03.09.2013

ИСЛОҲОТЛАР АВВАЛО ИНСОН УЧУН

унинг бахту саодати учун амалга оширилмоқда

«Биз олдимизга қўйган буюк мақсадларни амалга оширишда ўтган йигирма икки йил давомида эришган ва жаҳон тан олган ютуқ ва марралар – миллий демократик давлат қуриш, иқтисодиётимизни янги асосда ташкил этиш, ҳаётимиз даражаси ва сифатини ошириш борасидаги кенг кўламли ишларимизни, шаҳар ва қишлоқларимиз, бутун мамлакатимизнинг қиёфаси тобора очилиб, обод бўлиб бораётганини кўз ўнгимиздан ўтказадиган бўлсак, қани, айтинг, азиз дўстларим, қадрдонларим, истиқлолга эришмасдан туриб, бундай юксак натижаларга етиб боришимиз мумкинмиди?

Бунга жавоб битта:  Йўқ ва асло йўқ».

Қуватбай ҚУРБАНБАЕВ, ЎзХДП Қорақалпоғистон республика кенгаши раиси.

Президентимиз Ислом Каримовнинг энг улуғ, энг азиз байрамимизга бағишланган тантанали маросимдаги табрик сўзи ҳар биримизнинг қалбимизга катта ғурур, фахр-ифтихор бағишлади.

Дарҳақиқат, озодлик — буюк неъмат. Фақат мустақилликкина инсонга ўзлигини англаш, дунёда тенглар ичра тенг бўлиш, буюк орзуларини амалга ошириш, эркин ва обод Ватан қуриш имкониятини бера олади. Буни биз ўз тақдиримиз мисолида ҳам кўриб турибмиз.

Ҳар бир инсон бундан йигирма икки йил олдин ким эдигу, бугун ким бўлдик, деган саволга ўз тақдири, оиласи мисолида жавоб бериши мумкин. Яқин ўтмишда халқимизнинг турмуши ачинарли аҳволда бўлгани кўпчиликка маълум. Қанча меҳнат қилмасин, одам­ларимизнинг бири икки бўл­масди. Айниқса, қишлоқ аҳолисининг аксарияти ночор турмуш кечирарди.

Мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ давлатимиз раҳбари халқимизнинг ижтимоий ҳи­моя­сига жиддий эътибор қаратди. Миллий тараққиётимизнинг беш тамойилидан бири айнан ижтимоий ҳимояга бағишлангани бунинг исботидир. Халқимиз турмуши фаровонлигини ошириш, реал даромадларини кўпайтириш бўйича жиддий чоралар кўрилгани бугун ҳар биримизнинг ҳаётимизда ўзининг меваларини бермоқда.

Юртбошимиз таъкидлаганидек, 2000 йилга нисбатан мамлакатимизнинг ялпи ички маҳсулоти 3,1 баробар, аҳоли жон бошига ҳисобланганда 2,6 карра ўсгани, экпорт ҳажми 4,4 баробар, номинал иш ҳақи солиштирма нарх­ларда 22 марта, пенсияларнинг ўртача миқдори 12,7 баробар ошгани, аҳоли жон бошига тўғри келадиган реал даромад эса 8,4 баробар кўпайгани изчиллик билан амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасидир.

Булар шунчаки оддий рақамлар эмас. Унинг ҳар бири ортида инсон манфаати ётибди. Халқимиз турмуши тобора фаровонлашиб бораётганини исботловчи рақамлар булар. Шу муқаддас юртда яшайдиган ҳар биримиз буни чуқур англашимиз, тинч ва осуда ҳаётимизнинг қадрига етишимиз керак, албатта.

Мустақиллигимизнинг 22 йиллигига бағишланган тантанали маросимда Президентимиз билдирган фикрларни тинглар эканман, сиёсий партиялар зиммасида ҳам қилиниши зарур бўлган жуда кўп ишлар турганини яна бир бор ҳис қилдим. Айниқса, ислоҳотлар жараёнида фаол иштирок этиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш борасидаги ташаббусларимизни янада кучайтириш зарур, деб ўйлайман.

Шу йилнинг ўтган олти ойи давомида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги депутатлик гуруҳларимиз ташаббуси билан электорат манфаатларига қаратилган 8 та масала доимий комиссияларда кўриб чиқилди, 6 та масала эса сессиялар муҳокамасига киритилди. Бугунги кунда қабул қилинган қарорлар ижроси устидан депутатлик ва жамоатчилик назорати ўрнатилган.

Бугун ҳаётнинг ўзи олдимизга янги-янги вазифалар қўймоқда. Уларни бажариш, мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиш барчамиздан катта масъулият, жонкуярлик ва шижоат талаб этади.



DB query error.
Please try later.