Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
24.09.2013

Мен нега ЎзХДПни танладим?

Моҳирахон АҲМЕДОВА, Андижон шаҳридаги 1-туғуруқ мажмуасининг олий тоифали шифокори, акушер-гинеколог, ЎзХДП аъзоси:

— Ўн уч йилдан буён тиб­биёт соҳасида меҳнат қиламан. Инсон ўзи ўйлаган эзгу ниятларини рўёбга чиқариши учун кўпчилик бўлиб, ғоядошлар бирлашиб курашиши кераклигини англадим. Юртимизда фаолият юритаётган сиёсий партияларнинг дастурлари билан бирма-бир танишдим. ЎзХДП дастурида ижтимоий муҳофазага муҳтож кишилар манфаатларини таъминлаш, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, тиббий хизмат сифатини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилгани менга маъқул бўлди. Шунинг учун айнан ХДП сафида бў­лишни истадим.

ЎзХДП Андижон шаҳар кенгаши фаоллари билан суҳбатлашганимда таассуротларим янада бойиди. Партиянинг ғоялари, амалга ошираётган ишлари сиёсий қарашларимга мос экан. Яқинда ЎзХДП Марказий Кенгаши ташаббуси билан вилоятимизда ташкил этилган партия фаолларининг давра суҳбатида қатнашдим. Унда ижтимоий ҳамкор ташкилотлар билан фаол ишлаш, ёшлар бандлигини таъминлаш юзасидан депутатлар ташаббускорлигини ошириш масаласи муҳокама этилди. Тадбир якунида бир гуруҳ ёшлар қатори менга ҳам ЎзХДПга аъзолик гувоҳномаси топширилди.

Бугун зиммамдаги масъу­лият­ни ҳис этиб турибман. Мен эн­ди сиёсий партия аъзо­симан, партиямиз электорати манфаа­тини ҳимоя қилиш борасида билим ва тажрибамни аямай меҳнат қи­лишга ҳамда ўз так­лиф­ларим­ни илгари суришга ҳа­ракат қиламан.



DB query error.
Please try later.