24.09.2013

ДАВЛАТ ВА ЖАМИЯТ БОШҚАРУВИДА ИШТИРОК ЭТИШ УЧУН

сиёсий-ҳуқуқий маданият юқори бўлиши керак

Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам кўрсатиш клиник шифохонасидаги ЎзХДП бошланғич ташкилотига 100 нафардан ортиқ аъзо бирлашган. Куни-кеча ЎзХДП Марказий Кенгаши ва Тошкент шаҳар кенгаши мазкур шифохонада ўқув-семинар ўтказди.

«Мустақиллик йилларида амалга оширилган демократик ўзгаришлар ва фуқаролар сиёсий маданиятини шакллантириш масалалари» мавзусига бағишланган мазкур семинарда ЎзХДП Марказий Кенгаши ва Тошкент шаҳар кенгаши масъул ходимлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзолари, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари, туман кенгашлари ходимлари ва йирик бошланғич ташкилотлар етакчилари иштирок этди.

Тадбир бошланишидан аввал қуйи бўғин етакчиси Муқаддас Саидхўжаева билан суҳбатлашганимизда, у аъзоларнинг сиёсий-ҳуқуқий маданияти, ижтимоий-иқтисодий фаоллигини оширишга қаратилган ўқув машғулотларини мунтазам ташкил қилиш муҳим аҳа­миятга эга эканини таъкидлади. Дарҳақиқат, семинарда бу масалага алоҳида эътибор қаратилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси Дилбар Холиқова демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, парламентимиздаги қонун ижодкорлиги ҳақида атрофлича маълумот берди.

— Демократик жамият ривожига хизмат қиладиган бир қанча омиллар бор, — деди депутат. — Шулардан бири, ҳеч шубҳасиз, фуқароларнинг сиёсий ва ҳуқуқий билимдонлигидир. Бунга эришиш эса жамиятда ахборот ва фикр алмашинуви қандай йўлга қўйилганига боғлиқ. Шундан келиб чиқиб, бугун оммавий ахборот воситаларининг иқтисодий эркинлиги ва молиявий мустақиллигини мустаҳкамлаш, соҳага замонавий бозор муносабатлари ҳамда илғор технологияларни жорий қилиш учун тегишли ҳуқу­қий асос яратилди. Хусусан, «Телекоммуникациялар тўғ­рисида»ги Ўзбекистон Респуб­ликаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақи­да», «Ахборот-кутубхона фао­лияти тўғрисида»ги қонун­лар асосида амалга оширилаётган ишлар жамиятда фуқаролар дунёқарашини ўстириш, маънавиятни бойитиш, илғор илмий-техникавий имкониятдан унумли фойдаланиш, бу бо­рада аҳолига қулай шароит яратишга хизмат қи­лаяпти.

— Партия дастурий мақсадларини рўёбга чиқаришда бошланғич партия ташкилотларининг ўрни катта, — деди ЎзХДП Марказий Кенгаши бўлим мудири Зокиржон Холматов. — Қуйи бўғин партиянинг электорат билан узвий боғлиқлигини таъминлайди. Партия дастурий мақсадларини тарғиб этишда, электорат вакиллари сиёсий-ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда бошланғич ташкилот фаолиятини кучайтириш муҳим аҳамиятга эга.

Тошкент шаҳрида 33306 нафар партия аъзоси 1331 та бошланғич ташкилотга бирлашган. Сиёсий ўқувлар бошланғич ташкилотларда кўпроқ ва тизимли ташкил этилса, аъзоларнинг сиёсий фаоллиги, етакчиларнинг тажрибаси ошади. Шунинг учун бошлан­ғич ташкилотлардаги семинарларни ҳар томонлама пухта ўйлаб ташкил этиш, фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиш керак бўлади.

— Сиёсий маданият инсоннинг жамият ҳаётида фаол иштирок этишида муҳим ўрин тутади, — деди 44-оилавий поликлиника бош шифокори, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Муқаддас Раҳматуллаева. — Фуқароларнинг сиёсий маданияти юксалиши демократик ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг асосий омили экани ҳаммамизга яхши маълум. Давлат ва жамият бошқаруви жараёнларида фуқароларнинг қай даражада иштироки уларнинг сиёсий ва ҳуқуқий маданиятига боғлиқ.

ЎзХДП ташкилотлари ташкил этаётган сиёсий ўқувлар, семинарлар ва депутатлар билан учрашувлар ҳам электоратнинг сиёсий-ҳуқуқий фаоллигини ошириш, фаол фуқаролик позициясини шакллантиришга хизмат қилаяпти.

Гулруҳ ОДАШБОЕВА,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.