Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Yanvar 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
31 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
08.10.2013

ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАР: МУРОЖААТ ЭТИШ ТАРТИБИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА

Олий Мажлис Қонун­чилик палатасида Ўзбе­кистон ХДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартибини такомиллаштириш тўғрисидаги ва бошқа қонун лойиҳалари қизғин муҳокама этилди.

Дастлаб «Жисмоний ва юри­дик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонун ло­йиҳаси кўриб чиқилди. Фракция аъзолари жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат органларига, муассасала­рига мурожаат этиш ҳуқуқи амалга ошишини таъминлаш муҳим масала эканини таъкидлашди. Мурожаатни йўллаш ҳам­да уни кўриб чиқиш тартиби такомиллашиши давлат ор­ганлари билан жисмоний ва юридик шахслар ўртасидаги муносабатлар юксалишида, кучли фуқаролик жамияти қу­риш асослари мустаҳкамлани­шида ўзига хос ўрин тутади.

Мастура САЙФИДДИНОВА, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси:

— Ҳозирда давлат органлари томонидан фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғри­сида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни билан белгиланган. Бироқ ушбу қонунда юридик шахсларнинг давлат органларига, муассасала­рига мурожаатларини кўриб чиқиш масалалари қамраб олинмаган.

Юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш шу вақтгача турли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда у ёки бу даражада тартибга солинган. Лекин мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар давлат органлари томонидан юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва ҳал этиш тартибини аниқ белгилаш имконини бермайди. Бу эса давлат органлари ва бош­қа ташкилотларга ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишни сўраб мурожаат қилган юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоясида айрим қийинчиликларни келтириб чиқаради.

Шунинг учун ҳам ушбу қо­нун лойиҳаси юридик шахс­ларнинг мурожаатларини кў­риб чиқиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш, ушбу соҳадаги қонун бу­зилишлар учун жавобгарликни белгилаш, шунингдек, дав­лат органларига мурожаатларнинг тартибини янада такомиллаштиришда муҳим аҳа­мият касб этади.

Искандар АЗИЗОВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси:

— Юридик шахслар (уларнинг вакиллари) давлат ор­ганлари ва муассасаларига оғзаки равишда ёки элек­трон шаклда мурожаат қилиши мум­кинми? Мазкур муро­жаатлар қандай тартибда рўй­хатга олиниши ва кўриб чиқилиши лозим? Қонун лойиҳасида шу каби ва бошқа муносабатлар ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинаяпти.

Қонун лойиҳасида юридик ва жисмоний шахсларнинг давлат органлари, жумладан, хў­жалик бошқаруви органлари, давлат муассасалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига, мурожаатларни кўриб чиқиш ва қа­рор қабул қилиш ваколатига эга бўлган ташкилотларга (шахс­ларга) мурожаатлари соҳасидаги муносабатлар ўз аксини топмоқда.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик, жиноят-процессуал, фуқаролик процессуал, хўжалик процес­суал ва бошқа қонун ҳужжатлари орқали тартибга солинадиган мурожаатлар мазкур қонун ло­йиҳасида кўрсатилаётган муносабатлар доирасига кирмас­лиги белгилаб қўйилмоқда.

Умуман, қонун лойиҳаси жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларининг ҳу­қуқий мақомини аниқлаштириш, уларни кўриб чиқиш тар­тибини белгилашга қаратилгани билан аҳамиятли. Бу дав­лат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан мурожаатларни кўриб чиқишда ҳуқуқ­ни қўллаш бўйича ягона амалиёт жорий қилиниши имконини беради.

Улуғбек ЗОКИРОВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси:

— Қонун лойиҳаси инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларига риоя қилиш кафолатлари ва амалий механизм­ларини такомиллаштириб бориш бўйича ЎзХДП дастурида белгиланган вазифалар самарали ҳал этилишига хизмат қилишини алоҳида таъкидлаш жоиз. Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши жамиятда ижтимоий масалаларнинг самарали ҳал этилишига ҳам хизмат қилади. Бу эса бевосита ЎзХДП электорати манфаатларига мос тушади.

Фракциямиз жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаат этиш орқали ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиши учун зарур ҳуқуқий асос яратилиши, хусусан, мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартиби, бу борада масъулият ва жавобгарлик оширилиши, қонун лойиҳасида меъёрлар аниқ белгиланиши тарафдори. Экспертлар иштирокида қонун лойиҳасини батафсил таҳлил қилганимизда бу масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Билдирилган фикр-мулоҳазалар асосида қонун лойиҳаси бўйича фракциянинг нуқтаи-назари шакллантирилди.

Тўлқин ТЎРАХОНОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.


DB query error.
Please try later.