— Айни кунда туманимизда ЎзХДПнинг 40 та бошланғич ташкилоти фаолият юритаяпти, — дейди ЎзХДП Деҳқонобод туман кенгаши раиси Ашур Норбоев. — Ҳисобот-сайлов йиғилишларидан сўнг уларнинг 14 тасида янги етакчилар иш бошлади. Биз улар билан мунтазам иш олиб бораяпмиз. Аъзолар билан ишлаш тажрибаси, сиёсий-ҳуқуқий билимини кучайтиришга бағишланган семинар-тренинглар, давра суҳбатлари ташкил этилаяпти. Бундай тадбирда пар­тия фаоллари, депутатлар билан бир қаторда сиёсатшунослар, олим­ларни ҳам таклиф қилаяпмиз. Чунки бошланғич ташкилот фаолиятининг қандай олиб борилиши ҳар жиҳатдан унинг етакчиси салоҳияти, ташаббускорлигига боғлиқ.

Бошланғич ташкилотлар фаолия­тини кучайтириш учун, аввало, қуйи бўғин етакчиларини қўллаб-қувватлаш, фаоллик кўрсатишдан манфаатдорлигини ошириш керак, деб ўйлайман. Етакчиларда тажриба етишмаса, аъзолар билан ишлашни билмаса, у ерда иш юришмайди. Демак, сиёсий ва фуқаролик маърифати тизимидаги ўқувларни кўпроқ қуйида ташкил этиш, етакчилар ўзаро тажриба алмашиш имконини кенгайтириш лозим.

ҲАР БИР АЪЗО ФАОЛЛИГИ УЧУН

— Ҳозир бошланғич ташкило­тимизга 117 аъзо бирлашган, — дейди Бухоро вилоят Онкология диспансеридаги бошланғич пар­тия ташкилоти етакчиси Дилбар Шарипова, — Ўтган йили партиямизга 40 нафар янги аъзо қабул қилинган эди, жорий йилнинг биринчи ярмида эса 20 нафар ташаббускор йигит-қиз сафимизга қўшилди.

Маълумки, бошланғич ташкилот фаолиятидаги устувор вазифалардан бири аъзолар, тарафдорлар, электоратнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни ўйлантираётган масалаларни ўрганишдан иборат. Биз аҳолининг ижтимоий муҳофазага муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ таклифларни туман партия кенгаши орқали халқ депутатлари туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳимиз муҳокамасига олиб чиқишга эришаяпмиз. Шунингдек, сиёсий ва фуқаролик маърифати тизимида ўқувларни, эркин мулоқотларни кўп­роқ ўтказиш, аъзоларнинг фикрларини тинглаш ҳамда муҳокама этиш­га кенг ўрин берилаяпти.

Тажрибадан келиб чиқиб, пар­тиямиз электоратининг ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган ўқувларни айнан қуйида тизимли равишда амалга ошириш зарур, деб ҳисоблайман. Бу орқали биз кишиларда ўз ҳуқуқ ҳамда манфаатларини, аввало, ўзи чуқур англаб етиш ҳамда ҳимоя қила олиш қобилиятини ривожлантиришга ҳис­са қўшган бўламиз.

— Бугунги кунда туман кенгашимиз 49 та бошланғич партия ташкилотига эга, — дейди ЎзХДП Қўрғонтепа туман кенгаши раиси Зулхумор Каримова. — Уларда 1300 га яқин партия аъзоси бирлашган. Аъзоларнинг ҳар бири билан алоҳида ишлаш, сиёсий-ҳуқуқий маданиятини юксалтириш олдимизда турган асосий вазифалардан бири, деб биламан.

Бунда бошланғич ташкилотлар фаолиятини кучайтириш, уларни партия ғоя ва мақсадларини кенг тарғиб этувчи воситага айлантириш ҳамда электорат манфаатларини ҳимоя қилишга эътибор қаратилмоқда. Шу боис ҳисобот-сайлов йиғилишларини уюшқоқлик билан ўтказишга ҳаракат қилдик.

Ўзига билдирилган ишончни оқлай олмаган бошланғич ташкилот етакчилари ўрнига сиёсий жараёнларни чуқур тушунишга ҳаракат қилаётган, ташкилотчилик қобилиятига эга ёшлар сайланди. Хусусан, 11 та бошланғич ташкилотимизда янги етакчилар сайланди. Бу, албатта, келажакда мазкур ташкилотларда партиямиз аъзолари сонининг ортиши, тарғибот-ташвиқот ишларининг кучайиши, электоратни ўйлантираётган масалалар ечими бўйича таклифларни кўпайишига хизмат қилади.

БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТЛАРИ СОНИ ОРТМОҚДА

Сурхондарё вилоятида ЎзХДП­нинг 760 га яқин бошланғич ташкилоти фаолият кўрсатмоқда. Ўтказилган ҳисобот-сайлов йиғилишлари даврида 7 та янги бошланғич ташкилот тузилди.

— Ҳудудимизда партия ғоя ва мақсадларини қўллаб-қувватлайдиган, унга хайрихоҳ бўлган кишилар кўп, — дейди Шўрчи туманидаги ҳудудий бошланғич партия ташкилоти етакчиси Искандар Норбоев.

— Яқинда маҳалламиз ёшларининг 14 нафари партиямизга аъзо бўлди ва бу ерда янги бошланғич ташкилот тузишга қарор қилдик. Туман партия кенгаши ташаббусимизни қўллаб-қувватлади. Эндиликда ҳудудимизда патиямиз ғояларини кенг тарғиб этиш, аҳолининг сиёсий-ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган ишларимиз янада жонланади.

Бошланғич ташкилотда келаси йили амалга оширилиши зарур бўлган ишлар режаси ишлаб чиқилди. Унда давра суҳбатлари, семинар-тренинглар ўтказиш, депутатлар ва тегишли идоралар вакиллари ҳамкорлигида кўчма Жамоатчилик қабулхоналари ташкил этиш, электорат манфаатларига доир таклифларни юқори партия ташкилотларига изчил бериб бориш каби вазифалар белгилаб олинди...

Бошланғич партия ташкилотлари орқали сиёсий партия ўз электорати, умуман, одамлар орасига чуқурроқ кириб боради, уларни ўйлантираётган масалаларни атрофлича ўрганади, энг муҳими, тегишли масалаларга самарали ечим топишга эришади. Демак, қуйи бўғинда иш тўғри ва тизимли ташкил этилишига эришиш, маҳаллий партия кенгашларининг бошлан­ғич ташкилотлар ишини кучайтиришга интилиши бундан кейин ҳам куча­йиб боравериши керак.

Лазиза ШЕРОВА,

Нурали ОРИПОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбирлари.



DB query error.
Please try later.